← Назад
Решение #472546 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
12 988 символов
4-1101-2302/9500-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
......................... РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ........................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
.........................нинг манфаатида .........................нинг жавобгар “.........................”
хусусий корхонасига нисбатан тегишли ташкилотлардан рухсатномалар
олмасдан 0,09 гектарда қурилган маъмурий бино, шунингдек бетон
деворларини ўз ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини аввалги
ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни .........................нинг ёрдамчиси
А.Каипбергенова, даъвогар вакили ....................... (2023 йил 20 апрелдаги
01/935-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари ............................
(раҳбар), .................... (2023 йил 27 ноябрдаги 11-сонли ишончнома асосида),
.........................нинг
вакили
.......................................
(2023
йил
11 октябрдаги 01-06-1926-сонли ишончнома асосида), .........................нинг
Зангиота тумани бўлими бошлиғи ..........................., етакчи инспектори
............................, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Зангиота тумани филиалининг вакили ............................................ (шахсини
тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Зангиота тумани ҳокимининг 2008 йил 19 ноябрдаги 2224-сонли
қарорига билан Тошкент вилояти, Зангиота тумани “.........................” қишлоқ
фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган собиқ “.........................” ширкат
хўжалигига қарашли бўлган енгил типдаги иссиқхонани фуқаро
......................... сотиб олиши муносабати билан иссиқхона ҳовли ва
майдонлари билан эгаллаб турган жами 1,207 гектар ер майдонидан
мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги туман ҳайъат азоларининг
2008 йил 25 июлда тузган далолатномаси тасдиқланган ҳамда иссиқхона
бино-иншоотларининг ташқи майдони 9356,05 кв.метр ҳажмида мулкига
эгалик ҳуқуқи берилган.
......................... Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларидан келиб чиқиб,
ваколатли орган томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи
билан ҳамкорликда Зангиота тумани “.........................” ҳудудида ўрганиш
ўтказилганда ўзбошимчалик билан 0,09 гектар ер майдонини эгаллаб
олиб, у ерда бино-иншоотларни қурганлиги ва ер майдони бетон девор
билан ўраб олинганлиги аниқланиб, мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги
ва унинг ҳуқуқийоқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилиб,
иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш
(бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома расмийлаштирилганлиги, бироқ
ушбу огоҳлантириш ижросиз қолдирилганлиги важлари билан
даъвогарнинг манфаатида ......................... жавобгарга нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ижарага ажратиб берилган ер майдонида,
тегишли ташкилотлардан рухсатномалар олмасдан ўзбошимчалик билан
0,09 гектарда қурилган маъмурий бино ва бетон деворларини ўз
ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 25 октябрдаги ажрими билан ........................., Давлат
кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва Тошкент вилоят
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Суднинг 2023 йил 24 ноябрдаги сайёр суд мажлисида иштирок этган
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Зангиота тумани
филиали вакили ҳақиқатда жавобгарга ажратилган ер майдонида
ноқонуний равишда қуриб олинган иншоотлар мавжуд эмаслиги,
иссиқхона атрофи девор билан ўраб олинмаганлиги, жавобгарга
ажратилган ер майдонида даъво аризасига илова қилинган фотонусхада
кўрсатилган жой мавжуд эмаслигини билдирди.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили ва .........................нинг
ёрдамчиси даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво талабларини тан олмасдан даъво
аризасида сўралган талаблар асоссизлиги, чунки жамиятга ажратилган ер
майдонида ноқонуний равишда қуриб олинган иншоотлар мавжуд
эмаслигини таъкидлашиб, даъвони рад этишни сўрашди.
......................... Зангиота тумани бўлими вакиллари 2023 йил ёз ойларида
ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан
вилоят прокуратураси томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги, ушбу
ишчи гуруҳининг аъзолари томонидан ноқонуний қурилмалар бўйича
ўрганишлар олиб борилганлиги, унинг натижасида маълумотлар йиғилиб,
компьютер базасига киритилганлиги, шундан сўнг Зангиота тумани
бўлимининг масъул ходими базага юкланган маълумотлар асосида жойига
чиқмасдан туриб, даъво аризасига илова қилинган далолатномани
расмийлаштирганлиги ҳамда унга фотонусха илова қилганлиги, шу
асосида ушбу даъво аризаси тайёрланганлиги, далолатнома ва
огоҳлантириш хатлари жойига чиқмасдан тузилганлиги натижасида
англашилмовчилик юзага келиб, бошқа субъектга дахлдор бўлган ер
майдонининг
тавсифи
ҳамда суратлари тақдим
этилганлиги,
жавобгарнинг ҳудуди бетон девор тўсиқ билан ўралмаганлиги, унинг
фойдаланишида бўлган қурилмаларга мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи
кадастр
ҳужжатлари
мавжудлиги
ишни
кўриш
жараёнида
аниқланганлигини таъкидлашиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят
бошқармаси ва Тошкент вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
Бош бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
......................... Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси талабига кўра суд низони уларнинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важлари ва
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Аниқланишича, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани
бўлими томонидан ......................... Республикаси Президентининг 2021 йил
8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,
ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига
айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ва
......................... Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги
“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли Қарори, шунингдек
......................... Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги
467-сонли қарорининг ижроси юзасидан Зангиота тумани, “.........................”
