Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9535 Дата решения 16.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый SHODIYAXON ASL FARM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1213904 Claim ID 3728272 PDF Hash 876d952aa3d4852d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 648 символов
4-1101-2303/9535-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “_____________” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси _____________нинг жавобгар “_____________” МЧЖ ҳисобидан 19 485 604 сўм асосий кредит қарзи, 9 125 330 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 4 433 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 33 043 934 сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили _____________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “_____________” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “_____________” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 6 декабрда 125-сонли кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисоб рақами бўйича тузиладиган кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра жавобгарга 2024 йил 5 декабргача, йиллик 24 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти ва 6 ой имтиёзли давр асосида дорихона очиш мақсадида жиҳозлар сотиб олиш учун аҳолига кенг кўламдаги хизматлар кўрсатиш мақсадида жами 32 476 000 сўм кредит маблағларини ажратган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра даъвогар кредитнинг ҳисобкитобини олиб бориш учун қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш мажбуриятини олган бўлса, шартноманинг 5.1-бандига кўра жавобгар банк томонидан берилган кредитларни шартномада белгиланган мақсадларда ишлатиш ва тўлиқ қайтариш (тўлов топшириқномаси орқали тўлаб бориш) мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб кредит маблағларини жавобгарга ажратган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича фоиз тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга бир неча марта талабномалар юборилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 19 485 604 сўм асосий кредит қарзи, 9 125 330 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 4 433 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 33 043 934 сўм қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво важаларини такрорлаб, жавобгар қарздорликни қоплаш ҳақида бир неча марта талабномалар орқали хабардор қилинганлиги, бироқ ўз вақтида қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қарздорлик камайганлигини таъкидлаб, ҳозирги кунда қарздорлик 14 073 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарз, 14 538 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 708 000 сўм муддати ўтган фоиз қарз, жами 32 319 000 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, ушбу суммани жавобгардан ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакили иштирокини таъминламаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси _____________ суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни палата, гаровга қўювчи вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 32 319 000 сўм қарзни, шундан 14 073 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарз, 14 538 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 708 000 сўм муддати ўтган фоиз қарз, республика бюджети фойдасига 660 878,68 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “_____________” МЧЖ ҳисобидан “_____________” АТБ фойдасига жами 32 319 000 сўм қарз, шундан 14 073 000 сўм муддати келмаган асосий 4 кредит қарз, 14 538 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 708 000 сўм муддати ўтган фоиз қарз ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “_____________” МЧЖ ҳисобидан республика бюджети фойдасига 660 878,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова