Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9557 Дата решения 20.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбек давлат цирки Давлат корхонаси Ответчик / Подсудимый ZUNNAZULAYHO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1201297 Claim ID 3733161 PDF Hash 765f659f4612316c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения 9 901 символов
4-1101-2302/9557-сонли иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ____________нинг жавобгар ____________ ҳисобидан 5 000 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня, жами 7 500 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили ____________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ____________ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ____________ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 000 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня, жами 7 500 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгарга шартнома асосида ўргатилган ҳайвонлар ижарага берилганлиги, жавобгар янги йил арафасида ўтказилган байрам тадбирларида мазкур ҳайвонлар иштирокида ёш болалар учун томошалар қўйганлиги, бироқ ижара тўловлари бир йилга яқин вақт ўтсада тўлаб берилмаганлигини таъкидлаб, суддан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда, шунингдек, жавобгарнинг электрон манзили орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра, суд низони мазмунан кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ижара шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 декабрда 41-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унинг 3.1-бандига кўра ижарага берувчи (даъвогар) ижарага олувчига (жавобгар) ҳайвонларни вақтинча фойдаланишга топшириш, ижарага олувчи эса мазкур ижара объектини қабул қилиш, ижара ҳақини белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан ижара ҳақи миқдори бир кун учун 1 000 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 2.2-бандида ижарага олувчи ижара ҳақини ҳар бир томоша ўтказилганидан сўнг 5 кундан кечиктиримай 100 фоиз миқдорда ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиши лозимлиги назарда тутилган. Ижара шартномаларининг шартларига мувофиқ ижара объекти тегишли тартибда жавобгарга топширилган. Жавобгар томонидан 5 кун давомида, яъни 2022 йилнинг 24, 25, 2126, 27 декабрь ҳамда 2023 йилнинг 3 январь кунлари цирк томошаларида ижарага олинган ҳайвонлар иштирок этган. Бироқ, ижара тўловлари ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома бўйича Даъвогар томонидан жавобгарга йўлланган 2023 йил 4 январдаги 41-сонли ҳисоб варақ фактура ҳамда шу рақамли бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома жавобгар томонидан тасдиқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга бир неча маротаба оғзаки мурожаатлар қилинган. Жавобгар турли сабабларга кўра тўловни кечиктирган. ФКнинг 535-моддасига биноан мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олиши, 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. ФК 573-моддасининг биринчи қисмига асосан бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Жавобгар томонидан ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва бу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво аризасининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартномаларнинг 4.3-бандига кўра ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун ижарага олувчи ижарага берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо шартнома суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг бажарилмаган мажбурият қийматининг 50 фоизи миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасида талаб қилинган пеня миқдорини бузилган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва 1 200 000 сўмга қадар камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. ____________ ҳисобидан ____________ ҳисобига 5 000 000 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас. Судья П.Закирова