← Назад
Решение #475087 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
9 797 символов
4-1101-2303/9545-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 16 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи FFFнинг
қарздор TTT масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни аризачи вакили YYY (2023 йил 9 ноябрдаги 25-100682сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
FFF (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга
мурожаат қилиб, YYY масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар
кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий
ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини
ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига
асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни
банкрот деб топишни ҳамда қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган YYYни
тайинлашни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд,
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини
эшитиб,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2020 йил 22 декабрда 928022-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб, корхона таъсисчиси ҳамда раҳбари Мирзаев Фозил
Камилович ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, Қатартол ҚФЙ, Мевазор маҳалласи, Эрксевар кўчаси,
рақамсиз уй кўрсатилган.
Аризачи томонидан ўрганилганда, 2023 йил 21 октябрь ҳолатига
қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи
342 568 641,20 сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро
қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Зангиота тумани бўлимига
юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Зангиота тумани бўлими давлат
ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро
ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2021 йил 28 сентябрь ва
2022 йил 29 сентябрдаги қарорлари билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув
қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро
ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Шунингдек, Солиқ кўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона
реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт
воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган.
Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир
бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик
юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз
қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши
мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
аризачининг
қарздорни
соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини
эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим
топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида
қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка
номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг
йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи
томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши
томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда
тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган
шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод
кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд
ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан
ташқи бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка номзод кредитор томонидан
тақдим этилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан тугатиш бошқарувчиликка тавсия қилинган номзодлар ичидан,
аризачи вакилининг фикрини ҳам инобатга олган ҳолда биринчи тоифали
суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган YYYни тугатиш бошқарувчиликка
тайинлашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
4
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд
YYY масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида
банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
YYY масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб
биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган YYYнинг
номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- YYY масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб
эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим
қилиб бориш, 2024 йил 16 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
YYY масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш
куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва
штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
YYY масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
990 000 сўм давлат божи, FFF фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Зангиота тумани бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
П.Закирова