← Назад
Решение #476168 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 381 символов
4-1101-2302/9410-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья
ёрдамчиси
Д.Каримовнинг
суд
мажлиси
котиблигида,
_________________нинг _________________ манфаатида жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор _________________ ҳисобидан 72 410 362 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили Ж.Абдурахмонов (2023 йил 4 январдаги 26-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
_________________ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) ва
якка тартибдаги тадбиркор _________________ (бундан кейин матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 5 апрелда 26Ф-2021-сонли агентлик
битими тузилган. Ушбу битимга асосан суғурта агенти (жавобгар)
воситачи сифатида иштирок этиб, суғурталовчи (даъвогар)нинг номидан
суғурта шартномалари (полислари)ни тузиш ва ижро этилишини
ташкиллаштиришга келишилган.
Мазкур битимнинг 3.2-бандига кўра суғурта агенти суғурта
қилдирувчилардан олинган суғурта мукофотини агентлик битимида
белгиланган муддат ва тартибда банк ҳисоб рақамига кирим қилинишини
таъминлашга мажбур эканлиги белгиланган.
Шунингдек, битим 16-бандининг д) кичик бандида суғурта агенти
томонидан суғурта мукофотини суғурталовчининг ҳисоб рақамига
ўтказиш муддатларига амал қилинмаганда ёки мукофот сабабсиз ушлаб
қолинганида суғурта ходисаси рўй берганда суғурта қилдирувчига суғурта
қопламаси (суғурта суммаси)ни тўлаш бўйича жавобгарлик ушбу муддат
ичида суғурта агенти томонидан олиб борилиши назарда (Суғурталовчи
суғурта қопламасини суғурта қилдирувчига ёки наф олувчига тўлайди
ҳамда суғурта агентидан регресс тартибда ундиради) тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тақдим этилган PSL 0025465-сонли,
PSL 0026348-сонли, PSL 0005357-сонли, PSL 0026378-сонли, PSL 0026283сонли,
PSL 0026796-сонли,
PSL 0026269-сонли,
PSL 0025409-сонли,
PSL 0005380-сонли, PSL 0026685-сонли (жами 11 та) суғурта полислари
бўйича суғурта мукофотлари даъвогарнинг ҳисоб рақамига белгиланган
муддатда ўтказилмаган.
Жавобгар томонидан суғурта мукофотлари ўтказиб берилмаган
бўлсада, даъвогар содир бўлган суғурта ходисалари бўйича 11 та ҳолатда
жабрланувчиларга 72 410 362 сўм суғурта товонини тўлаб берган.
Натижада даъвогар 72 410 362 сўм миқдорда зарар кўрган.
Даъвогар суғурта товонини регресс тартибида ундириб бериш
тўғрисида жавобгарга 2023 йил 12 сентябрда 1227-сонли талабнома
юборган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, _________________ (бундан кейин матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 72 410 362 сўмни регресс тартибида
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар даъвогар томонидан жабрланувчиларга тўлаб берган суғурта
товонини регресс тартибида қайтариб бермаётганлигини маълум қилиб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими тарафларга
гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни палата,
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва
қонунчилик
талабларига
мувофиқ,
бундай
шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс
ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки тушунилади.
Бу ҳақда “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда
тутишлари
лозимки,
зарарга
шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати
билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши,
шунингдек
агар
иккинчи
тараф
шартнома
мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг
ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради
(ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган ҳаражатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этиганларга кўра, суд жавобгар томонидан агентлик битими
талабларига риоя қилинмаганлиги, суғурта мукофотлари даъвогарнинг
ҳисоб рақамига ўтказиб берилмаганлиги, шундай бўлсада даъвогарнинг
жабрланувчиларга жами 72 410 362 сўм суғурта товонини тўлаб
берганлиги ва натижада шу миқдорда зарар кўрганлигини инобатга олиб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 72 410 362 сўм зарарни ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи
қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат
божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга
олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1 448 207,24 сўм давлат
4
божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Якка тартибдаги тадбиркор _________________ ҳисобидан “_________________
фойдасига 72 410 362 сўм регресс қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати,
жами 72 443 362 сўм ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор _________________ ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 1 448 207,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
П.Закирова