← Назад
Решение #475849 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| даъво аризасини ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 61 | — | law | |
| ИПКнинг | 63 | — | law | |
| вакил ИПК | 63 | — | law | |
| Судлар суд ишларини юритиш иштирокчилари ва улар вакилларининг ваколатларини ИПК | 165 | — | law | |
| ужжатларини ИПК | 61 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| суд харажатларини ундиришда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 382 символов
4-1101-2302/8404-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Хусанов
Апелляция инстанция судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида, ҳайъат раиси А.Икромовнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари, судьялар Н.Юсупов ва А.Ибрагимовадан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Олимовнинг котиблигида, даъвогар
вакили Ғ.Обидов (2023 йил 9 январдаги ишончнома асосида), жавобгар
фермер хўжалиги раҳбари А.Жамолов иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармасининг
даъвогар АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар “Muxtorxoja nabiralari”
фермер хўжалиги ҳисобидан 18 421,35 АҚШ доллари муддати ўтган
асосий қарз, 6 307,01 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарз, 226 123,21
АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарздорлик, жами 250 851,57
АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров
мулкига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратиш, гаров
мулкларининг бошланғич баҳосини 3 500 000 000 сўм деб белгилаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш
юзасидан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
28 сентябрдаги ажрими устидан АТ “Халқ банки” томонидан, шунингдек
даъвогар АТ “Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят худудий бошқармаси томонидан берилган апелляция
шикоятлари асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ “Халқ
банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Muxtorxoja nabiralari” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 421,35 АҚШ доллари муддати
ўтган асосий қарз, 6 307,01 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарз,
226 123,21 АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарздорлик, жами
250 851,57 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундиришни ва
ундирувни “Muxtorxoja nabiralari” фермер хўжалигига тегишли Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, Эски Қовунчи ҚФЙ, Бунёдкор МФЙда
жойлашган умумий ер майдони 55 000 кв.м, амалда фойдаланаётган
майдони 10 688,37 кв.м, кадастр рақами 11:15:06:05:01:1477 бўлган
нотурар жойга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратишни,
гаров мулкларининг бошланғич баҳосини 3 500 000 000 сўм деб
белгилашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 28 сентябрдаги ажрими билан даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур ажримдан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти
билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ажримини
бекор қилишни, ишни қайта кўриб чиқиш учун биринчи инстанция
судига юборишни сўраган.
Шунингдек, ушбу ажримга нисбатан Палата томонидан даъвогар
манфаатида апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи
инстанция судининг ажримини бекор қилиш, ишни қайта кўриб чиқиш
учун биринчи инстанция судига юбориш, ишни палата вакиллари
иштирокисиз кўриш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятларида баён этилган важларини қувватлаб, биринчи инстанция
суди асоссиз равишда даъво аризасини кўрмасдан қолдирганлигини
таъкидлаб, апелляция шикоятларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили апелляция шикоятларига эътирози йўқлигини
билдирди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятлари юзасидан тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятларида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятларини қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб
чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар
манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 18 421,35 АҚШ доллари
муддати ўтган асосий қарз, 6 307,01 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз
қарзи, 226 123,21 АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарздорлик,
жами 250 851,57 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундиришни,
ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 28 сентябрдаги ажрими билан даъво кўрмасдан
қолдирилган ва бунга асос сифатида даъво аризасининг ваколатсиз шахс
томонидан имзоланганлиги келтирилган.
Бироқ, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур
ажрими билан келишмайди ва суд қуйидагиларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъво аризаси 2023 йил 11 июлда Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси номидан
бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
Б.Алматов томонидан имзоланган.
Даъво аризасига илова қилинган 2023 йил 1 августдаги
01/Х-01-498-сонли ишончномада бошқарма бошлиғи Х.Бекмуродов
томонидан Б.А.Алматовга 2023 йил 1 августдан 31 августга қадар
бошқарма номидан даъво аризаларни имзолаш ваколати берилган.
Биринчи инстанция суди даъво аризаси имзоланган вақтда, яъни
2023 йил 11 июлда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
вазифасини бажарувчи Б.Алматовда имзолаш ваколати бўлмаган деган
хулосага келиб, даъво аризасини ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг
3-бандига асосан кўрмасдан қолдирган.
Аммо, суд ушбу хулосага келишдан олдин даъво аризаси
имзоланган вақтда Б.Алматовда имзолаш ваколати бўлган ёки
бўлмаганлик ҳолатига аниқлик киритмаган.
Ваҳоланки, даъво аризаси имзоланган вақтда бошқарма бошлиғи
Х.Бекмуродов томонидан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
вазифасини бажарувчи Б.Алматовга 2023 йил 5 июлда берилган
01/ХБ-01-473-сонли ишончнома асосида Б.Алматовда даъво аризасини
имзолаш ваколати бўлган. Ушбу ишончнома асосида Тошкент вилоятида
фаолият кўрсатаётган даъвогарнинг туман (шаҳар) филиаллари
манфаатида тегишли судларга даъво аризалар киритилган. Бу апелляция
шикоятига илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)
14 бандига кўра, ИПК 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ судда
юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонун ҳужжатларида ёки
таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат
қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади.
Вакилнинг ишончномасида ишонч билдирган шахснинг номидан
судда вакил амалга оширишга ҳақли бўлган, ИПКнинг 63-моддасида
назарда тутилган процессуал ҳаракатлар санаб ўтилган бўлиши лозим.
Агар вакилга берилган ишончномада унинг аниқ ваколатлари
кўрсатилмаган бўлса, вакил ИПК 63-моддасининг биринчи қисмида
махсус назарда тутилган процессуал ҳаракатлардан ташқари, барча
процессуал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
Судлар суд ишларини юритиш иштирокчилари ва улар
вакилларининг ваколатларини ИПК 165-моддаси учинчи қисмининг
2-бандига мувофиқ равишда текширишлари керак. Шартнома бўйича
(ихтиёрий) вакил иштирок этаётганда суд унинг ҳужжатларини
ИПК 61-моддасининг тўртинчи қисмида қўйилган талабларга мослигини
текширади. Хусусан, ишда юридик шахс манфаатини ҳимоя қилаётган
ходимининг ваколатларини текширишда унинг мазкур юридик шахсда
ишлаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат шартномаси, буйруқ
ва бошқа ҳужжатлар) ўрганилади.
Бироқ, мазкур ҳолатда суд мажлиси бир неча бор қолдирилган
бўлсада, суд томонидан даъво аризаси имзоланган вақтда Б.Алматовда
имзолаш ваколати бўлган ёки бўлмаганлик ҳолатига аниқлик киритиш
чоралари кўрилмаган, шунингдек даъвогарга имзолаш ваколатини
тасдиқловчи далилларни тақдим этиш таклиф қилинмаган.
ИПК 281-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини)
кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори,
ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш
натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, қарорни,
ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, даъво аризасини қабул
қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни
биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятларини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро
иқтисодий судига юборишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш чоғида биринчи инстанция суди тарафларни суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилиб, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, иш бўйича асослантирувчи
бирламчи ҳужжатларни ҳамда иш ҳолатларига аниқлик киритишга
хизмат қиладиган бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиб, тўпланган
далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати
қабул қилиши, суд харажатларини ундиришда ИПК 118-моддаси
талабларига риоя қилиши, шунингдек апелляция инстанцияси учун
апеляция шикоятларида айнан бир суд ҳужжатини бекор қилиш
сўралганлиги ва 2-апелляция шикояти такрорий шикоят эканлигини
инобатга олган ҳолда давлат божи ундириши лозим.
Юқорида
баён
этилганларга
ҳамда
ИПКнинг
274,
278-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Апелляция шикоятлари қаноатлантирилсин.
5
2023
йил
28 сентябрдаги ажрими бекор қилинсин.
Иқтисодий иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Н.Юсупов
(имзо)
А.Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри:
судья А.Ибрагимова