← Назад
Решение #468948 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 140 | — | code_article | |
| исмида судья ушбу Кодекс | 154 | — | code_article | |
| шунингдек агар билдирилган талаб ушбу Кодекс | 135 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 154 | — | code_article | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 988 символов
4-1101-2301/9197 – сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 декабрь
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ҳамда Ж.Суяровдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси А.Номозовнинг котиблигида, аризачи вакили 1 (2
ишончномага асосан) иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича қабул
қилинган 7 судининг 2023 йил 29 сентябрдаги ажрими устидан аризачи
“3” 4 томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“3” 4 судга ариза билан мурожаат қилиб, “5” 6 ҳисобидан тан
олинган 682 684 447,24 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 6 826 844,47
сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида
суд буйруғи беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 29 сентябрдаги ажрими
билан аризани қабул қилиш рад этилган.
Ушбу ажримга нисбатан аризачи томонидан апелляция шикояти
берилган бўлиб, унда ажримни бекор қилишни ва аризани кўриб чиқиш
учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция
шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлаб, ажримни бекор қилишни ва аризани
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриш
мумкин деган хулосага келди.
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни
ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.
Аниқланишича, кредитор “Cotton Paking” 6 7 судига ариза билан
мурожаат қилиб, қарздор “5” 6 ҳисобидан 798 643 829 сўм асосий қарз,
3 993 219,14 сўм давлат божи ва 16 500 сўм почта харажати, жами
802 653 548,14 сўм ундириш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.
Ушбу ариза юзасидан суднинг 4-1101-2303/7790-сонли иш бўйича
2023 йил 18 июлда чиқарилган суд буйруғига асосан “5” 6 ҳисобидан
“Cotton Paking” 6 фойдасига 798 643 829 сўм асосий қарз, 3 993 219,14 сўм
давлат божи ва 16 500 сўм почта харажати, жами 802 653 548,14 сўм
ундириш белгиланган.
Шундан сўнг, “Cotton Paking” 6 иштирокчиларининг 2023 йил
27 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан
ундирилиши керак бўлган қарздорликнинг 682 684 447,27 сўм қисми
“Cotton Paking” 6 иштирокчиси “3” 4га ўтказилиши тўғрисида қарор қабул
қилинган, шунга кўра “Cotton Paking” 6, “3” 4 ва “5” 6лар ўртасида 2023 йил
16 августда кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида
1-сонли шартнома имзоланган, унга асосан “Cotton Paking” 6 суднинг 41101-2303/7790-сонли иш бўйича 2023 йил 18 июлда чиқарилган суд
буйруғига асосан “5” 6 ҳисобидан ундирилиши белгиланган
802 653 548,14
сўм
қарзнинг
682 684 447,27 сўм қисмидан “3” 4 фойдасига воз кечган.
“5” 6 шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун ичида, яъни
2023
йилнинг
15 августига қадар 682 684 447,27 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
“5” 6 шартномада белгиланган мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, қарзни ўз вақтида тўламаган, натижада “3” 4 судга ариза
билан мурожаат қилиб, “5” 6 ҳисобидан тан олинган 682 684 447,24 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 6 826 844,47 сўм давлат божи ва 33 000
сўм почта харажатлари ундириш тўғрисида суд буйруғи беришни
сўраган.
Мазкур қарз миқдори “3” 4 ва “5” 6 ўртасида 2023 йил
16 сентябрда тузилган таққослаш далолатномаси билан тасдиқланган.
Биринчи инстанция суди қуйидагиларга кўра аризани қабул
қилишни рад этишни лозим топган, “3” 4 суд буйруғи беришни сўраган
682 684 447,24 сўм асосий қарзни ундириш юзасидан суднинг қонуний
2
кучдаги ҳужжати мавжуд бўлса-да, аммо “3” 4 кредитор ҳуқуқларини
бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида 1-сонли шартномага асосан яна судга
мурожаат этганликлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 12-моддасига асосан ижро иши юритишдан тарафларнинг
бири чиқиб кетган тақдирда (ундирувчи ёки қарздорнинг вафот этиши,
юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига
талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга ўтказилиши ва шу
кабилар) давлат ижрочиси ўз қарори билан ана шу тарафни унинг
ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши
шартлиги, амалга оширилган барча ҳаракатлар чиқиб кетган тараф учун
қай даражада мажбурий ҳисобланган бўлса, унинг ўрнига ижро иши
юритишга кирган ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурийлиги
белгиланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 140-моддасининг биринчи қисмида судья ушбу Кодекснинг
154-моддасида назарда тутилган асослар бўйича, шунингдек агар
билдирилган талаб ушбу Кодекснинг 135-моддасида назарда тутилмаган
бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад
этиши белгиланганлиги шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 154-моддаси биринчи қисмининг
2-бандида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги
ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ишни юритишни тугатиш тўғрисида
ажрими ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса, судья даъво
аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиши лозимлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб аризани иш юритишга қабул қилишни
рад этишни лозим деб ва тўғри хулосага келган.
ИПК 281-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан, биринчи
инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда
белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести)
ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция
шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда
апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш
натижалари бўйича, қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга,
ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш,
иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати, биринчи
инстанция суди томонидан ажрим қабул қилишда моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда
суднинг ажримини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлари билан
3
келиша олмайди ва шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан
асосли равишда ажрим қабул қилинган деган хулосага келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати,
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, аризачининг
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан
қолдиришни,
ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб тўланган почта харажатини
аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳамда Олий хўжалик суди Пленум қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 140, 154, 274, 278-281моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
7
судининг
2023
йил
29 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, аризачи “3” 4нинг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Аризачи “3” 4 томонидан апелляция шикоятини беришда тўланган
почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи тарафларга
юборилсин.
Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А.Арипов
Қарорининг кўчирма
нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов
4