Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9524 Дата решения 15.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MUSAFFO OBI HAYOT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Dairys Best масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1186589 Claim ID 3730911 PDF Hash abc8d59691669321... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
дори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори суд томонидан ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 604 символов
4-1101-2301/9524-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 15 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ....................., даъвогар “.....................” МЧЖнинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси .....................нинг жавобгар “.....................” МЧЖ (СТИР 305036615) ҳисобидан 2 558 128 сўм асосий қарз ва 1 279 064 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “.....................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ..................... (бундан буён матнда палата деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.....................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 558 128 сўм асосий қарз билан бирга 1 279 064 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 24 январда ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида 17677-сонли шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга гигиеник талаблар ва сифат назорати амалдаги стандартларга мувофиқ келадиган ичимлик сувини етказиб бериш ва оқава сувларни қабул қилиб олиш, ўз навбатида жавобгар белгиланган муддатлар ичида даъвогарга кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандида истеъмолчи ҳар ойнинг 23-25 саналарида сув ҳисоблагичи кўрсаткичларини олиб, мазкур ойнинг охирги кунидан кечиктирмасдан етказиб берувчига тақдим этиши лозимлиги белгиланган. Қоидаларнинг 100-бандига мувофиқ, ҳисоб-китоб даврида сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган ҳолатларда ИСКХ ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисобкитобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача)амалга ошириш ҳуқуқига эга. Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилган ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилинган тақдирда ИСКХ ташкилоти ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сув ҳажмини ўртача суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш асбобининг аввалги қайд қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим. Бунда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинаётган ойдаги тарифлар асосида ҳисоблаб чиқилади. Жавобгар томонидан фойдаланилган ичимлик суви ҳақида ҳисобот тақдим этилмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан ўртача фойдаланиш миқдори инобатга олиниб, 2022 йил 1 октабрдан 2023 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 2 558 128 сўм қарздорлик ҳисобланган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган, бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 558 128 сўм асосий қарз, 1 279 064 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар сув истеъмоли бўйича маълумотларни ўз вақтида тақдим қилмасдан 2 558 128 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги, ишдаги мавжуд шартнома, огоҳлантириш хати, далолатнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қоидалар 108-бандининг учинчи хатбошисида тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар 1 279 064 сўм пеня ундириш талабини ҳам қўйган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Суд, ишнинг ҳолатини ўрганиб, даъвонинг мазкур талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди, бироқ ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, ундириш сўралган пеня миқдорининг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, уни 384 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “.....................” МЧЖ ҳисобидан “.....................” МЧЖ фойдасига 2 558 128 сўм асосий қарз, 384 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “.....................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья .....................