ҳудудида ерга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан
мониторинг ишлари амалга оширилган ва ўтказилган мониторинг
жараёнида Зангиота тумани, “.........................” ҳудудида туман захира ер
майдони қишлоқ хўжалиги харитасининг 143-контурида жойлашган жами
0,09 гектар суғориладиган ер тоифаси майдонида жавобгар қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер
участкасини ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори бўлмасдан
туриб ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати ҳамда у томонидан
ижарага ажратиб берилган ер майдонида ўзбошимчалик билан, тегишли
ташкилотлардан рухсатномалар олмасдан туриб, 0,09 гектар ер
майдонида бино-иншоотлар ноқонуний равишда қурилганлиги ва ер
майдони бетон девор билан ўраб олинганлиги аниқланган, бу ҳақда
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими
Ш.М.Жўраев, етакчи инспектор Д.Рискулов, Зангиота тумани “А.Яссавий”
МФЙ раиси А.Содиков томонидан ноқонуний қурилма юзасидан 2023 йил
14 апрелда далолатнома расмийлаштирилган.
Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимининг масъул ходимлари
жавобгарга ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани ўн беш кун муддат
ичида ўз ҳисобидан бузиб, натижаси тўғрисида Кадастр агентлиги
Зангиота туман бўлимига хабарнома юбориши, акс ҳолда ўзбошимчалик
билан қурилган қурилмани бузиш ва ер майдонини бўшатиш
мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси киритилиши
тўғрисида огоҳлантирилганлиги, бироқ жавобгар томонидан ушбу
огоҳлантиришга жавоб берилмаганлиги даъво аризасида баён этилган.
......................... Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3-бандига асосан
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда қурилиш мақсадлари
учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг
мавжудлигини текшириш орқали амалга оширилиши белгиланган.
Зангиота тумани ҳокимининг 2008 йил 19 ноябрдаги 2224-сонли
қарорига кўра Тошкент вилояти, Зангиота тумани “.........................” қишлоқ
фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган собиқ “.........................” ширкат
хўжалигига қарашли бўлган енгил типдаги иссиқхонани фуқаро
......................... сотиб олиши муносабати билан, иссиқхона ҳовли ва
майдонлари билан эгаллаб турган жами 1,207 гектар ер майдонидан
мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги туман ҳайъат аъзоларининг
2008 йил 25 июлда тузган далолатномаси тасдиқланган ҳамда иссиқхона
бино-иншоотларининг ташқи майдони 9356,05 кв.метр ҳажмида мулкига
эгалик ҳуқуқи берилган.
Суд муҳокамасида жавобгар томонидан судга тақдим қилинган
кадастр органи томонидан берилган ҳужжатларга кўра Зангиота туман
ҳокимининг 2008 йил 19 ноябрдаги 2224-сонли қарорига асосан фуқаро
.........................га
қарашли
ер
участкасида
жойлашган
ташқи майдони литер 0001 иссиқхона – 4979,36 кв.метр, литер
0002 иссиқхона – 1010,10 кв.метр, литер 0003 иссиқхона – 731,97 кв.метр,
литер 0004 иссиқхона – 2478,15 кв.метр, литер 0005 – хизмат биноси ва
ертўла 74,32 кв.метр, литер 0006 соябон – 82,15 кв.метр ҳажмидаги
бино-иншоотлари айни вақтда жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли.
.........................
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Аммо даъвогар жавобгар ўзбошимчалик билан 0,09 гектар ер
майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, унга ноқонуний қурилма
қилганлиги, шунингдек ўзига ижара шартлари асосида ажратилган ер
майдонини девор тўсиқлар билан ўраб олганлигини исботлаб бера
олмади.
Аксинча, ишда тўпланган ҳужжатлар билан Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, “.........................” ҳудудида туман захира ер майдони қишлоқ
хўжалиги харитасининг 143-контуридаги жавобгарга ижарага ажратиб
берилган ер майдонида қурилган маъмурий бино ўзбошимчалик билан
қурилган иморат эмаслиги, ушбу бино жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида
тегишли эканлиги, шунингдек ушбу ҳудуд бетон деворлар
қурилмаганлиги сайёр суд жараёнида ҳам ўз исботини топганлиги боис
суд даъвони қаноатлантиришни рад қилиши лозим бўлади.
......................... Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги ......................... Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божининг ставкаларига мувофиқ иқтисодий
судларда номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги ......................... Республикаси Қонунининг
9-моддасида давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган
иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи
тўлашдан озод этилган, шунга кўра, суд даъвонинг иккинчи, яъни ер
майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш талаби
бўйича давлат божи харажатлари манфаати кўзланган даъвогардан
республика бюджетига ундирилади.
Бинобарин, ......................... Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170-,176-180-, 184-, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво тўлиқ рад қилинсин.
Зангиота тумани ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
3 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан даъво тақдим этишда
тўланган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
.........................