Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8516 Дата решения 20.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение LEGISLAND адвокатлик фирмаси Ответчик / Подсудимый MAKS BAXT BIZNES хусусий корхонаси
Source ID 1189178 Claim ID 3732717 PDF Hash 32d74e152d33b58d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ушбу Кодекснинг 127-моддаси ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 341-моддаси ИПК 341 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 783 символов
4-1101-2302/8516-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ижро варақасининг дубликатини бериш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида) 2023 йил 20 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, аризачи ААА адвокатлик фирмасининг Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 сентябрдаги 4-1101-2302/8516-сонли иш бўйича берилган ижро варақаси дубликатини бериш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни аризачи вакили ККК (2023 йил 17 октябрдаги 102-сонли ишончномага асосан) иштирокида, очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ААА адвокатлик фирмаси (бундан кейин матнда аризачи деб юритилади) ООО хусусий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 000 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, жами 3 000 000 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, аризачи фойдасига жавобгар ҳисобидан 2 000 000 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 2 663 000 сўм ундирилирган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарори юзасидан 2023 йил 15 сентябрда ижро варақаси берилиб, шу куни Зангиота туманидаги Эшонгузар почта алоқа бўлимига топширилган. Юборилаётган ҳужжатлар реестрига RD1114181022UZ ва RD1141810192UZ рақамлари бўйича штрих код берилган. Бироқ, ижро варақаси аризачига етиб келмаган. Аризачи 2023 йил 17 октябрдаги 101-сонли хат билан “Ozbekiston pochtasi” АЖ Тошкент шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, суд ҳужжати юборилган жой ҳақида маълумот тақдим этишни ҳамда жўнатмани аризачининг манзилига қисқа муддатларда етказишни сўраган. “Ozbekiston pochtasi” АЖ “Toshkent pochtampi” филиали томонидан 2023 йил 23 октябрдаги 28-10/726-сонли хати билан RD1114181022UZ ва RD1141810192UZ рақамли буюртма хатлар дастур орқали текширилганда тизимда ҳеч қандай маълумот чиқмаганлиги, мазкур буюртма хатлар юзасидан Тошкент вилояти “Toshkent filiali”га мурожаат қилиш лозимлиги маълум қилинган. Аризачининг алоқа бўлимига мурожаатлари самара бермагач судга ариза билан мурожаат қилиб, 4-1101-2302/8516-сонли иш бўйича 2023 йил 15 сентябрда берилган ижро варақасининг дубликатини беришни сўраган. Суд мажлисида аризачи ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, ижро варақаси аризачига етиб келмаганлиги, судга ариза киритганидан сўнг алоқа бўлимининг масъул ходимларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлигини таъкидлаб, ижро варақаси дубликатини беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 341-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд аризани қарздор, “Ozbekiston pochtasi” АЖ Тошкент филиали вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд аризачининг тушунтиришларини тинглаб, ариза ва иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 341-моддасининг биринчи, учинчи қисмларига мувофиқ, ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади. Аниқланишича, суд томонидан 2023 йил 15 сентябрда 4-1101-2302/8516-сонли иш бўйича ижро варақаси берилган. Ижро варақаси Зангиота туманида жойлашган Эшонгузар почта алоқа бўлимига топширилган. Бироқ, жўнатмалар аризачининг манзилига етиб бормаган. Аризачининг мурожаатига ҳамда суднинг 2023 йил 31 октябрдаги 797-сонли сўровномасига жавобан “Ozbekiston pochtasi” АЖ “Toshkent pochtampi” филиали томонидан 2023 йил 31 октябрдаги S-362-pm-04сонли хат билан “Ozbekiston pochtasi” АЖ Toshkent филиалининг 2023 йил 30 октябрдаги 223-х-сонли буйруғига асосан Келес почта боғламаси бошлиғи С.Исроилов ва бошлиқ ўринбосари Г.Халиловаларга “Ozbekiston pochtasi” АЖнинг туман (шаҳар) почта алоқаси боғламаси тўғрисидага намунавий низомида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ижро этишни ташкил этмаганлиги, почта соҳасидаги меъёрий ва раҳбарий ҳужжатларда белгиланган талаблар ижроси юзасидан хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Олий хўжалик суди пленумининг “Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарорининг 1-бандида суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этишига судларнинг эътибори қаратилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд аризачига суд томонидан тақдим этилган ижро варақаси почта бўлими ходимларининг айбли ҳаракатлари сабабли йўқотилганлиги, бундай ҳолатда суд ҳужжати бўйича ундирув амалга оширилиши лозимлигини инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантиришни, 2023 йил 15 сентябрдаги 4-1101-2302/8516-сонли иш бўйича берилган ижро варақаси дубликатини беришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд харажатларини аризачи зиммасига юклатишни лозим топади ва келгусида ушбу суд харажатларини “Ozbekiston pochtasi” АЖ ҳисобидан зарар сифатида ундириши мумкинлиги тушунтирилади. Юқоридагиларга кўра, судга ариза тақдим этишда суд харажатлари тўланмаганлиги сабабли 6 600 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127, 195, 341-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: ААА адвокатлик фирмасининг ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2302/8516сонли иш бўйича 2023 йил 15 сентябрда чиқарилган ижро варақасининг дубликати берилсин. ААА адвокатлик фирмаси ҳисобидан республика бюджетига 6 600 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозити ҳисоб рақамига 33 000 почта харажати ундирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья П.Закирова