← Назад
Решение #473076 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 902 символов
4-1001-2311/61847-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
___________ хусусий корхонасининг жавобгар ___________ ҳисобидан
130 000 000 сўм асосий қарз, 65 000 000 сўм пеня, жами 195 000 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, ___________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
___________ хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ___________ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 130 000 000 сўм асосий қарз, 65 000 000 сўм
пеня, жами 195 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
24 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг давлат рўйхатидан ўтган
жойи Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри кўрсатилганлиги боис
иқтисодий иш Зангиота туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб,
маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида жавобгарнинг ҳисоб
рақамига мебель маҳсулотлари учун 130 000 000 сўм миқдорида пул
маблағларини ўтказиб берганлиги, жавобгар эса маҳсулотларни етказиб
бермаганлиги, жавобгар қарздорликни тан олиб тез кунларда
маҳсулотни етказиб беришни ёки пул маблағларини қайтаришни ваъда
қилсада, ҳозирги кунга қадар ўзгариш бўлмаганлигини таъкидлаб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг
ажрими жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқт исодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 июлда
15-сонли маҳсулот (мебель) етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (жавобгар)нинг
маҳсулотни етказиб бериш, сотиб олувчи (даъвогар)нинг маҳсулотни
қабул қилиш ва келишилган тўловни амалга ошириш мажбурияти
белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандида етказиб берувчи маҳсулотни сотиб
олувчининг буюртмасини қабул қилиб, маҳсулот умумий қийматининг
15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни қабул қилиб олгандан сўнг
етказиб бериши, 4.1-бандида шартноманинг ҚҚСсиз умумий қиймати
194 900 000 сўмни ташкил этиши, 4.2-бандида эса шартнома қийматини
ўзгартириш фақат тарафларнинг ўзаро келишуви билан амалга
оширилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Даъвогар 2021 йил 7 майда 261-сонли тўлов топшириқномаси
билан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 130 000 000 сўм миқдорида пул
маблағларини ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномада
келишилган мебель маҳсулотлари етказиб берилмаган, тўлов тўлиқ
амалга оширилмай қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборган.
Жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қопланмаганлиги
сабабли низо юзага келган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб,
асосий қарз ва мажбурият кечиктирилганлиги учун пеня ундириш
талабларини қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш
ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ олдиндан
тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича
мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган
товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан
тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот учун
130 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги иш ҳужжатларидаги
тўлов топшириқномаси билан ўз исботини топганлиги, жавобгар
томонидан эса маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини инобатга олиб,
130 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризасида 65 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.4-бандида етказиб берувчи
маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаган тақдирда ҳар бир кун учун
кечиктирилган мажбурият суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлаши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан
кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи
қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган
неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан
ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши
мумкин эмаслигига алоҳида эътироб қаратишлари лозимлиги баён
этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
асосли
киритилганлиги,
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
бажарилиши даражаси ва сўралган пеня миқдори мажбуриятнинг бузиш
оқибатларига мутаносиблигини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини
30 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талаблари асосли
киритилганилиги,
суд
томонидан
неустойка
миқдори
камайтирилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни,
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
1 950 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
___________
ҳисобидан ___________ хусусий корхонаси фойдасига
130 000 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня, 1 950 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати, жами 161 983 000 сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
5
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
П.Закирова