← Назад
Решение #471885 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
21 530 символов
4-1101-2303/9602-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида,
_________________нинг
даъвогар
_________________
манфаатида
жавобгар_________________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
81 147 687 сўм асосий қарз, 7 465 000 сўм пеня, жами 88 612 687 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, даъвогар вакили _________________ иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
_________________ (бундан буён матнда даъвогар ёки лизинг берувчи
деб юритилади) ва_________________ масъулияти чекланган жамияти
(олдинги “Янгийўлмахсуссувпудрат” давлат унитар корхонаси, бундан
буён матнда жавобгар ёки лизинг олувчи деб юритилади) ўртасида 2013
йил 8 апрелда 13/11-22-сонли автокранни лизингга бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида шасси русумли ISUZU бўлган “КС-4574” русумли 1
дона автокранни сотувчи ҳисобланган “Cranes and special trucks” МЧЖдан
ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада белгиланган лизинг
шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида
сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объектининг бошланғич
қиймати 280 000 000 сўм, 3.3-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 6 фоиз миқдорида, 3.4-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “КС-4574” русумли 1 дона автокранни
даъвогар томонидан жавобгарга 2014 йил 30 июнь куни топширишқабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Иккинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2014 йил 26 мартда
13/11-207-сонли пайвандлаш агрегатини лизингга бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “АДД-4004МВПУ1” русумли 1 дона пайвандлаш
(сварочный) агрегатини сотувчи ҳисобланган “Уралтермосвал” (Россия)
ЁАЖдан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада
белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва
фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига
бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
26 550 000 сўмга тенглиги, 3.6-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 6 фоиз миқдорида, 3.7-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “АДД-4004МВПУ1” русумли 1 дона
пайвандлаш (сварочный) агрегати даъвогар томонидан жавобгарга
2014 йил 15 май куни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
топширилган.
Учинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2014 йил 30 декабрда
14/11-67-сонли автосамосвални лизингга бериш тўғрисида шартнома
тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “SHACMAN SX3255DR384 EBRO-3” русумли 1 дона
автосамосвални сотувчи ҳисобланган “Shaanxi Heavy Duti Automobile
Import and Export Co.Ltd” КХР (Хитой Халқ Республикаси)дан ўзига мулк
қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада белгиланган лизинг
шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида
сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объектининг қиймати
125 309 073 сўмга тенглиги, 3.3-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 5 фоиз миқдорида, 3.4-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “SHACMAN SX3255DR384 EBRO-3”
русумли 1 дона автосамосвал даъвогар томонидан жавобгарга 2015 йил
6 май куни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
топширилган.
Тўртинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2015 йил 12 февралда
14/11-115-сонли автобетон қориш агрегатини лизингга бериш
тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “SHACMAN SX5255GJBJR334” русумли 1 дона
автобетон қориш агрегатини сотувчи ҳисобланган “Shaanxi Heavy Duti
Automobile Import and Export Co.Ltd” КХР (Хитой Халқ Республикаси)дан
ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада белгиланган лизинг
шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида
сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объектининг қиймати
150 512 620 сўмга тенглиги, 3.3-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 5 фоиз миқдорида, 3.4-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “SHACMAN SX5255GJBJR334” русумли
1 дона автобетон қориш агрегати даъвогар томонидан жавобгарга
2015 йил 27 апрель куни топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида топширилган.
Бешинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 9 ноябрда
17/11-78-сонли “МКО-2К” русумли вагон уйни лизингга бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “МКО-2К” русумли 1 дона вагон уйни сотувчи
ҳисобланган “Krantas” МЧЖдан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу
шартномада белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш
ва фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг
олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
65 000 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 7 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “МКО-2К” русумли 1 дона вагон уй
даъвогар томонидан жавобгарга 2018 йил 13 февраль куни топширишқабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Олтинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 9 ноябрда
16/10-77-сонли “MAN CLA 16.220” русумли кран манипуляторни
лизингга бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “MAN CLA 16.220” русумли 1 дона кран
манипуляторни сотувчи ҳисобланган “Cranes and special trucks” МЧЖдан
ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада белгиланган лизинг
шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида
сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объектининг бошланғич
қиймати 340 000 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида лизинг муддати
даврида лизинг ставкаси миқдори йилига 7 фоиз миқдорида, 3.3-бандида
лизинг муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага
асосан 10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “MAN CLA 16.220” русумли 1 дона кран
манипулятор даъвогар томонидан жавобгарга 2018 йил 13 февраль куни
топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Еттинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 9 ноябрда
16/11-76-сонли “ПЛ-3,5” русумли лазерли ер текислагични лизингга
бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “ПЛ-3,5” русумли 1 дона лазерли ер текислагични
сотувчи ҳисобланган “ChirchiqMashAgro” МЧЖ шаклидаги қўшма
корхонасидан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада
белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва
фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига
бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
54 800 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 7 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “ПЛ-3,5” русумли 1 дона лазерли ер
текислагич даъвогар томонидан жавобгарга 2018 йил 13 февраль куни
топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Саккизинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил
5 декабрда 17/11-08-сонли “XF260CLL” русумли экскаваторни лизингга
бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “XF260CLL” русумли 1 дона қулоч узунлиги 15,5 м
бўлган занжирли экскаваторни сотувчи ҳисобланган “UzXCMG” МЧЖ
шаклидаги қўшма корхонасидан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу
шартномада белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш
ва фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг
олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
1 207 305 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида лизинг муддати даврида
лизинг ставкаси миқдори йилига 7 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “XF260CLL” русумли 1 дона қулоч
узунлиги 15,5 м бўлган занжирли экскаватор даъвогар томонидан
жавобгарга 2018 йил 30 март куни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида топширилган.
Тўққизинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил
5 декабрда 17/11-09-сонли “TV-160” русумли бульдозерни лизингга
бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “TV-160” русумли 1 дона бульдозерни сотувчи
ҳисобланган “UzXCMG” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасидан ўзига мулк
қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада белгиланган лизинг
шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун келгусида
сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
810 810 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида лизинг муддати даврида лизинг
ставкаси миқдори йилига 7 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг
муддати шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан
10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “TV-160” русумли 1 дона бульдозер
даъвогар томонидан жавобгарга 2018 йил 16 июль куни топширишқабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Ўнинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 16 апрелда
18/11-76-сонли “XF260CLL” русумли экскаваторни лизингга бериш
тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “XF260CLL” русумли 1 дона қулоч узунлиги 15 м
бўлган занжирли экскаваторни сотувчи ҳисобланган “UzXCMG” МЧЖ
шаклидаги қўшма корхонасидан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу
шартномада белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш
ва фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг
олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
990 000 000 сўм бўлиб, унга 198 000 000 сўм қўшилган қиймат солиғи
ҳисобланганда унинг умумий қиймати 1 188 000 000 сўмга тенглиги,
3.2-бандида лизинг муддати даврида лизинг ставкаси миқдори йилига
8 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг муддати шартноманинг ажралмас
қисми ҳисобланган 1-иловага асосан 10 йил муддатга тенглиги
белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “XF260CLL” русумли 1 дона қулоч
узунлиги 15 м бўлган занжирли экскаватор даъвогар томонидан
жавобгарга 2019 йил 8 июль куни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида топширилган.
