Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9212 Дата решения 20.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипак ўйли банк АТИБ Ответчик / Подсудимый YANGIYOL QURILISH унитар корхонаси
Source ID 1185780 Claim ID 3701175 PDF Hash faef3282502d5c52... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
онун 6-моддаси онун 6 law
ИПКнинг 210-моддаси ИПКнинг 210 law
онун 43-моддаси онун 43 law
ИПКнинг 63-моддаси ИПКнинг 63 law
олбуки ИПКнинг 3-моддаси олбуки ИПК 3 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 370 символов
4-1101-2301/9212-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Зангиота тумани 2023 йил 20 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ......................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор “.......................” акциядорлик инновация тижорат банкининг қарздор “.......................” унитар корхонаси (СТИР ......................)ни умумий тартибда банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “.......................” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда кредитор деб юритилади)нинг Яккасарой филиали томонидан “.......................” унитар корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га 2021 йил 17 февралдаги ДК/01028/203275/13-сонли кредит шартномасига асосан айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 18 ой муддатга, йиллик 22 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 950 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 18 февралдаги гаров шартномасига асосан қарздорга тегишли Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Фаровон МФЙ, Орзу кўчаси, 28-уйда жойлашган бино-иншоот тақдим қилинган. Қарздор томонидан банкдан олинган кредит маблағлари белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги боис Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилган ва кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган. Шунингдек, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 октябрдаги 4-1101-2302/4193-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига жами 629 117 808,20 сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш белгиланган. Қонуний кучга кирган суд қарори асосида берилган ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси бўлимларига ижро қилишлик учун топширилган, тегишли тартибда ундирув ҳаракатлари олиб борилган, бироқ олиб борилган ҳаракатлар самара бермаган. Жорий йилнинг 20 сентябрь ҳолатига қарздорнинг кредитор олдида ДК/01028/203275/13-сонли кредит шартномасига асосан 589 999 999,99 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 218 028 438,35 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 807 103 835,61 сўм кредит қарздорлиги вужудга келганлиги, қарздор кредитор олдидаги кредит қарздорлигини тўлашга қодир эмаслиги, мавжуд қарздорликларни бартараф этиш учун узоқ муддатдан буён тўлов амалга оширилмаётганлиги ва қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлиги важлари билан кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни умумий тартибда банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 28 сентябрдаги 685-сонли хати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиниб, кредитор томонидан суд бошқарувчиси номзоди тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг талабига асосан суд бошқарувчисининг номзодини тавсия этиш сўралган. Бироқ бошқарма 2023 йил 3 октябрда 02-08/2348-сонли жавоб хатида қарздорга нисбатан муқаддам солиқ органи томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ариза билан мурожаат этилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган бўлса, апелляция инстанция судининг қарори билан суд ҳужжати бекор қилинганлиги, айни бир қарздорга нисбатан ариза тақдим этилганлиги боис тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ариза юзасидан иш юритишни тугатиш сўралган, номзод тақдим этилмаган. Суднинг 2023 йил 3 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва “.......................” унитар корхонасига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги 4-1101-2301/9212-сонли иш қўзғатилган. Қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий этилиб, унга муваққат бошқарувчисининг номзоди Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан номзод тавсия қилингандан сўнг тайинланиши суднинг ажримида кўрсатилган. Суднинг 2023 йил 4 октябрдаги 702-сонли хати билан Давлат активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилиниб, одил судловни сифатли амалга ошириш ҳамда банкротлик тўғрисидаги аризани қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида қарздор корхонага муваққат бошқарувчи номзодининг тақдим этилишида амалий ёрдам бериш сўралган. Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил 25 октябрдаги 02/12-16/335-сонли жавоб хатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш мақсадга мувофиқлиги, бундан ташқари тарафлар медиатив келишув тузишганлигини ҳам инобатга олиш сўралган, муваққат бошқарувчисининг номзоди судга тақдим этилмаган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар, тарафлар тўловга қобилиятсизлик иши юзасидан медиатив келишув тузишганлигини маълум қилишган ва уни судга тақдим этишган, шунга кўра аризани кўрмасдан қолдириш сўралган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ судга мурожаат қилиш: фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида; буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида; апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади. Қонун 6-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. ИПКнинг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши, 211-моддасида эса банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги, аризага банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги белгиланган. Қонун 43-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кредиторнинг унинг вакили томонидан имзоланган аризасига вакилнинг аризани имзолашга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома ҳам илова қилинади. ИПКнинг 63-моддасида судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган молмулкни ёки пулни олиш мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак деб белгиланган. Аниқланишича, тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги ариза “.......................” акциядорлик инновация тижорат банкининг Яккасарой филиали бошқарувчиси Н.З.Адилов томонидан имзоланган. Бироқ Н.З.Адиловга қонунга мувофиқ иш юритишга доир ваколатлари тасдиқланган “.......................” акциядорлик инновация тижорат банкининг раиси С.С.Сайдахмедов томонидан 2023 йил 4 январда берилган 03/10-сонли ишончномада Н.З.Адиловга алоҳида тоифада кўриладиган ишлар сирасига кирувчи тўловга қобилиятсизлик иши тўғрисидаги аризани имзолаш ҳуқуқи махсус назарда тутилмаган, ҳолбуки ИПКнинг 3-моддасига талабига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар даъво эмас, балки ариза шаклида тақдим этилиши лозимлиги белгиланган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. 5 Мазкур ҳолатда ариза имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги боис у кўрмасдан қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 2-кичик бандида даъво кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундириш белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, суд ариза тақдим этишда тўланган суд харажатларини уни тўлаган шахс зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-, 108-, 118-, 170-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Ариза тақдим этишда тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати “.......................” акциядорлик инновация тижорат банкининг зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья .......................