← Назад
Решение #474421 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 4 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1406-2301/1510-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2023 йил 21 ноябрь
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Нормуротовнинг котиблигида, кредитор
Самарқанд вилоят солиқ бошқармасининг қарздор "SAM HOUS TEXNO STROY"
масъулияти чекланган жамияти(СТИР 308252740)ни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризасини кредитор вакили
Х.Убайдуллаев (2023 йил 20 ноябрь кунги №25-93728-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Пайариқ туман солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси
муҳокамасида кўриб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризадан кўринишича, қарздор "SAM HOUS TEXNO STROY" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)нинг солиқ қарзи
363 166 430.58 сўмни ташкил этган, юзага келган солиқ қарзини ундириш бўйича
солиқ
органи
томонидан
қарздорнинг
банкига
юборилган
инкассо
топшириқномаси, банк ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли банк
томонидан 2-сон картотекага жойлаштирилган, солиқ қарзини қарздорнинг молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси
(кейинги ўринларда кредитор деб юритилади)нинг қарорлари Мажбурий ижро
бюросига юборилган, солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорлар Мажбурий
ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабларига мувофиқ ижросиз қайтарилган.
Шу сабабли кредитор Пайариқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Қарздор вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси 3-қисмига асосан низони қарздор вакили йўқлигида кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили тушунтириш бериб,
қарздорнинг солиқ тўловлари бўйича қарзларини тўлов мажбурияти юзага
келганлигини, қарздор солиқ қарзини тўлай олмаганлигини, қарздорнинг солиқ
қарзини ундириш чоралари кўрилганлигини билдириб, суддан қарздорни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради.
Суд, кредитор вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, қарздорнинг солиқ қарзи 363 166 430.58 сўмни ташкил этган, кредитор
томонидан солиқ қарзини ундириш чоралари кўрилган. Бироқ, солиқ қарзи
ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги хужжатлар қарздорнинг молмулклари мавжуд эмаслиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан
Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 4-моддасида вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф
этилиши белгиланган.
Ушбу қонуннинг 241-моддасида, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган
ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат
органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан
берилиши мумкинлиги, 242-моддасида, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишлиги
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
14 августдаги 224-сон қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги
138-сон қарорига 1-илова “Суд бошқарувчилари тўғрисида”ги Низомнинг
40-банди тўртинчи хатбошисига кўра, қарздорнинг банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга
оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
тегишли хулоса тайёрлайди.
Ушбу Низомнинг 47-1-бандига кўра, тугатувчи бошқарувчи имзолангандан
кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга тақдим этади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиларининг номзодлари тақдим
қилинган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот (тўловга
қобилиятсиз) деб топишни, Нуралиев Алимардон Намозовични тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ
бажариш лозимлиги юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112, 118, 176179-моддаларини қўллаб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 4,
140, 241 ва 242-моддаларига асосланиб, суд
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Қарздор "SAM HOUS TEXNO STROY" масъулияти чекланган жамияти
(СТИР 308252740) банкрот (тўловга қобилиятсиз) деб топилсин ва уни тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "SAM HOUS TEXNO STROY" масъулияти чекланган
жамияти(СТИР 308252740)ни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун
Нуралиев Алимардон Намозович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва
эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
- имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳулосани
— кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги ҳулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга
тақдим қилиш;
- ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги
маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга
доир иш юритиш натижалари ҳақидаги якуний ҳисоботини 2024 йил 20 февраль
кунига қадар судга тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор "SAM HOUS TEXNO STROY" масъулияти чекланган жамиятидан:
- Республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи ундирилсин.
- Самарқанд вилоят солиқ бошқармасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
қилди:
Б.Х.Жураев