Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9520 Дата решения 23.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MUSAFFO OBI HAYOT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент Файз Агро масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1197278 Claim ID 3730798 PDF Hash 00cc6cf4d2ce3b90... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори суд томонидан ФК 326 law
олда камайтирилганлиги учун ИПКнинг 118-моддаси олда камайтирилганлиги учун ИПК 118 law
Текст решения 7 248 символов
4-1101-2301/9520-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .................................., судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 741 848,60 сўм асосий қарз, 2 559 943,44 сўм пеня, жами 15 301 792,04 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ............................. (2023 йил 7 январдаги 09-08/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “..................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “..................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 741 848,60 сўм асосий қарз, 2 559 943,44 сўм пеня, жами 15 301 792,04 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб қувватлаб, жавобгар қарздорликни қоплаш юзасидан огоҳлантириш хатларини эътиборсиз қолдирганлиги, фойдаланилган ичимлик суви бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги, асосий қарз суммасига пеня ҳисобланганлигини таъкидлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Палата даъво аризасида низони ўзларининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 171-моддасининг олтинчи қисмига асосан, суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170-171-моддалари талабларига кўра, ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8- ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 9 январда ичимлик суви етказиш ва оқава суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида 17670-сонли шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни гигиеник талаблар ва сифат назорати амалдаги стандартларга мувофиқ келадиган ичимлик суви ва оқава сув билан таъминлаш, ўз навбатида жавобгар истеъмол қилинган ичимлик ва оқава суви учун белгиланган тарифлар асосида тўловни амалга ошириб боришни зиммасига олган. Шартноманинг 7.9-бандида истеъмолчи таъминотчига, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар 12 741 848,60 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, огоҳлантириш хати, бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қоидалар 108-бандининг учинчи хатбошисида тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим деб белгиланган. Шундан ва шартноманинг 7.7-банди талабидан келиб чиқиб, даъвогар 2 559 943,44 сўм пеня ундириш талабини ҳам қўйган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Суд, ишнинг ҳолатини ўрганиб, даъвонинг мазкур талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди, бироқ ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, ундириш сўралган пеня миқдорининг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, уни 1 200 000 сўмга камайтиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги учун ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “..................................” МЧЖ фойдасига 12 741 848,60 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати, 13 974 848,60 ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса тарафнинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья ..................................