← Назад
Решение #475139 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 734 символов
4-1101-2302/9556-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 16 ноябрь
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 465 000 сўм асосий қарз,
1 124 040 сўм пеня, жами 3 589 040 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган
тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ААА масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ССС масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
2 465 000 сўм асосий қарз, 1 124 040 сўм пеня, жами 3 589 040 сўм
ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан
ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган давлат божини даъвогарга
маълумотнома асосида қайтаришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
17 апрелда 342/C-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) сотиб
олувчига (жавобгар) маҳсулотларни етказиб бериши, сотиб олувчи
етказиб берилган дори воситалари ва тиббиёт воситаларини қабул
қилиш ва шартномада келишилган тартиб, муддат ва шартларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар 2023 йил 20 апрелда 1012-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 3 465 000 сўм қийматдаги товарларни етказиб берган. Мазкур
ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлиқ
тўлаб берилмаган. Қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли низо
юзага келиб, даъвогар судга 2 465 000 сўм асосий қарз, 1 124 040 сўм
пеня ундириш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш
ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлиги ишда мавжуд бўлган тарафлар томонидан
тасдиқланган ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топганлигини
инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 465 000 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 1 124 040 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
ФКнинг
263-моддасида
неустойка
тўлаш
тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Шартноманинг 5.2-бандида етказиб берилган товарлар ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан
кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи
қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган
неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан
ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши
мумкин эмаслигига алоҳида эътироб қаратишлари лозимлиги баён
этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
асосли киритилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 350 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
4
Даъвогар кичик тадбиркорлик суъектларига мансуб бўлсада, судга
мурожаат қилишда давлат божини 2 фоиз миқдорида 330 000 сўм
тўлаган.
Юқоридагиларга кўра, суд қонунда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланган ҳолда пеня миқдори камайтирилганлигини, даъвогар
томонидан давлат божи суммаси ортиқча тўланганлигини инобатга
олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 165 000 сўм давлат божи,
33 000 сўм почта харажатини ундиришни, ортиқча тўланган давлат
божи суммасини даъвогарга маълумотнома асосида қайтаришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ССС масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ААА масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 2 465 000 сўм асосий қарз, 350 000 сўм
пеня, 165 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
3 013 300 сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
ААА масъулияти чекланган жамиятига даъво ариза киритишда
ортиқча тўланган 165 000 сўм давлат божи маълумотнома асосида
қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси
асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро
этилиши лозим.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
П.Закирова