← Назад
Решение #475272 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида эса ФК | 116 | — | law | |
| бандида эса ФК | 116 | — | law | |
| аролик кодекси | 114 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
21 771 символов
4-1101-2301/8305-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - А.Арипов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 ноябрь
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Ж.Суяров ва
А.Ариповдан иборат таркибда, Н.Сайфуллоев котиблигида, даъвогар
вакили Д.Ахматов (2023 йил 24 июлдаги 88-сонли ишончнома ҳамда ордер
асосида), жавобгар ишончли вакили У.Алиев (2023 йил 14 августдаги
46-сонли ордер асосида), вакили Э.Шеримбетов (2023 йил 23 октябрдаги
182-сонли ишончнома асосида), мутахассис сифатида “Тошвилбозорсавдо”
уюшмаси вакили Б.Холиков (2023 йил 23 ноябрдаги 11/2-130-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан
///////////////////////////// томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни Тошкент вилояти суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2018 йил 6 октябрдаги 481-сонли
қарорининг 3-бандига мувофиқ /////////////////////////////кўчаларини
бир-бири билан боғлаш мақсадида темир йўл устидан йўл ўтказгич
қурилиши
муносабати
билан,
тасдиқланган
лойиҳа
асосида
/////////////////////////////маҳаллалари
ҳудудида
ҳамда
///////////////////////////// ҳудудида жойлашган турар ва нотурар
объектларининг бузилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 4-бандида давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушган турар ва нотурар биноиншоотларнинг мулкдорларига етказилган зарарларни қоплаш мақсадида
компенсация тўловларини амалга ошириш, уй-жой билан таъминлаш ва ер
участкаларини ажратиш бўйича комиссия таркиби 1-, 2-иловаларга
мувофиқ тасдиқланган.
Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги “Янгийўл шаҳар
Самарқанд
кўчасида
жойлашган
/////////////////////////////
ҳудудидаги мавжуд савдо дўконларини бузиб, тасдиқланган лойиҳа
асосида қайта қурилишини лойиҳалаштиришга рухсат бериш тўғрисида”ги
295-сонли қарорига кўра ///////////////////////////// (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га лойиҳалаштириш ишларига рухсат
берилган.
Янгийўл шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда қўшимча жавобгар
деб юритилади)нинг қайд этилган қарорлари асосида жавобгар ҳамда
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Zheng fang investment”
хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 19 февралда 1-сонли келишув битими тузилиб, унга кўра
даъвогар томонидан жавобгарга тегишли савдо дўконлари ўрнига кўп
қаватли турар-жой биноларини қуриши, жавобгар томонидан бузилишга
тушган мулклар баҳоланиши ҳамда даъвогарга тўлов учун тақдим
этилиши, даъвогар эса ушбу пул маблағларини жавобгарнинг ҳисоб
рақамига инвестор сифатида эмас, балки молиявий ёрдам пули сифатида
ўтказиши лозим бўлган.
Шунингдек, мазкур келишув битимида жавобгар барча компенсация
тўловлари амалга оширилганидан сўнг ер майдонини бўшатиб, молиявий
ёрдам ҳисобига даъвогарга тақдим этиши, ушбу ер майдонларининг
даъвогар тасарруфига ўтиши бўйича барча чораларни кўриши лозимлиги,
ҳар қандай ҳолатларда ҳам даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган
пул маблағлари асосида ерни бўшатиб бера олмаган тақдирда ўтказилган
ёрдам пуллари жавобгар томонидан қайтарилиши белгиланган.
Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 февралдаги 47-сонли қарори
билан жавобгар ҳудудида бузилган савдо дўконлари жойлашган ер
майдонида Янгийўл шаҳрининг бош режасига асосан даъвогар томонидан
замонавий кўп қаватли турар жой бино-иншоотлари қурилиши учун
2,42 гектар ер майдони бириктирилган ҳамда лойиҳалаштиришга рухсат
берилган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган келишув битимига
мувофиқ, 2020 йилнинг 20 февралидан 2021 йилнинг 15 февралига қадар
жами 4 050 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари жавобгарнинг ҳисоб
рақамига ўтказиб берилган. Ўз навбатида жавобгар ушбу пул маблағларини
дўконлари бузилишга тушган тадбиркорларга компенсация сифатида
тўлаб берган.
Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2021 йил 6 майдаги 144-сонли қарори
билан даъвогар томонидан турар жой бино-иншоотлари қурилиши
режалаштирган 2,37 гектар ер майдонининг даъвогар томонидан девор
билан ўраб олинган, компенсация маблағлари тўлаб берилган ва тўлаб
берилиши назарда тутилган 0,90 гектар ҳудуддан ташқари қисми, яъни
1,47 гектар ер майдони эгалик ҳуқуқи билан доимий фойдаланиш учун
жавобгарга қайтарилиши, Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2020 йил
26 февралдаги 47-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши
белгиланган.
Даъвогар 2022 йил 24 февралдаги 22-сонли хат билан қўшимча
жавобгарга мурожаат қилиб, кўп қаватли уйлар қурилиши ишларининг
иккинчи босқичини жамиятда коронавирус пандемияси билан боғлиқ
ҳолатлар юзасидан келиб чиққан молиявий қийинчилик туфайли давом
эттира олмаслиги, ер майдонини бошқа инвесторга берилишига эътироз
қилмаслигини маълум қилиб, тўлаб берилган 4 050 000 000 сўм
миқдоридаги компенсация пулларини қайтаришда амалий ёрдам
даъвогар
томонидан
тўловлар
тўлиқ
амалга
оширилмаганлиги,
орада
узилишлар
бўлганлиги
сабабли
тадбиркорларнинг эътирози юзага келганлиги важлари билан жавобгар
томонидан бўшатилган ер майдонлари даъвогарнинг номига ўтказиб
берилмаган ёки пул маблағлари қайтариб берилмаган.
Шундан кейин даъвогар 2022 йил 20 майда жавобгарга 85-сонли
талабнома йўллаб, 4 050 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини
қайтаришни сўраган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгач, даъвогар
жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 августдаги
ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Тошкент вилояти Молия
бошқармаси, Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Кадастр
агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси жалб этилган.
Суднинг 2023 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаби қисман қаноатлантирилиб, битимнинг ҳақиқий эмаслик
оқибатлари қўлланилган ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
4 050 000 000 сўм пул маблағи, 40 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм
почта
харажатлари
ундирилган.
Янгийўл
шаҳар
ҳокимлиги
жавобгарликдан озод қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳал қилув қарори устидан даъвогар
апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво талабида ҳам,
суднинг ҳал қилув қарорида ҳам жавобгар томонидан даъвогарга нима
зарар етказилганлиги асослантирилмаганлиги, тарафлар ўртасида
тузилган келишувга кўра молиявий ёрдамга урғу берилган бўлсада, суд
томонидан зарар ундирилиши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
эмаслиги, чунки даъво аризасида ўтказиб берилган компенсация ёки
молиявий ёрдамни қайтариш сўралмаган, аксинча етказилган зарарни
ундириш сўралганлиги, бироқ суд томонидан молиявий ёрдам,
компенсация ва зара фарқларига аниқлик киритилмаганлиги ёки талабга
асоснинг мувофиқлиги ўрганилмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорини даъво
аризасидаги важлар билан асослантирилмаганлиги, яъни даъво талаби
даъво аризасининг асосларига мос келмаада, суд даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантирганлиги, ҳал қилув қарорида келтирилган асослар
даъво талабига умуман алоқаси йўқлиги, шунингдек биринчи инстанция
суди Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги 295-сонли
қарорини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, унинг оқибатини асоссиз
қўллаганлиги, ваҳоланки қайд этилган қарор бандлари ва келишув
шатлари фақат даъвогар томонидан қайта бузилиши оқибатида
жавобгарга катта миқдорда зарар етказилганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан
даъвогарга зарар етказилганлигига аниқлик киритилмаганлигини, даъво
талабида компенсация ёки молиявий ёрдам пулини қайтариш
сўралмаганлигини,
аммо
суд
томонидан
ушбу
ҳолатлар
ўрганилмаганлигини, даъвогар томонидан тўланган суммалар барча
тадбиркорларга тўлаб берилганлигини, даъвогарга тегишли дўконлар
бузилиб, ер майдони бўшатиб берилган бўлсада кадастр ҳужжатларини
расмийлаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилмаганлигини,
жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини баён қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига ўз эътирозларини баён қилиб,
туман ҳокимининг тегишли қарорига асосоан даъвогарга 2,42 гектар ер
майдони бириктирилганлигини, аммо ушбу ер майдони бўйича кадастр
ҳужжатлари мавжуд эмаслигини, даъвогар томонидан Янгийўл шаҳар
ҳокимиятига мазкур ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан
мурожжаат қилинганлигини, аммо ҳокимият томонидан мазкур
мурожаатга оғзаки жавоб бериб, мазкур ер майдони компенсация
тўловлари аммалга оширилгандан сўнг давлат рўйҳатидан ўтказилиши
айтилганлигини, шунингдек мазкур ер қонун талабларига зид ҳолда
даъвогарга бириктирилганлигини эътироф этиб, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд
мажлисида
мутахассис
сифатида
иштирок
этган
“Тошвилбозорсавдо” уюшмаси вакили Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли қарорида бозор
ҳудудида ер участкаси ажратиб берилиши, шунингдек бозорга тегишли
кўчмас мулк объектларини мулк қилиб топширилиши мумкин эмаслиги
кўрсатиб ўтилганлиги, аммо савдо комплекслари бундан мустасно
эканлиги тўғрисида тушунтириш берди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент вилояти Молия бошқармаси,
Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Кадастр
агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда учинчи
шахслар деб юритилади) суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати низони учинчи
шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати тараф вакилларининг важлари ва эътирозларини
тинглаб, апелляция шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
19 февралда 1-сонли келишув битими тузилиб, унга кўра даъвогар
томонидан жавобгарга тегишли савдо дўконлари ўрнига кўп қаватли
турар-жой биноларини қуриши, жавобгар томонидан бузилишга тушган
мулклар баҳоланиши ҳамда даъвогарга тўлов учун тақдим этилиши,
даъвогар эса ушбу пул маблағларини жавобгарнинг ҳисоб рақамига
инвестор сифатида эмас, балки молиявий ёрдам пули сифатида ўтказиши
лозим бўлган.
Шунингдек, мазкур келишув битимида жавобгар барча компенсация
тўловлари амалга оширилганидан сўнг ер майдонини бўшатиб молиявий
ёрдам ҳисобига даъвогарга тақдим этиши, ушбу ер майдонларининг
даъвогар тасарруфига ўтиши бўйича барча чораларни кўриши лозимлиги,
ҳар қандай ҳолатларда ҳам даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган
пул маблағлари асосида ерни бўшатиб бера олмаган тақдирда ўтказилган
ёрдам пуллари жавобгар томонидан қайтарилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва
савдо
комплекслари
фаолиятини
ташкил
қилишни
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 26 апрелдаги
ПҚ-1326-сонли Қарори 3-бандининг учинчи хатбошисида бозорларнинг
ҳудудида (қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари
ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш учун ер участкаларини
ажратиш истисно қилинган ҳолда) ер участкалари ажратиб берилишига,
шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини жисмоний ва
юридик шахсларга мулк қилиб топширилишига йўл қўйилмаслиги
белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган келишув битимида пуллар
инвестор сифатида эмас, балки молиявий ёрдам сифатида ўтказиб
берилиши, у ўтказиб берган пул маблағлари ҳисобига бозор ҳудудида
бузилишга тушган савдо дўконлари эгаларига компенсация пуллари
тўланиши ҳамда кейинчалик ушбу ҳудудлар даъвогарга кўп қаватли тураржой қурилиши учун ажратиб берилишига келишилган.
