← Назад
Решение #474403 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2302/8501-сонли иш
Судья:Ж.К.Мамитов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2023 йил 21 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов раислигида,
судья ёрдамчиси А.И.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида аризачи - Андижон
шаҳар солиқ инспекциясининг қарздор – "MEGA SALES TRADE GROUP" масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Э.Баймирзаева (ишончнома асосида)нинг иштирокида (жавобгар вакили иштирокисиз
этмади) Андижон вилояти солиқ бошқармаси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
кредитор - Андижон шаҳар солиқ инспекцияси Андижон туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат этиб, қарздор – "MEGA SALES TRADE GROUP" масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Суд муҳокамаси давомида кредитор вакили аризани қўллаб-қувватлаб,
қарздорни бугунги кундаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги
қопланмаганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар - қарздор иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади ва даъво
бўйича эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга
олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд кредитор вакилининг муҳокама давомидаги кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни лозим топди.
Хусусан, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларга кўра, қарздор "MEGA
SALES TRADE GROUP" масъулияти чекланган жамияти 13.10.2015 йилда
18849-сонли реестр рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида давлат
рўйхатидан ўтган бўлиб, 303467817-СТИР рақами берилган.
Таъсис ҳужжатларига кўра қарздорнинг юридик манзили этиб Андижон шаҳар,
Миллий тикланиш кўчаси, 27-уй кўрсатилган бўлиб, жамият раҳбари ва таъсисчиси
Мамаджанов Омадбек Махмуд ўғли ҳисобланади.
Қарздор - "MEGA SALES TRADE GROUP" масъулияти чекланган жамиятининг
21.05.2021 йил ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 41 025 106 сўм
миқдорида қарздорлиги мавжуд.
Аризачи Андижон шаҳар солиқ инспекциясининг “Солиқ мажбуриятига
шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича” қарори Мажбурий
ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлимига ижро учун юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари
олиб борилиб, қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш имкони
бўлмаганлиги учун бўлим давлат ижрочисининг “Ижро иши юритишни тамомлаш ва
ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги Қарорига асосан ижро иши
юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси, 1қисм, 3-бандига кўра ундирувчи Андижон шаҳар солиқ инспекциясига қайтарилган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли аризачи-Андижон шаҳар солиқ
инспекцияси қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат
қилган.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 3-моддасига кўра банкрот суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва ўзига нисбатан
тугатишга доир иш юритиш ёки мол-мулкини сотиш тартиб-таомили қўлланиладиган
қарздор; тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга
қодир эмаслиги; кредиторлар — қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан қайси юридик ёки
жисмоний шахслар олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ёки жисмоний шахслар,
бундан қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун
жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокида келиб чиқадиган
мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассасалари (иштирокчилари)
мустасно; қарздор — кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорлар.
Ушбу Қонуннинг 6-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилади.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ
судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида
қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний
шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб
чиқилади.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар
бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд
томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, Қонуннинг 52-моддасига кўра, суднинг қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши
керак.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан кредиторларнинг бири
томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Бундан ташқари, Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади.
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошиши
мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда
иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч
ойгача узайтирилиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш
учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида)
давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат
органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги “Банкротлик
таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сон Қарорининг 3-бандига
кўра 2019 йил 1 майдан: а) давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича
қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд
бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш
амалиёти бекор қилинади; б) шундай тартиб жорий қилинадики, унга мувофиқ давлат
солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг
соддалаштирилган таомилларини ўтказишда:
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд
бошқарувчилари
ассоциацияси
(кейинги
ўринларда - Ассоциация)
аъзолари
ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача
келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза
берган солиқ органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бунда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади.
Шунингдек,
мазкур
иш
юзасидан
Ўзбекистон
Республикаси
“Суд
бошқарувчилари ассоциацияси”Андижон вилоят бўлими томонидан ушбу иш бўйича
4-тоифали суд бошқарувчи Усманов Дилшодбек Ибрахимович номзоди тавсия этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, аризани
қаноатлантириш, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси,
1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юкланади.
Суд мазкур иқтисодий иши бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, суд
харажатларини тугатиш бошқарувчи орқали жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга
кўра
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни, ”Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор - "MEGA SALES TRADE GROUP" масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Қарздор - "MEGA SALES TRADE GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд бошқарувчи Усманов Дилшодбек Ибрахимович
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 20 кун);
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- 1ой);
қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат- 1 ой);
қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши
тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун);
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиш ва уларнинг талабларини кўриб
чиқиш;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини топшириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2013 йилдаги
224-сон Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган
ҳолатларнинг мавжудлигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар
йиғилиши, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга белгиланган
тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой);
кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда қондириш, Қонунда назарда тутилган
барча тугатиш ишларини ташкил қилиш;
-Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига
асосан қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий матбуотда
эълон қилиш (муддат- уч кун);
-олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда ҳамда
якуний ҳисоботни 21.02.2024 йилга қадар топшириш мажбурияти юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунбузиш
ҳолатлари(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка
тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
Кредитор - Андижон шаҳар солиқ инспекцияси зиммасига:
- тугатиш бошқарувчисининг билдиришномасига асосан қарздор фаолияти
бўйича режадан ташқари текшириш ўтказиш;
- Солиқ қарзини қарздор таъсисчилари ва мансабдор шахсларидан субсидиар
тартибда ундириш чораларини кўриш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор - "MEGA SALES TRADE GROUP" масъулияти чекланган жамиятидан
тугатиш бошқарувчиси орқали:
-Республика бюджети ва суд органларини ривожлантириш жамғармасига
990 000 сўм давлат божи;
-Андижон шаҳар солиқ инспекцияси фойдасига 990 000 сўм суд бошқарувчиси
иш ҳақи учун ўтказилган тўлов ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция тартибида шикоят (протест )бериши мумкин.
Раислик қилувчи
судья
Ж.К.Мамитов