Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9677 Дата решения 30.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АИТ ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ Ответчик / Подсудимый Абдукаримов Давронбек Умарали ўғли якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1203510 Claim ID 3742415 PDF Hash 08fa55ebbac544a8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 520 символов
4-1101-2303/9677-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ___________ акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ___________ ҳисобидан жами 250 094 438 сўм (шундан асосий қарз қолдиғи 191 819 578 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 29 613 841 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 28 661 019 сўм) кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Dream team logistics” хусусий корхонасига тегишли тарафлар ўртасида 250 000 000 сўмга бахоланган, Чилонзор тумани ТРИБ томонидан 09.11.2021 йилда берилган AAF 3582388-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 51540982444101, шасси WMA06XZZ4FP063923, кузов рақами рақамсиз, ранги оқ, MAN TGS18 440 русумли, давлат рақам белгиси 01 099 DJA бўлган транспорт воситаси; қўшимча жавобгар “Dream team logistics” хусусий корхонасига тегишли тарафлар ўртасида 125 000 000 сўмга бахоланган, Чилонзор тумани ТРИБ томонидан 09.11.2021 йилда берилган AAF 3582395-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақамсиз, шасси WKSESD000000681724, кузов дверь фургонного типа, ранги кулранг - темно серый, KRONE SD русумли, давлат рақам белгиси 01 2625 BA бўлган транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ___________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ___________ акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор ___________ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 мартда кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 2.1.1-бандида кредит суммаси 300 000 000 сўм, 2.1.2-бандида кредит мақсади айланма маблағлар, яъни пул маблағларни ошириш, 2.1.3-бандида охирги тўловни амалга ошириш муддати 2025 йил 27 март, 2.2.1-бандида муддатли тўлов 32 фоиз, муддати ўтказиб юборилган учун 41,6 фоиз эканлиги белгиланган. Даъвогар, қарздор ва “Dream team logistics” хусусий корхонаси (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 мартда Янгийўл шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.И.Умаров томонидан тасдиқланган гаров шартномасида кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида гаровга қўювчига Чилонзор тумани ТРИБ томонидан 09.11.2021 йилда берилган AAF 3582388-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган MAN TGS18 440 русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 51540982444101, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами WMA06XZZ4FP063923, ранги оқ белый, давлат рақам белгиси 01 099 DJA бўлган транспорт воситаси ва Чилонзор тумани ТРИБ томонидан 09.11.2021 йилда берилган AAF 3582395-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан гаровга қўювчига тегишли бўлган KRONE SD русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами рақамсиз, кузов дверь фургонного типа, шасси рақами WKSESD000000681724, ранги кулранг темно серый, давлат рақам белгиси 01 2625 BA бўлган транспорт воситасини гаровга қўйган ҳамда гаров шартномасининг 3-бандига кўра, мос равишда MAN TGS18 440 русумли транспорт воситаси 250 000 000 сўм ва KRONE SD русумли транспорт воситаси 375 000 000 сўмга баҳоланган. Қарздор кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Даъвогар томонидан 2023 йил 4 сентябрда қарздор ва гаровга қўювчига муддати ўтган кредит қарздорлигини қайтариш юзасидан огоҳлантириш хати берилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор ҳисобидан жами 250 094 438 сўм (шундан асосий қарз қолдиғи 191 819 578 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 29 613 841 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 28 661 019 сўм) кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров объектларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, кредит қарздорлиги бўйича тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаётганлиги, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан бузилганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими қарздор ва гаровга қўювчига гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни қарздор ва гаровга қўювчи вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 5.1.4 а) кичик бандида қарздор томонидан асосий қарз, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда банк кредитни муддатидан илгари қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатларда қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги, даъвогар кредит бўйича барча суммаларни қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига жами 250 094 438 сўм (шундан асосий қарз қолдиғи 191 819 578 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 29 613 841 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 28 661 019 сўм) кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади. Даъвогар ундирувни гаров объектларига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас молмулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу молмулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан кредит шартномаси юзасидан зиммасига олган мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли кредит қарздорлиги муддатидан олдин ундирилиши белгиланганлиги, мажбурият бажарилиши қўшимча жавобгарга тегишли транспорт воситалари гарови билан таъминланганлиги, гаров шартномасида гаров объектлари тавсифи аниқ белгиланганлигини инобатга олиб, ундирувни гаров объектларига қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъво аризаси киритилишида давлат божи 5 тўланмаганлигини инобатга олиб, қарздордан республика бюджети фойдасига 5 001 888,76 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор ___________ ҳисобидан ___________ акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига жами 250 094 438 сўм (шундан асосий қарз қолдиғи 191 819 578 сўм, муддати ўтган кредит қарздорлиги 29 613 841 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 28 661 019 сўм) кредит қарздорлиги ҳамда 33 000 почта харажати ундирилсин. Ундирув “Dream team logistics” хусусий корхонасига тегишли: -MAN TGS18 440 русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 51540982444101, кузов рақами рақамсиз, шасси рақами WMA06XZZ4FP063923, ранги оқ белый, давлат рақам белгиси 01 099 DJA бўлган транспорт воситаси; -KRONE SD русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами рақамсиз, кузов дверь фургонного типа, шасси рақами WKSESD000000681724, ранги кулранг темно серый, давлат рақам белгиси 01 2625 BA бўлган транспорт воситасига қаратилсин. Якка тартибдаги тадбиркор ___________ ҳисобидан республика бюджети фойдасига 5 001 888,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова