Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9519 Дата решения 15.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BOYQOZON UMID фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый MEHNAT AGROFIRMASI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1212236 Claim ID 3732116 PDF Hash 140d5126279691cd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 134 символов
4-1101-2301/9519-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ....................................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “.....................................” фермер хўжалигининг манфаатида .....................................нинг жавобгар “.....................................” МЧЖ ҳисобидан 9 261 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ..................................... вакили .................................... (2023 йил 15 ноябрдаги 01-02/118-сонли ишончнома билан)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “.....................................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида ..................................... (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.....................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 261 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган манфаати кўзланган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминлашмади. Суд мажлиси ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали уларга юборилган, қўшимча равишда уларнинг вакиллари хабардор этилганлиги тўғрисида телефонограмма расмийлаштирилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127 -128 ва 170-моддалари талабларига кўра, низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Кенгаш вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 сентябрда 1-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ҳар бир килограмми 1 350 сўмдан (тахминий) бўлган 50 000 килограмм, умумий қиймати қиймати 67 500 000 сўм бўлган “Safo қора кишмиш, ПЭТ банкада 10” узум маҳсулоти етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3-бандида якуний ҳисоб-китоб маҳсулот тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиб олинган санадан эътиборан 90 кунлик муддат ичида амалга оширилиши лозимлиги белгиланган бўлса, 3.4-бандида якуний аниқ нарх маҳсулот қабул қилиб олинишидан 10 кун олдин томонлар ўртасида тузилган белгилаш далолатномасига асосан аниқланиши, агар ушбу талаб бажарилмаса, шартнома бўйича тахминий баҳо қўлланилиши белгиланган. Даъвогар 2022 йил 6 октябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4 198 500 сўмлик, 2022 йил 10 октябрдаги 1-сонли ҳисобварақфактурага асосан 5 062 500 сўмлик, умумий миқдорда 9 261 000 сўмлик узум маҳсулотини етказиб берган, аммо жавобгар томонидан унинг қиймати тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган. Бундан кўринадики, жавобгар шартноманинг 3.3-банди талабига кўра маҳсулотни тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиб олган, яъни маҳсулот қабул қилиб олинган кундан эътиборан 90 кунлик муддат ичида тўловни амалга ошириши лозим бўлган, аммо ушбу муддат давомида тўлов амалга оширилмаган. Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, даъво талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади. Демак, даъво талаби бўйича давлат божи, шунингдек почта харажати жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “.....................................” МЧЖ ҳисобидан “.....................................” фермер хўжалиги фойдасига 9 261 000 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. “.....................................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья .....................................