Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9594 Дата решения 29.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бешариқмахсуссувпудрат масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Миллий қурилиш таъмирлаш масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1202541 Claim ID 3736186 PDF Hash 701dcc053f39af35... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 24
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 634-моддаси ФКнинг 634 law
ФКнинг 634-моддаси ФКнинг 634 law
Ушбу Кодекс 241-моддаси Ушбу Кодекс 241 code_article
Ушбу Кодекс 241-моддаси Ушбу Кодекс 241 code_article
исмларига ва 334-моддаси исмларига ва 334 law
исмларига ва 334-моддаси исмларига ва 334 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
дори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори суд томонидан ФК 326 law
дори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори суд томонидан ФК 326 law
Текст решения 13 709 символов
4-1101-2301/9594-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 29 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ................................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “.................................” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ................................. вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “.................................” МЧЖ ҳисобидан 92 711 499 сўм асосий қарз, 46 355 749 сўм устама жарима ва 9 271 149 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш ҳужжатларини тарафлар вакилларининг иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “.................................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ................................. вилояти ҳудудий бошқармаси Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 92 711 499 сўм асосий қарз, 46 355 749 сўм устама жарима ва 9 271 149 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ................................. вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида, даъвогар эса ишни кўриш бошлангандан сўнг суд муҳокамасини ўзларининг вакили иштирокисиз кўришни сўрашган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи ва учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, суд низони тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 июнда 1-сонли субпудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар (субпудратчи) жавобгар (пудратчи)нинг буюртмасига асосан 2022 йил 16 июндан 2022 йил 31 декабрга қадар бўлган муддат ичида ўзининг кучи ва техникалари ёрдамида Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги “Жун” каналининг 2 км. узунликдаги (ПК 168+30 дан ПК 188+30 гача) қисмини реконструкция қилиш, ўз навбатида жавобгар ишларни қабул қилиш ва шартномада назарда тутилган тартибда ҳамда муддатда тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Шартноманинг 2.2-бандида унинг баҳоси 500 000 000 сўмни ташкил этиши, 2.3-бандида жавобгар шартнома имзолангандан сўнг умумий қийматининг 15 фоизлик қисми бўйича тўловни олдиндан, 4.3.2-бандида эса жорий молиялаштириш бажарилган ишлар ҳақида тузилган далолатномалар имзолангандан кейин, берилган аванс ҳисобга олинган ҳолда тўлаб берилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини бажарган ва объектда қурилиш ишларини бажарган. Жавобгар 2022 йил 18 июлдаги 9-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 222 711 499,06 сўмлик ишларни эътирозсиз қабул қилиб олган бўлса-да, аммо 130 000 000 сўм тўловни амалга ошириш билан кифояланиб, шартлашилган муддатда ишлар қийматининг 92 711 499 сўмлик қисми бўйича тўловни амалга оширмаган ҳамда бу борада даъвогарнинг талабномаларини ижросиз қолдирган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 631-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. ФКнинг 634-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади. Ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига ва 334-моддасига мувофиқ, бош пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини 2 бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг оқибатлари учун жавобгар бўлади. ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган. Гарчанд, бажарилган ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да, аммо жавобгар ишлар қийматининг 92 711 499 сўмлик қисмини тўламасдан шартнома шартларини бузган. Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Мавжуд қарздорлик ишда тўпланган ҳужжатлар, хусусан шартнома, тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва бир томонлама расмийлаштирилган таққослаш далолатномаси билан тасдиғини топган, шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилмоғи лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 10-бандида агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. 3 тақдирда буюртмачи муддати ўтган кунлар учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,05 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаши лозимлиги белгиланган. Маълумки, ФКнинг 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланиши, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка эса пеня ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 363-моддасига мувофиқ суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Гарчи тарафлар шартномада мажбуриятнинг бажарилиши кечиктирилган кунлар учун кунлик фоиз ҳисобидан устама ҳақ (жарима) шаклидаги неустойка тўлаш лозимлиги ҳақидаги мулкий санкцияни мажбуриятни бажарилишини таъминлаш усули сифатида келишган бўлсалар ва даъво аризасида ҳам шундан келиб чиқиб, устама жарима ундириш масаласи қўйилган бўлса-да, аммо неустойканинг бундай шакли аслида фуқаролик қонунчилигига кўра пеня ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, даъвогар даъво аризасида устама жарима ундиришни талаб қилган бўлса-да, аслида мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши, суд шартнома шартларини белгилашда тарафларнинг умумий хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, даъво аризасида пеня ундириш назарда тутилган деб ҳисоблайди. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, 4 унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, юқоридагиларни ҳамда неустойканинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, пеня миқдорини 15 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги учун ундан тўловдан бош тортилган сумманинг 10 фоизи миқдорида, яъни 9 271 149 сўм жарима ундириш талабини ҳам қўйган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонун ҳужжатларидан бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойкани талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд, ишнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиб, жавобгарнинг шартномавий мажбуриятини бузганлиги бажарилган ишлар қийматини тўламасликда ифодаланганлигидан келиб чиқиб, айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойканинг икки хил кўринишида жавобгарлик чораларини қўллаш сўралган деб ҳисоблайди ва ушбу талабни асоссизлиги боис рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган 5 ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Демак даъвонинг асосли деб топилган ва неустойка миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилган қисмлари бўйича давлат божи ва почта харажати жавобгар, даъвонинг асоссизлиги боис рад этилган жарима ундириш талаби бўйича эса давлат божи харажатлари манфаати кўзланган даъвогар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 170-, 176-179- ҳамда 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “.................................” МЧЖнинг ҳисобидан “.................................” МЧЖнинг фойдасига 92 711 499 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига “.................................” МЧЖ ҳисобидан 2 781 344,96 сўм, “.................................” МЧЖ ҳисобидан эса 185 422,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья ................................. 6