← Назад
Решение #475972 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
10 538 символов
4-1101-2301/9569-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 14 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси
Н.Бобоёровнинг
суд
мажлиси
котиблигида,
аризачи
................................нинг қарздор "................................" масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили ...............
(2023 йил 9 ноябрдаги 25-100682-сонли ишончнома билан) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
................................ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза
билан судга мурожаат қилиб, “................................” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар
кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий
ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз
қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда
қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Абдужабборов Турдимурат
Бийтемировични тайинлашни сўради.
Жавобгарни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилиш мақсадида гибрид почта хизмати орқали у давлат
рўйхатидан ўтган манзил бўйича суднинг ажрими юборилган, бироқ почта
алоқа хизмати жавобгар манзилида бўлмаганлиги сабабли хатни беришни
имкони бўлмаганлиги тўғрисидаги маълумотни судга тақдим этган, “stat.uz”
сайтидан олинган маълумотларда бугунги кунда қарздор фаолият
кўрсатмаётганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси
иккинчи қисмининг 2-бандига мувофиқ суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Шунга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси талабига кўра суд ишни қарздорнинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд,
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини
эшитиб,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2018 йил 4 декабрда 054372-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб, корхона таъсисчилари Fan Bowen ва Li Xitong ҳамда
раҳбари Fan Bowen ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, Қовунчи шаҳарчаси, Қовунчи тепа маҳалласи,
рақамсиз уй кўрсатилган.
Аризачи томонидан ўрганилганда, 2023 йил 21 октябрь ҳолатига
қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи
101 174 540,70 сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро
қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлимига
юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими давлат
ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро
ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2023 йил 15 майдаги қарори
билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган
мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз
қайтарилган.
Шунингдек, Солиқ кўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона
реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт
воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган.
Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир
бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик
юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз
қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши
мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд ариза талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан
қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида
қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка
номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг
йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи
томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши
томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда
тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган
шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод
кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд
ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан
ташқи бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка номзод кредитор томонидан
тақдим этилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
4
томонидан тугатиш бошқарувчиликка тавсия қилинган номзодлар ичидан,
аризачи вакилининг фикрини ҳам инобатга олган ҳолда Абдужабборов
Турдимурат Бийтемировични тайинлашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд
“................................” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган
таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
“................................” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга
бўлган
Абдужабборов
Турдимурат
Бийтемировичнинг
номзоди
тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- “................................” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз
деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим
қилиб бориш, 2024 йил 14 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
“................................” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи
зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари,
муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш
бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
“................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ................................ фойдасига 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
С.Солиев