← Назад
Решение #471178 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
16 940 символов
4-1101-2303/9676-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида,
_____________ даъвогар
_____________ манфаатида жавобгар
_____________
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
_____________
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 173 573 248 сўм фоиз
қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгар _____________ масъулияти
чекланган жамиятига тегишли мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили _____________
(2023 йил 21 июлдаги 03-33-5/21-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
_____________ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва
_____________ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор
деб
юритилади)
ўртасида
2020
йил
20 январда 3-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида банк қарздорга мазкур шартномада
кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш, қарздор эса
банкдан олинган кредит маблағларини шартномада белгиланган
муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлар билан бирга
тўлаш мажбурияти олинган.
Шартноманинг 2.1-бандида кредит суммаси 2 958 000 000 сўм,
2.2-бандида муддати 60 ой, 2.3-бандида 12 ойлик имтиёзли давр
берилиши, 2.5-бандида кредит бўйича фоиз ставкаси 16 фоизлиги,
2.7-бандида кредитнинг мақсади қишлоқ хўжалиги техникаси орқали
хизмат кўрсатиш фолиятини ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги
техникаларини сотиб олиш белгиланган.
Кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида
даъвогар, қарздор ва _____________ масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида 2020 йил 20 январда 3-сонли
кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасининг 2.1-бандида кафиллик суммаси
3 697 500 000 сўм эканлиги белгиланган.
Даъвогар ва қарздор ўртасида 2020 йил 21 ноябрда Зангиота
туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Т.А.Саидбобоев
томонидан тасдиқланган гаров шартномасини 2-бандига асосан,
қарздорга тегишли қуйидаги қишлоқ хўжалиги техникалари гаровга
қўйилган:
-Arion-630C русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси
10JA910,
СД6068L319226
рақамли
двигатель,
кузов
А2008699 рақамли шасси, яшил рангли, 145 от кучи бўлган, трактор
(2021 йил 3 ноябрдаги UZ-AA 151887 серияли техник паспорт);
-Беларус-82.1 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10JA911, 68228 рақамли двигатель, рақамсиз кузов, рақамсиз
рақамли шасси, кўк рангли, 80 от кучи бўлган трактор (2021 йил
3 ноябрдаги UZ-AA 151888 серияли техник паспорт);
-Беларус-82.1 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10JA890, 068229 рақамли двигатель, рақамсиз кузов,
1125387 рақамли шасси, кўк рангли, 81 от кучи бўлган трактор (2021 йил
3 ноябрдаги UZ-AA 151901 серияли техник паспорт);
-Беларус-92П русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10JA908, 992014 рақамли двигатель, рақамсиз кузов, рақамсиз
шасси, кўк рангли, 90 от кучи бўлган трактор (2021 йил 3 ноябрдаги
UZ-AA 151886 серияли техник паспорт);
-2ПТС-4-793А русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10DA181, рақамсиз двигатель, рақамсиз кузов, 002280 рақамли
шасси, кўк рангли трактор тиркамаси (2022 йил 7 ноябрдаги
UZ-AA 228111 серияли техник паспорт);
-2ПТС-4-793А русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10DA183, рақамсиз двигатель, рақамсиз кузов, 002285 рақамли
шасси, кўк рангли трактор тиркамаси (2022 йил 7 ноябрдаги
UZ-AA 228109 серияли техник паспорт);
-Пн-3-30 русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли, омоч
(2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 047212 серияли техник паспорт);
-ПН русумли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли, омоч
(2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010273 серияли техник паспорт);
-КИР – 1,5 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, ўт
ўргич (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010276 серияли техник паспорт);
-КИР – 1,5 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, ўт
ўргич (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010277 серияли техник паспорт);
-Kuhn Premia 300 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, қизил
рангли, дон экиш сеялкаси (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010280 серияли
техник паспорт);
-КБН – 0,35 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли,
ариқ кўмгич КИР – 1,5 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил
рангли, ўт ўргич (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010278 серияли техник
паспорт);
-GS 600 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, ариқ
кўмгич (2021 йил 4 февралдаги UZ-AA 010526 серияли техник паспорт);
-ЧКУ-4А русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли, чизел
култиватор (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 047212 серияли техник паспорт);
-Noval insta 600 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил
рангли, штангали пуркагич, (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 047210 серияли
техник паспорт);
-Evropa 4+1 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли,
айланма омоч (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 047211 серияли техник
паспорт).
Қарздор ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга
мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2302/1243-сонли
иқтисодий иш бўйича 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг қарздор ва кафилга нисбатан даъво талаблари
қаноатлантирилиб, қарздор ва кафилдан солидар тартибда даъвогар
фойдасига 2 298 396 752 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши
белгиланиб, ундирув қарздорга тегишли бўлган гаров объектларига
қаратилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги
сабабли, даъвогар томонидан 2023 йил 26 октябрь куни ҳолатига
173 573 248 сўм фоиз қарздорлиги ҳисобланган.