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли
қарорининг 7-бандида суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий
эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли
эканлиги, 12-бандида эса ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига
атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, агар битимнинг бир
ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг
мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий
эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасига
кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ
бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди
ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига
битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани
аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган
иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши
шарт.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важларида ҳам,
суднинг ҳал қилув қарорида ҳам жавобгар томонидан даъвогарга нима
зарар етказилганлиги асослантирилмаганлиги, тарафлар ўртасида
тузилган келишувга кўра молиявий ёрдамга урғу берилган бўлсада, суд
томонидан зарар ундирилиши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
эмаслиги, чунки даъво аризасида ўтказиб берилган компенсация ёки
молиявий ёрдамни қайтариш сўралмаган, аксинча етказилган зарарни
ундириш сўралганлиги, бироқ суд томонидан молиявий ёрдам,
компенсация ва зара фарқларига аниқлик киритилмаганлиги ёки талабга
асоснинг мувофиқлиги ўрганилмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорини даъво
аризасидаги важлар билан асослантирилмаганлиги, яъни даъво талаби
даъво аризасининг асосларига мос келмаада, суд даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантирганлиги, ҳал қилув қарорида келтирилган асослар
даъво талабига умуман алоқаси йўқлиги важи билан судлов ҳайъати
келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
Қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари,
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам
киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф
этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимига мувофиқ, 2020 йилнинг 20 февралидан 2021 йилнинг
15 февралига қадар жами 4 050 000 000 сўм миқдорида пул маблағларини
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
Бундан кўринадики, даъвогар томонидан 4 050 000 000 сўм
миқдордаги харажат қилиб зарар кўрган ҳисобланади.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларида Янгийўл шаҳар ҳокимининг
2021 йил 6 майдаги 144-сонли қарори мавжуд.
ИПК 13-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ишни кўришда
давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ
эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга
чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор
қабул қилади.
Ваҳоланки, 144-сонли қарорнинг мавжудлиги даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди. Чунки, бозор ҳудудида ер
участкалари ажратиб берилишига, шунингдек бозорга тегишли кўчмас
мулк объектларини жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб
топширилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига
кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи
жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари
(чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат
рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Бироқ, низоли ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан
ўтказилмаган.
Шу сабабди, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун
асослар мавжуд эмас.
Гарчи, жавобгар даъво аризасида зарар етказилмаганлиги тўғрисида
важ келтирилган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими
қонунчилик талабларига зид битим деб ҳисобланганлиги ҳамда жавобгар
бозор ҳудудидаги ер майдонларини бундай битимлар асосида турар-жой
қуриш учун тасарруф этишга ҳақли эмаслигидан келиб чиққанлиги
сабабли, зарар ёки асосий қарз ундириш сўралганидан қатъий назар ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим асосида тўлаб берилган 4 050 000 000 сўм
пул маблағи даъвогарга қайтарилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги,
уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳолда даъво
талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асослантирилган
хулосага келинган деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли
ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларган кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб,
жавобгар апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 5 000 000 сўм
давлат божини зиммасида қолдириб, давлат божининг кечиктирилган
15 250 000 сўм қисмини республика бюджетига ундиришни, почта
харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 - 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
///////////////////////////// ҳисобидан республика бюджетига
15 250 000 сўм ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ж.Суяров
А.Арипов
4-1101-2301/8305-сонли иқтисодий иш
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Тошкент шаҳри
2023 йил 16 ноябрь
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Ж.Суяров ва А.Ариповдан
иборат таркибда, Н.Сайфуллоев котиблигида, даъвогар вакили Д.Ахматов
(2023 йил 24 июлдаги 88-сонли ишончнома ҳамда ордер асосида), жавобгар
ишончли вакили У.Алиев (2023 йил 14 августдаги 46-сонли ордер асосида),
вакили Э.Шеримбетов (2023 йил 23 октябрдаги 182-сонли ишончнома асосида),
мутахассис сифатида “Тошвилбозорсавдо” уюшмаси вакили Б.Холиков
(2023 йил 23 ноябрдаги 11/2-130-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида,
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув
қарори устидан ///////////////////////////// томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни Тошкент вилояти суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб
чиқиб,
ИПКнинг
118,
278 - 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
///////////////////////////// ҳисобидан республика бюджетига
15 250 000 сўм ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ж.Суяров
А.Арипов