← Назад
Решение #476173 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 650 символов
4-1101-2302/9409-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида,
_______________нинг даъвогар _______________ масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор _______________
ҳисобидан 1 685 765 сўм асосий қарз, 842 882,5 сўм пеня, жами
2 528 647,5 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили _______________ иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
_______________ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор _______________
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 3
июлда 15/300-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 30 январда далолатнома тузилиб,
унда абонент ичимлик сув таъминотига уланганлиги, сув ҳисоблагичи
ҳамда пломба соз ҳолда эканлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан фойдаланилган ичимлик суви ҳақида
ҳисобот тақдим этилмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан ўртача
фойдаланиш миқдори инобатга олиниб, 1 685 765 сўм қарздорлик
ҳисобланган.
Даъвогар 2023 йил 15 мартда жавобгарга мавжуд қарздорликни
тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо
келиб чиқиб, _______________ (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 685 765 сўм
асосий қарз, 842 882,5 сўм пеня, жами 2 528 647,5 сўм ундиришни
сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023
йил
23 октябрдаги ажрими билан иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўришдан даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари
бўйича кўришга ўтказилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб,
жавобгар
фойдаланилган
ичимлик
суви
бўйича
ҳисоботларни тақдим этмаганлиги сабабли ўртача фойдаланиш
миқдори бўйича қарздорлик ҳисобланганлиги, жавобгар талабнома
бўйича қарздорликни тўламаганлиги, асосий қарз суммасига пеня
ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг
ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилганда
кўрсатилган манзилда йўқлиги, даъвогар томонидан тузилган
далолатномада жавобгар жойлашган жойида йўқлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг
учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра,
ишни жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини
жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган
тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар
билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб
юритилади)нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ
истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун
ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача
сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда
ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари
лозимлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандида истеъмолчи ҳар
ойнинг 23-25 саналарида сув ҳисоблагичи кўрсаткичларини олиб,
мазкур ойнинг охирги кунидан кечиктирмасдан етказиб берувчига
кўрсаткичларни тақдим этиши лозимлиги белгиланган.
Қоидаларнинг 100-бандига мувофиқ, ҳисоб-китоб даврида сувни
ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим
этилмаган ҳолатларда ИСКХ ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисобкитобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик
нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи
томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ
ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби
кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача) амалга
ошириш ҳуқуқига эга. Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар
тақдим этилган ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга
олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилинган
тақдирда ИСКХ ташкилоти ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган
оқова сув ҳажмини ўртача суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш
асбобининг аввалги қайд қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта
ҳисоб-китоб қилиши лозим. Бунда тўловлар қайта ҳисоб-китоб
қилинаётган ойдаги тарифлар асосида ҳисоблаб чиқилади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар фойдаланилган ичимлик суви
миқдори ҳақида даъвогарга маълумотлар тақдим этмаганлиги,
даъвогар ҳисоб-китобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг
ўртача суткалик нормаси асосида амалга оширганлиги, жавобгар даъво
талабини инкор қилувчи маълумотларни тақдим этмаганлигини
инобатга
олиб,
асосий
қарз
ундириш
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 685 765 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 842 882,5 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Қоидалар 108-бандининг учинчи хатбошисида тўловнинг
шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун —
юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня
тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг
50 фоизидан ошмаслиги лозим.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини
ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеняни
қисман, яъни 300 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а”
кичик бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлигини
инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига
330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор _______________ ҳисобидан _______________
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 685 765 сўм асосий қарз,
300 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 2 018 765 сўм
ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор _______________ ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
5
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
П.Закирова