← Назад
Решение #474682 Экономические
Определения (о выдаче исполнительного листа на принудительное исполнение решения третейского суда)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 228 | — | law | |
| ИПК | 228 | — | law | |
| ИПК | 230 | — | law | |
| ИПК | 230 | — | law | |
| аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекс | 231 | — | code_article | |
| аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекс | 231 | — | code_article | |
| ИПК | 232 | — | law | |
| ИПК | 232 | — | law |
Текст решения
6 808 символов
4-1101-2302/9558-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И М
(ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси бериш тўғрисида)
2023 йил 20 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи чет эл
инвестицияси иштирокидаги “ВВВ” МЧЖнинг жавобгар “ССС” МЧЖга
нисбатан “РРР” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги доимий фаолият
кўрсатувчи халқаро тижорат ҳакамлик судининг 23-24/01-01-023-сонли
иш бўйича 2023 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро
этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларга асосан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан:
аризачи вакили МММ (2023 йил 5 июлдаги 64-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида,
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Чет эл инвестицияси иштирокидаги “ВВВ” МЧЖ (бундан буён матнда
аризачи ёки даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, “ССС” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) га нисбатан “РРР” адвокатлик фирмаси
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро тижорат ҳакамлик
судининг 23-24/01-01-023-сонли иш бўйича 2023 йил 13 сентябрда қабул
қилинган ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини
қўллаб-қувватлаб, қарздорлик ҳозирги кунга қадар қопланмаганлигини
маълум қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига асосан ижро
варақаси беришни сўради.
Суд жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи маълум
қилинганлиги тўғрисида далил мавжудлиги сабабли суд муҳокамасини
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 230-моддасининг учинчи қисмига
мувофиқ, иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд, аризачининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, ариза
талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПК 228-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳакамлик судининг ҳал
қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш
тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик
муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса,
ўша тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб
чиқилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи ва жавобгар ўртасида
2022 йил 5 октябрда ES-MMI-0510/22-сонли шартнома тузилган бўлиб,
мазкур шартноманинг 8.2-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида юзага
келган низолар “РРР” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги халқаро тижорат
ҳакамлик суди томонидан унинг регламентига асосан учта ҳакамдан
иборат таркиб томонидан кўрилиши, ҳакамлик судининг қарори тарафлар
учун якуний ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги
сабабли даъвогар “РРР” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги халқаро тижорат
ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 613 168 931,52 сўм асосий қарз ва 22 414 730,94 сўм ўзганинг
пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ундиришни сўраган.
Ҳакамлик судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 377 226 075,19 сўм асосий қарз, 13 789 708,75 сўм сўм ўзганинг
пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз, 7 820 316 сўм ҳакамлик
йиғими ва 50 000 сўм почта ҳаражати ундирилган.
Жавобгар томонидан мазкур ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда
ижро қилинмаганлиги сабабли аризачи иқтисодий судга мурожаат этиб,
ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақасини беришни сўраган.
ИПК 230-моддасининг биринчи, тўртинчи-бешинчи қисмларига
мувофиқ, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ИПКда назарда тутилган
қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган
асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва
эътирозларни асослаш учун иқтисодий судга тақдим этилган далилларни
текшириш йўли билан аниқлайди.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик
суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал
қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
ИПК 232-моддасининг биринчи қисмига асосан, иқтисодий суд
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича
3
ИПКда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга
биноан ажрим чиқаради.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг
ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак.
Мазкур ҳолатда суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни,
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақасини беришни, ишни иқтисодий судида кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,
128, 170, 195, 196, 228, 230, 232-моддаларини қўллаб, суд
Чет эл инвестицияси иштирокидаги “ВВВ” МЧЖнинг аризаси
қаноатлантирилсин.
“РРР” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги халқаро тижорат ҳакамлик
судининг 23-24/01-01-023-сонли иши юзасидан қабул қилинган 2023 йил
13 сентябрдаги “ССС” МЧЖ ҳисобидан чет эл инвестицияси иштирокидаги
“ВВВ” МЧЖ фойдасига 377 226 075,19 сўм асосий қарз, 13 789 708,75 сўм
ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз, 7 820 316 сўм
ҳакамлик йиғими ва 50 000 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ҳал
қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин.
“ССС” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 660 000 сўм давлат
божи, чет эл инвестицияси иштирокидаги “ВВВ” МЧЖ фойдасига
33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига 82 500 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ суд харажатлари ундирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ЗО
П.Закирова