← Назад
Решение #472355 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 057 символов
4-1101-2301/9575-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 27 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 165 201 525 сўм асосий қарз, 170 653,18
сўм пеня, жами 165 372 178,18 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.Очилова (2023 йил 1
октябрдаги 16-10-1-сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари
Д.Нишанбаевларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 165
201 525 сўм асосий қарз, 170 653,18 сўм пеня, жами 165 372 178,18 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаблари миқдорини
кўпайтириш ҳақида ариза тақдим этиб, унга кўра жавобгар ҳисобидан
184 022 955 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 217 699,16 сўм пеняни
ундириб беришни сўраган бўлса, жавобгар вакили даъвони тўлиқ тан
олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра, даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин ИПК деб юритилади) 157-моддасининг биринчи қисмига кўра,
даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг
мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга
ҳақли.
Суд, даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
ҳуқуқига эгалиги, ариза ваколатли шахс томонидан имзоланганлиги, суд
харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, аризани иш юритишга
қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
5 октябрда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 08-сонли шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ “сотувчи” (жавобгар) миқдори
24 000 кг бўлган, баҳоси қўшимча қиймат солиғи билан бирга
372 600 000 сўм бўлган “Смачиватель RWS4005” маҳсулотини тайёрлаш
ва етказиб бериш, ўз навбатида “харидор” (даъвогар) шартномада
белгиланган тартибда ва муддатда товар ҳақини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандида мазкур шартнома бўйича ҳар бир
партия учун 100 фоиз олдиндан тўлов шартнома имзоланган кундан
бошлаб 30 банк куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ товарни етказиб бериш
харидор томонидан олдиндан тўлов тўланган кундан бошлаб 30 банк
куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб
рақамига олдиндан 372 600 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган,
жавобгар эса товарни қисман етказиб бериб, 184 022 955 сўм
қарздорликка йўл қўйган ҳамда бу борада даъвогарнинг юборган
талабномасини ижросиз қолдирган, натижада тарафлар ўртасида
мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 420-моддасининг учинчи қисмида эса олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни
бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни
ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг
лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган.
Жавобгар
шартноманинг
2.1-банди
талабларини
бузиб,
184 022 955 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд
шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа
шу каби ҳужжатлар билан ҳамда тарафларнинг кўрсатмалари билан
тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Даъвогар асосий қарз суммаси билан биргаликда шартноманинг
4.2-бандига асосан товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганда ҳар бир
кечиктирилган кун учун 0,01 фоизи миқдорида, аммо етказиб
берилмаган товарлар миқдорининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда
(184 022 955 сўм*0,01% 11,83 ой = 217 699 сўм), яъни 217 699,16 сўм
пеня ундириб беришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома
мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина
қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун
ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа,
у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шартноманинг 4.2-бандида неустойканинг миқдори бажарилмаган
мажбуриятнинг 10 фоизидан ошмаслиги ҳақидаги келишув мавжуд.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги,
унинг
асослилиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил
тушунтириш берилган.
Юқоридаги тушунтиришлардан кўринадики, судлар томонидан
неустойкани камайтириш учун қарздор мажбуриятни бажариш
юзасидан чоралар кўрганлигини исботловчи далилларни судга тақдим
этиши талаб этилади, ушбу ҳужжатлар асосида эса қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилганлик даражаси аниқланади.
Жавобгар шартлашилган мажбуриятини бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган барча чораларни кўрганлигини, мулкий аҳволи пеняни
тўлаш имконини бермаслигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим
этмади, аксинча даъвогарнинг пул маблағини тўлаш ҳақида юборган
талабномасини ижро этмасдан, уни тўлашдан бўйин товлаган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
сўралган пеня миқдори мажбуриятнинг бузиш оқибатларига
мутаносиблиги ва бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоизидан ошмаган
миқдорда талаб қилинганлигини назарда тутиб, суд даъвонинг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Демак даъво тўлиқ асосли деб топилганлиги боис барча суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 157, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
“ААА” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул
қилинсин.
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ААА” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 184 022 955 сўм асосий қарз, 217 699,16
сўм пеня, 3 684 813,08 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев