← Назад
Решение #475090 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| кодекси | 36 | — | code_article | |
| онун | 1 | — | law | |
| онун | 55 | — | law | |
| почта харажатларини эса ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 471 символов
4-1101-2303/9544-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, аризачи НННнинг
қарздор масъулияти чекланган ширкат шаклидаги RRR доимий
муассасасини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили
бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили VVV (2023 йил
9 ноябрдаги 25-100682-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ННН (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга
мурожаат қилиб, масъулияти чекланган ширкат шаклидаги RRR доимий
муассаса (бундан буён матнда қарздор ёки жавобгар деб юритилади)ни
тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот
деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги,
барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони
бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд
бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз
қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди:
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаётганда
қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор норезидент Ўзбекистон
Республикасидаги доимий муассаса бўлиб, унинг ҳужжатлари 2020 йил
20 майда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасида 1410400205сонли тартиб рақами билан рўйхатга олинган ва унга 207340287 солиқ
тўловчи идентификация рақами берилган. Корхона раҳбари Соколов
Андрей ХХХ ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент
вилояти, Зангиота тумани, Тошкент металлургия заводи рўпараси, Фарма
парк ҳудуди, рақамсиз уй. Қарздорнинг асосий фаолият тури бошқа
тоифаларга киритилмаган бошқа муҳандислик иншоотлари қуриш бўлган.
Аризачи томонидан ўрганилганда, 2023 йил 21 октябрь ҳолатига
қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи
721 624 738,48 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган дастур
маълумотларига кўра қарздорнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо
топшириқномалари асосида картотека (К-2) 713 681 677,41 сўмни ташкил
қилади.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида
иш
қўзғатиш
ҳақидаги
аризасига
қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб
олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши
керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг молмулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган
қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман
бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими
давлат ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро
ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2023 йил 5 августдаги
қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган
мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига
ижросиз қайтарилган.
Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир
бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик
юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини
ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан
тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Бироқ, мазкур ҳолатда қарздорнинг солиқ қарзи мавжуд бўлсада,
юридик шахс мақомига эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 39-моддасининг биринчи қисмига кўра ўз мулкида,
хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга
бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб
берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла
оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара
оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик
шахс ҳисобланади.
ФК 47-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра филиал
юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча
вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан
ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар
қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар
юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс
томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган
низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг
раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг
ишончномаси асосида иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 36-моддасига кўра
ушбу Кодекснинг мақсадларида чет эл юридик шахси Ўзбекистон
Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман қайси
доимий фаолият жойида амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик
шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф
этилади. Доимий муассаса деганда ҳар қандай бошқарув жойи, филиал,
бўлинма, бюро, идора, офис, хона, агентлик, фабрика, устахона, цех,
лаборатория тушунилади.
Қонун 1-моддасига кўра ушбу Қонуннинг мақсади юридик ва
жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг
тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан
иборат бўлиб, ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат муассасаларига ва
бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан
матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга
ошираётган юридик шахслар мустасно.
Шундан экан қарздорни банкрот деб топиш мумкин эмас.
Қонун 55-моддасига кўра суднинг қарздорни банкрот деб топишни
рад этиш тўғрисидаги қарори тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича
қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари
қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги
қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган
бўлсада, норезидентнинг доимий муассасаси ҳисобланади.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
аризачининг
қарздорни
соддалаштирилган таомил асосида банкрот
деб эътироф этиш
тўғрисидаги талабини рад этишни, почта харажатларини эса ИПКнинг
118-моддасига асосан аризачининг зиммасида қолдиришни, аризачи
давлат божи тўловидан озод эканлиги боис давлат божи ундирмасликни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатлари НННнинг
зиммасида қолдирилсин.
Суд бошқарувчилари учун ҳақ сифатида тўланган 990 000 сўм
харажатлар НННга маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
П.Закирова