Шундан сўнг даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор ва кафилдан солидар
тартибда 173 573 248 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни, ундирувни гаров
мулкларига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
кредит қарздорлиги ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли муқаддам
судга мурожаат қилинганлиги, кредит қарздорлиги ундирилиши ҳамда
ундирув гаров объектларига қаратилганлиги, бироқ қарздорлик
қопланмаганлиги сабабли суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганидан
сўнг 2023 йил 26 октябрь кунига қадар фоиз ҳисоблаб борилганлиги,
натижада 173 573 248 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлигини маълум
қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган қарздор ва кафил вакиллари иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
кафилга электрон, қарздорга гибрид ва электрон почта орқали етказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
қарздор ва кафил вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини қарздор ва кафил зиммасига мутаносиб
равишда юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига
шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Шартноманинг 2.4-бандида жавобгар асосий қарзни қайтариш тўлов
жадвали (график) мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб
ҳисобланувчи 1-сонли иловада белгиланганлиги, 2.6-бандида фоизларни
тўлаш муддати: график асосида, ҳар ойнинг 15 санасигачи қоплаб бериши
белгиланган.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши
учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Худди шунга ўхшаш қоида кафиллик шартномасининг 2.2-бандида ҳам
назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан кредит қарздорлиги
бўйича белгиланган муддатларда қопланмаганлиги, шу сабабли юқори
фоиз бўйича қарздорлик ҳисобланганлиги, мазкур ҳолатда кафил қарздор
билан бирга солидар тартибда жавобгар эканлиги, даъво талаби кафиллик
суммаси доирасида эканлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, қарздор ва кафилдан солидар тартибда даъвогар
фойдасига 173 573 248 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни лозим топади.
Даъвогар ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Гаров шартномасининг 4-бандида гаровга олувчи (даъвогар) асосий
мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтда ундирувни гаровга
қўйилган нарсага қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши, агарда шартномада ёки
қонунларда имтиёзли муддат белгиланмаган бўлса, 5-бандида қарз олувчи
(қарздор) гаров билан таъминланган мажбуриятни тўлиқ тўлагунга қадар
гаровга олувчи гаровга қўйилган барча мол-мулкларга бўлган ҳуқуқини
сақлаб қолиши, 6-бандида гаровга олувчи талаби гаровга қўйилган молмулклар қийматидан қондирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма
қарори 26-бандининг учинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ, кредитор
қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш
кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров
нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги
тушунтирилган. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит
қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган
тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини
гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин.
6
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги,
даъвогар даъво ариза тақдим этишда давлат божи тўловидан озод
бўлганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
қарздор ва кафилдан республика бюджети фойдасига 3 471 464,96 сўм
давлат божи, 33 000 сўм сўм почта харажатини солидар тартибда
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
_____________ масъулияти чекланган жамияти ва
_____________
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда _____________
фойдасига 173 573 248 сўм фоиз қарздорлиги, 33 000 сўм почта харажати,
жами 173 606 248 сўм ундирилсин.
Ундирув:
-Arion-630C русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси
10JA910,
СД6068L319226
рақамли
двигатель,
кузов
А2008699 рақамли шасси, яшил рангли, 145 от кучи бўлган, трактор
(2021 йил 3 ноябрдаги UZ-AA 151887 серияли техник паспорт);
-Беларус-82.1 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10JA911, 68228 рақамли двигатель, рақамсиз кузов, рақамсиз
рақамли шасси, кўк рангли, 80 от кучи бўлган трактор (2021 йил
3 ноябрдаги UZ-AA 151888 серияли техник паспорт);
-Беларус-82.1 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10JA890, 068229 рақамли двигатель, рақамсиз кузов,
1125387 рақамли шасси, кўк рангли, 81 от кучи бўлган трактор (2021 йил
3 ноябрдаги UZ-AA 151901 серияли техник паспорт);
-Беларус-92П русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10JA908, 992014 рақамли двигатель, рақамсиз кузов, рақамсиз
шасси, кўк рангли, 90 от кучи бўлган трактор (2021 йил 3 ноябрдаги
UZ-AA 151886 серияли техник паспорт);
-2ПТС-4-793А русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10DA181, рақамсиз двигатель, рақамсиз кузов, 002280 рақамли
шасси, кўк рангли трактор тиркамаси (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 228111
серияли техник паспорт);
-2ПТС-4-793А русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам
белгиси 10DA183, рақамсиз двигатель, рақамсиз кузов, 002285 рақамли
шасси, кўк рангли трактор тиркамаси (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 228109
серияли техник паспорт);
-ПН-3-30 русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли, омоч
(2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 047212 серияли техник паспорт);
-ПН русумли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли, омоч
(2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010273 серияли техник паспорт);
-КИР – 1,5 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, ўт
ўргич (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010276 серияли техник паспорт);
-КИР – 1,5 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, ўт
ўргич (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010277 серияли техник паспорт);
-Kuhn Premia 300 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, қизил
рангли, дон экиш сеялкаси (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010280 серияли
техник паспорт);
-КБН – 0,35 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли,
ариқ кўмгич КИР – 1,5 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил
рангли, ўт ўргич (2021 йил 3 февралдаги UZ-AA 010278 серияли техник
паспорт);
-GS 600 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, ариқ
кўмгич (2021 йил 4 февралдаги UZ-AA 010526 серияли техник паспорт);
-ЧКУ-4А русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли, чизел
култиватор (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 047212 серияли техник паспорт);
-Noval insta 600 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, яшил
рангли, штангали пуркагич, (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 047210 серияли
техник паспорт);
-Evropa 4+1 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, қизил рангли,
айланма омоч (2022 йил 7 ноябрдаги UZ-AA 047211 серияли техник
паспорт) турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларига қаратилсин.
_____________ масъулияти чекланган жамияти ва
_____________
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда республика
бюджети фойдасига 3 471 464,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова