← Назад
Решение #475640 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 857 символов
4-1101-2301/9521-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 15 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ....................., даъвогар
“.....................” фермер хўжалиги манфаатида Тошкент вилояти Паркент
тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
жавобгар “.....................” МЧЖ (СТИР .............................) ҳисобидан 6 303 150 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“.....................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Тошкент вилояти Паркент тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда
кенгаш деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “.....................” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 303 150 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
5 сентябрда 5-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ҳар бир килограмми
1 350 сўмдан (тахминий) бўлган 10 000 килограмм, умумий қиймати
қиймати 13 500 000 сўм бўлган узум маҳсулотини етказиб бериш, ўз
навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг қийматини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.3-бандида якуний ҳисоб-китоб маҳсулот тегишли
ҳужжатлар асосида қабул қилиб олинган санадан эътиборан 90 кунлик
муддат ичида амалга оширилиши лозимлиги белгиланган бўлса,
3.4-бандида якуний аниқ нарх маҳсулот қабул қилиб олинишидан
10 кун олдин томонлар ўртасида тузилган белгилаш далолатномасига
асосан аниқланиши, агар ушбу талаб бажарилмаса, шартнома бўйича
тахминий баҳо қўлланилиши белгиланган.
Даъвогар 2022 йил 3 октябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 6 210 000 сўмлик, 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
93 150 сўмлик, умумий миқдорда 6 303 150 сўмлик узум маҳсулотини
етказиб берган, аммо жавобгар томонидан уларнинг қиймати тўлиқ
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар,
тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга
доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган.
Бундан кўринадики, жавобгар шартноманинг 3.3-банди талабига кўра
маҳсулотни тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиб олган, яъни
маҳсулот қабул қилиб олинган кундан эътиборан 90 кунлик муддат
ичида тўловни амалга ошириши лозим бўлган, аммо ушбу муддат
давомида тўлов амалга оширилмаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра, даъво талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари
тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига
мутаносиб равишда юкланади.
Демак, даъво талаби бўйича давлат божи, шунингдек почта харажати
жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
“.....................” МЧЖ ҳисобидан “.....................” фермер хўжалиги фойдасига 6
303 150 сўм асосий қарз ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“.....................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
.....................