Ўн биринчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил
30 декабрда 19/08-106-сонли вагон уйни лизингга бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида “МКО-2К” русумли 1 дона вагон уйни сотувчи
ҳисобланган “Krantas” МЧЖдан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу
шартномада белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш
ва фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг
олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
8 086 956,52 сўм бўлиб, унга 112 913 043,48 сўм қўшилган қиймат солиғи
ҳисобланганда унинг умумий қиймати 99 000 000 сўмга тенглиги, 3.2бандида лизинг муддати даврида лизинг ставкаси миқдори йилига
8 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг муддати шартноманинг ажралмас
қисми ҳисобланган 1-иловага асосан 10 йил муддатга тенглиги
белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “МКО-2К” русумли 1 дона вагон уй
даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 30 декабрь куни топширишқабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Жавобгар томонидан олинган лизинг объектлари бўйича тўловлар
ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2013 йил 8 апрелдаги
13/11-22-сонли автокранни лизингга бериш тўғрисидаги шартнома
бўйича 4 204 666 сўм, 2014 йил 26 мартдаги 13/11-207-сонли пайвандлаш
агрегатини лизингга бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 390 595 сўм,
2014 йил 30 декабрдаги 14/11-67-сонли автосамосвални лизингга бериш
тўғрисидаги шартнома бўйича 1 945 336 сўм, 2015 йил 12 февралдаги
14/11-115-сонли автобетон қориш агрегатини лизингга бериш
тўғрисидаги шартнома бўйича 2 327 719 сўм, 2017 йил 9 ноябрдаги
17/11-78-сонли “МКО-2К” русумли вагон уйни лизингга бериш
тўғрисидаги шартнома бўйича 1 221 638 сўм, 2017 йил 9 ноябрдаги
16/10-77-сонли “MAN CLA 16.220” русумли кран манипуляторни лизингга
бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 6 390 111 сўм, 2017 йил
9 ноябрдаги 16/11-76-сонли “ПЛ-3,5” русумли лазерли ер текислагични
лизингга бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 1 029 935 сўм, 2017 йил
5 декабрдаги 17/11-08-сонли “XF260CLL” русумли экскаваторни лизингга
бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 22 790 397 сўм, 2017 йил
5 декабрдаги 17/11-09-сонли “TV-160” русумли бульдозерни лизингга
бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 15 573 745 сўм, 2019 йил
16 апрелдаги 18/11-76-сонли “XF260CLL” русумли экскаваторни лизингга
бериш тўғрисидаги шартнома бўйича 22 810 019 сўм, 2019 йил
30 декабрдаги 19/08-106-сонли вагон уйни лизингга бериш тўғрисидаги
шартнома бўйича 2 463 521 сўм, жами 81 147 682 сўм қарздорлик юзага
келган.
Даъвогар 2023 йил 15 сентябрда қарздорликни қоплаш юзасидан
жавобгарга талабнома юборган.
Жавобгар 2023 йил 5 октябрда 2023 йил 15 октябрга қадар
қарздорликни тўлаб бериши ҳақида даъвогарга кафолат хати тақдим
этган.
Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб,
_________________ (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 81 147 687 сўм асосий қарз, 7 465 000 сўм
пеня, жами 88 612 687 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар қарздорликни қоплаш ҳақида бир неча марта
талабномалар орқали хабардор қилинганлиги, қарздорликни қоплаш
ҳақида кафолат хати берганлиги, бироқ ўз вақтида қарздорликни
бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги, даъво аризаси киритилгандан
сўнг 60 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, ҳозирги кунда
қарздорлик 21 147 687,64 сўм асосий қарз, 7 465 000 сўм пеня, жами
28 612 687,64 сўмни ташкил этишини таъкидлаб, ушбу суммани ва суд
харажатларини жавобгардан ундириб беришни сўради.
Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф
билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш
мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 597-моддасига мувофиқ, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш
шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан
жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа
харажатларни амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг
22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан,
шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига
тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг
миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Шартномалар бўйича жавобгар лизинг тўловлари бўйича
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва 2023 йилнинг
1 октябрь ҳолатига муддати ўтган 81 147 687 сўм қарздорликка йўл
қўйган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида лизинг шартномаси
тузилганлиги жавобгар олинган лизинг объектида шартномаларнинг
иловаларида белгиланган муддатларда тўловни амалга ошириши
мажбурияти лозим даражада бажармаганлиги сабабли, қарздорлик юзага
келганлиги сабабли асосий қарз ундириш талаби асосли эканлигини
инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 81 147 687 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
Даъво аризасида 7 465 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 6.2 ва 8.2-бандларида
лизинг тўлови ушбу шартноманинг иловасида кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлигини инобатга олган ҳолда, пеня ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
7 465 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
бешинчи қисмида эса даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан
сўнг
жавобгар
томонидан
ихтиёрий
равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги, даъво
ариза киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 772 253,74 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
_________________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
_________________ фойдасига 21 147 687 сўм асосий қарз, 7 465 000 сўм пеня,
33 000 сўм почта харажати, жами 28,645,687 сўм ундирилсин.
_________________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 1 772 253,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова