Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9269 Дата решения 16.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BEK BARAKA IXTISOSLASHGAN SAVDO KOMPLEKSI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SHODIYONA TRADE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1193512 Claim ID 3713387 PDF Hash 7e76d603ea18d941... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
бандида ИПК 148-моддаси бандида ИПК 148 law
бандида ИПК 148-моддаси бандида ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
даъвогар ФК 384-моддаси даъвогар ФК 384 law
даъвогар ФК 384-моддаси даъвогар ФК 384 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 19 690 символов
4-1101-2301/9269-сонлииқтисодийиш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .............................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “..............................” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “..............................” масъулияти чекланган жамияти (СТИР ..............................)га нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрда тузилган 23А828сонли ва 23Е828-сонли ижара шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қўшиб олинган 9 кв.м. учун 5 040 000 сўм тўланмаган ижара ҳақи ва 2 111 760 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ............................. (2023 йил 4 июлдаги 160/23-сонли ишончнома асосида) жавобгар раҳбари ..........................., вакиллари .............................. (2023 йил 16 ноябрдаги ишончнома асосида), .................................. (2023 йил 16 ноябрдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “..............................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда ижарага берувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “..............................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда ижарага олувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 декабрда тузилган 23А828-сонли ижара шартномасига асосан даъвогар ўзининг ҳудудидаги фойдаланиш майдони 12 кв.м. бўлган майдонни вақтинчалик телекоммуникация хизматини кўрсатиш (№ 1-пайнет) орқали фаолиятини амалга ошириш учун, шунингдек 23Е828-сонли ижара шартномасига асосан даъвогар ўзининг ҳудудидаги №1-пайнет олди томонидан 0,5 м чиққан ҳолдаги 15 кв.м. ер майдонини фойдаланиш учун ижара шартлари асосида жавобгарга ажратиб бериш, ўз навбатида жавобгар ижара объектидан мақсадли фойдаланиб, шартлашилган муддатларда ижара ҳақини тўлаб боришни зиммасига олган. Кейинчалик тарафлар ўртасида 23Е828-сонли ижара шартномасига қўшимча келишув имзоланган, унга мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан баланс мансублигига қарашли тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида электр энергиясини қабул қилиб олиш ва ўрнатилган тарифларда ҳақ тўлаш мажбуриятин олган. Ижара шартномаларнинг 2.2-бандларида ойлик ижара ҳақининг миқдори бир ой учун ҳар бир кв.м. майдонга 70 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, шартномаларнинг 2.5-бандларида жавобгар ижара ҳақини ҳар ойнинг 25 санасига қадар кейинги ой учун олдиндан 100 фоиз миқдорида амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартномаларнинг 2.3-бандларида уларнинг амал қилиш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган. Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини бажарганлиги, аммо жавобгар шартлашилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги, ижарага берилган майдондан ташқари ижара шартномасини тузмасдан яна 9 кв.м. ер майдонини ўзбошимчалик билан қўшиб олган ҳолда савдо-сотиқ билан шуғулланиб келганлиги, шунингдек ижара объектларидан шартномаларда белгилангандан бошқа шартлар асосида фойдалаётганлиги, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, қўшни ҳудуддан электр энергияси тортиб ўтганлиги, огоҳлантириш хатлари самара бермаётганлиги важлари билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳар икки ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва ўзбошимчалик билан қўшиб олинган 9 кв.метр учун ҳисобланган 5 040 000 сўм тўланмаган ижара ҳақи ва 2 111 760 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрда тузилган 23А828-сонли ижара шартномасига асосан 12 кв.м. ва 23Е828-сонли ижара шартномасига асосан 15 кв.м. ер майдонлари даъвогар томонидан жавобгарга вақтинча 2023 йил 31 декабрь кунига қадар ижарага берилганлиги, жавобгарга жами 27 кв.м. майдон ижарага берилган бўлса-да, жавобгар даъвогар билан ижара шартномаси тузмасдан туриб яна 9 кв.м. ер майдонини ўзбошимчалик билан қўшиб олган ҳолда савдо-сотиқ билан шуғулланганлиги, ижарага олувчи бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида савдо комплеклари фаолиятини ташкил этиш қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори, шунингдек ““..............................” масъулияти чекланган жамиятида савдо қилишнинг ички Қоидалари”га зид ҳаракатлар қилганлиги, жумладан 23А828-сонли шартномага асосан 12 кв.м. дўкон пайнет шохобчаси учун ажратилган бўлса-да, жавобгар шохобча ўрнида ичимлик сувлари ва бошқа ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги, бу билан жавобгар шартноманинг 3.3-бандида ижарага берувчининг рухсатисиз қўшимча савдо расталари ўрнатмаслик белгиланган бўлса-да, рухсатсиз ўз фаолиятини кенгайтирган ҳолда бозорга ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишга ҳалақит қилаётганлиги, шунингдек шартноманинг 4.1-банди пайнет учун ажратилган савдо дўконини субижарага бериш тақиқланган бўлса-да, уни ноқонуний равишда қариндош-уруғларига ижарага бериб қўйганлиги, булардан ташқари жавобгар билан электр энергиясидан фойдаланиш тўғрисида тузилган шартноманинг 4.3-бандига зид равишда ижарага олувчи электр энергиясини қўшни ташкилотдан ноқонуний равишда улаб олиб, ундан фойдаланганлиги, электр энергиясидан техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда фойдалангани учун тармоқдан узилганлиги, 23Е828-сонли ижара шартномасига кўра дўкон ёнидаги 15 кв.м. ер майдони шартноманинг 1.2-бандига кўра ноозиқ-овқат маҳсулотларини савдо қилиш учун ажратилган бўлса-да, жавобгар бу шартга зид равишда ичимлик суви, айрон, қурт каби озиқ овқат ва ярим тайёр озиқ овқат маҳсулотлари билан савдо қилиши, ушбу ҳолатлар шартномани жиддий равишда бузиш ҳисобланиб, шартномани бир томонлама бекор қилишга асос бўлиши, шартноманинг 4.4-бандида реклама ва ер рекламаси хизматларидан шартнома тузмасдан фойдаланиш тақиқланганлиги, ушбу ҳолат юзасидан шартномасиз фойдаланиш текширув давомида аниқланганида амалдаги шартнома тузилган даврдан ёки мавжуд хизмат турлари бекор қилинган даврдан бошлаб шартнома тузишга ва ойлик тўловларни тўлашга мажбурий ҳисобланиши, таъкидланганлар билан бир қаторда шартномаларнинг 7.2-бандида ижарага берувчи ижара шартномасини ижарага олувчи томонидан ушбу шартномада белгиланган шартларга риоя этилмаган ва зиммасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳолларида хизмат кўрсатиш шохобчаси савдо комплекси маъмурияти томонидан муҳрланиши, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви тармоғидан узилиши ҳамда шартнома бир томонлама муддатидан олдин бекор қилиниши белгиланганлиги, юқоридаги ҳолатлар бўйича огоҳлантириш хатлари юборилганлиги, аммо жавобгар томонидан улар ижросиз қолдирилганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар жамиятнинг раҳбари вилоят прокурорининг қабулида бўлиб, унинг тавсиялари ва кўмаги билан даъвогар билан ижара шартномалари тузишга эришганлиги, ўзи ва турмуш ўртоғи ногирон эканлиги, икки нафар фарзанди борлиги, оиласи билан ижара уйида истиқомат қилиши, 2021 йилдан ҳозирга қадар бозор ҳудудида фаолият юритиб келаётганлиги, шартномаларнинг амал қилиш муддатлари 2023 йил декабрь ойига қадар этиб белгиланган бўлса-да, даъвогар шу йилнинг сентябрь ойида шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш учун ҳаракатни бошлаганлиги, хусусан даъвогар жавобгарга у томонидан 9 кв.м. ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги важи билан қўшимча ижара тўловини белгиловчи янги шартнома тузишни таклиф этганлиги, ушбу шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил сентябрь ойи этиб белгиланганлиги, ўзбошимчалик билан эгалланган майдон мавжуд эмаслиги кабилар ҳам инобатга олиниб, у шартномани имзолашдан бош тортганлиги сабабли даъвогар ижара майдонларидаги электр тармоғини атайин узиб қўйилганлиги, ижара объектидан нормал фойдаланишнинг имкони бўлмаётганлиги, чунки даъвогар жавобгарнинг ижара дўконлари жойлашган ҳудудни инобатга олмасдан, бозор дарвозаларини беркитиб қўйиб, савдо ва тушумнинг кескин камайишига уринаётганлиги, ижара тўловларини муддатида тўлаб бориши, қарздорлик мавжуд эмаслиги, эр-хотин ногиронлиги ва рўзғор тебратиш қийинлиги сабабли бозордаги айрим шахсларга шартномадан ташқари пул маблағи бера олмаслиги, шунинг учун даъвогар турли йўллар билан бозор ҳудудидан чиқармоқчи эканлигини таъкидлаб, даъвони рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвонинг тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрда тузилган 23А828-сонли ва 23Е828-сонли ижара шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдиришни, даъвонинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрда тузилган 23А828-сонли ижара шартномасига асосан ижарага берувчи ҳудудидаги фойдаланиш майдони 12 кв.м. майдонини вақтинчалик телекоммуникация хизматини кўрсатиш (№ 1-пайнет) учун фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда 23Е828-сонли ижара шартномасига асосан ижарага берувчи ҳудудидаги № 1-пайнет олди томонидан 0,5 м чиққан ҳолдаги 15 кв.м. ер майдонини фойдаланиш учун ижара шартлари асосида жавобгарга ажратиб бериш, ўз навбатида жавобгар ижара объектларидан мақсадли фойдаланиб, шартлашилган муддатда ижара ҳақини тўлаб боришни зиммасига олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 23Е828-сонли ижара шартномасига қўшимча келишув имзоланган, унга мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан баланс мансублигига қарашли тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида электр энергиясини қабул қилиб олиш ва ўрнатилган тарифларда ҳақ тўлаш мажбуриятин олган. Тарафлар 23А828-сонли шартноманинг 3.3-бандида ижарага берувчининг рухсатисиз хизмат кўрсатиш шохобчасида ва атрофидаги ҳудудда электр пайвандлаш, реконструкция (ўзгартириш, ертўла қазиш каби) ишларни олиб бормаслик ва қўшимча савдо жиҳозлари (расталар) ўрнатмасликка келишишган. Ушбу шартноманинг 4.1-бандида ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатисиз хизмат кўрсатиш шохобчасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан қариндош уруғларга тақдим этиши, суб ижарага бериши қатъиян ман этилади деб белгиланган. Шартноманинг 4.4-бандида реклама ва ер рекламаси хизматларидан шартнома тузмасдан фойдаланиш тақиқланганлиги, ушбу ҳолат юзасидан шартномасиз фойдаланиш текширув давомида аниқланганида амалдаги шартнома тузилган даврдан ёки мавжуд хизмат турлари бекор қилинган даврдан бошлаб шартнома тузишга ва ойлик тўловларни тўлашга мажбурий ҳисобланиши назарда тутилган. Худди шундай, 23Е828-сонли шартноманинг 3.2.10-бандида даъвогарнинг рухсатисиз ажратилган ер майдонини ва атрофидаги ҳудудда электр пайвандлаш, реконструкция (ўзгартириш, ертўла қазиш каби) ишларни олиб бормаслик ва қўшимча савдо жиҳозлари (расталар) ўрнатмасликка келишишган. Шартномаларнинг 7.2-бандларида ижарага берувчи ижара шартномасини ижарага олувчи томонидан ушбу шартномада белгиланган шартларга риоя этилмаган ва зиммасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳолларида хизмат кўрсатиш шохобчаси савдо комплекси маъмурияти томонидан муҳрланиши, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви тармоғидан узилиши ҳамда шартнома бир томонлама муддатидан олдин бекор қилиниши белгиланган. Даъвогар жавобгар томонидан шартномаларнинг юқоридаги бандларига ва бошқа шартларига риоя этилмаганлиги важи билан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилишни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, суд даъвонинг ушбу қисмини қуйидаги асосларга кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкинлиги, бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларда ижарага олувчининг ташаббуси билан шартнома бекор қилинган тақдирда бу борадаги таклифни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари белгиланган, аммо ижарага берувчининг ташаббуси билан шартномани бекор қилиш талаб этилганда бундай муносабат тартибга солинмаган, демак бу ҳолатда фуқаролик қонунчилигининг умумий қоидалари қўлланилади. Ишдаги ҳужжатларга баҳо берилса, даъвогар ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этмасдан судга мурожаат қилганлиги, яъни у ушбу моддада назарда тутилган таклифни жавобгарга юбормаганлиги кўринади. Иш ҳужжатларида 2023 йил 11 сентябрда ижара шартномасининг бузилиши ҳолатлари юзасидан даъвогар вакиллари томонидан тузилган далолатнома, 2023 йил 12 сентябрда 23А828-сонли шартноманинг шартларига риоя этиш, акс ҳолда ушбу шартнома бир томонлама бекор қилиниши юзасидан огоҳлантириш хати мавжуд, унда жавобгар огоҳлантириш хатини олишдан бош торганлиги ҳақида ёзув киритилган, ушбу огоҳлантириш хати 2023 йил 20 сентябрда алоқа бўлими орқали юборилган, 2023 йил 9 октябрда эса даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Булардан кўринадики, даъвогар шартномаларни бекор қилиш ҳақида жавобгарга ФК талаблари асосида расмийлаштирилган таклиф юбориш ва уни кўриб чиқиш муддатларига риоя этмасдан судга мурожаат қилган, шуларга кўра даъвонинг шартномаларни бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қўшиб олинган 9 кв.м. учун 5 040 000 сўм тўланмаган ижара ҳақи ва 2 111 760 сўм пеняни ҳам ундиришни сўраган. Бироқ суд даъвогарнинг ушбу талаби билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш эканлиги, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд ижарага берувчининг ижарага олувчи билан муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳужжат бўлиб ижара шартномаси ҳисобланиши, жавобгарнинг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши, шунингдек жавобгар ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб олганлиги мақбул далиллар билан асослантирилмаганлиги, қолаверса даъвогар даъвонинг ўзбошимчалик билан қўшиб олинган 9 кв.м. учун 5 040 000 сўм тўланмаган ижара ҳақи ва 2 111 760 сўм пеня ундириш талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни, шундай жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқий асосни исботлаб бермаганлигини инобатга олиб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, тўртинчи қисмига мувофиқ агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш 8 (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шартномани бекор қилиш талаби бўйича эса БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Демак юқорида баён этилган асослар инобатга олиниб, суд харажатлари тўлиқ даъвогар зиммасида қолдирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 176-179-моддаларини қўллаб, суд “..............................” масъулияти чекланган жамиятининг “..............................” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 28 декабрда тузилган 23А828-сонли ва 23Е828-сонли ижара шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. “..............................” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан республика бюджетига 3 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 3 630 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати “..............................” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья ..............................