← Назад
Решение #476178 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
14 602 символов
4-1101-2302/9528-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ................................,
судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“................................”
МЧЖ
манфаатида
Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “................................” хусусий корхонаси ҳисобидан 8 842 340,40 сўм
асосий қарз, 4 421 170,20 сўм пеня, жами 13 263 510,60 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ............................ (2023 йил 7 февралдаги 09-08/23-сонли ишончнома
билан)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“................................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, “................................” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 842 340,40 сўм асосий қарз, 4 421
170,20 сўм пеня, жами 13 263 510,60 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қисман
қувватлаб, жавобгар истеъмол қилинган ичимлик суви ва кўрсатилган
оқова хизматлари, шунингдек сувдан фойдаланиш қоидалари
бузилганлиги ҳолати учун қайта ҳисоб-китоб қилинган суммани ихтиёрий
тўламаганлиги боис судга даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги,
аммо судга мурожаат этилгандан сўнг жавобгар асосий қарздорликни
тўлиқ бартараф этганлигини маълум қилиб, бу ҳақида судга
маълумотнома тақдим этиб, даъвонинг пеня ундириш талабини
қаноатлантириб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8- ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2016 йил 26 декабрда истеъмолчиларига ичимлик суви етказиш ва оқава
суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида 17036-сонли шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни гигиеник талаблар ва
сифат назорати амалдаги стандартларга мувофиқ келадиган ичимлик суви
билан таъминлаш ва оқава сувларни қабул қилиш, ўз навбатида жавобгар
белгиланган тарифлар асосида тўловни амалга ошириб боришни
зиммасига олган.
Шартноманинг 3-бўлимида истеъмолчининг қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, уларга мувофиқ истеъмолчи, яъни жавобгар ўзининг
ҳудудида жойлашган ва уларга тегишли бўлган коммунал сув ва оқава
тармоқлари ҳамда қурилмаларининг мувофиқ равишда қўриқланиши,
уларга сув тошиши ёки шикастланишига йўл қўймаслик, ҳар қандай
шикастланиш ва бузилишлар, сувни ҳисобга олиш приборларидаги
носозликлар ҳақида дарҳол таъминотчи ҳисобланмиш даъвогарни
хабардор этиши лозим бўлган.
Аниқланишича, даъвогарнинг ходимлари томонидан жавобгар
корхонанинг раҳбари иштирокида 2023 йил 22 февралда ўрганиш
ўтказилганда, жавобгар сув тармоғига уланган диаметри 20 мм бўлган
қувурдаги сув ҳисоблагич тамғаланмаганлиги ва рўйхатдан ўтмаганлиги,
аммо ушбу қувурдан жавобгар сув истеъмол қилиб келаётганлиги
аниқланган. Жавобгарга мавжуд камчиликларни бартараф этиш
тўғрисида кўрсатма берилган ҳолда далолатнома тузилган.
Даъвогар ходимлари томонидан 2022 йилнинг 22 ноябридан (охирги
далолатнома тузилган сана) 2023 йил 22 февралга қадар бўлган 92 кун
учун 12 соатлик сув етказиш жадвали бўйича, 3,00 коэффицентда
2 424,40 сўмлик тариф асосида асосида қайта ҳисоб амалга оширилганда
истеъмол қилинган сув сарфи 6 574 972,80 сўмни ташкил этиши
аниқланган.
Даъвогар жавобгарга қайта ҳисобланган 6 574 972,80 сўм ва
шартнома бўйича юзага келган дебитор қарз, жами 8 842 340,40 сўмни
ундириш талабини қўйган, аммо жавобгар қисман тўловни амалга
ошириш билан кифояланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг
73-бандига мувофиқ истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги
пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни
аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ ташкилотини бу ҳақда
огоҳлантириши лозим.
Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги
камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул
қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилади.
Сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққанлиги тўғрисида
огоҳлантирилмаган ҳолатларда I гуруҳ истеъмолчилари сарфланган совуқ
сув учун ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III
гуруҳ истеъмолчилари эса ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди
бўйича, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги тўғрисида тузилган
сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб ишидаги носозликлар
бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача бўлган муддат
ҳисобидан тўловларни амалга оширадилар.
Шунга кўра даъвогар Қоидалар 87-бандининг “б”-кичик бандига кўра
92 кун, яъни олдинги далолатномага қадар бўлган муддат учун ҳисобкитобни амалга оширган.
Қоидалар 87-бандининг “б”-кичик бандига мувофиқ II ва III гуруҳ
истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи
уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан
амалга оширилади:
М — 0,60 — 0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи
коэффициенти;
F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички
диаметр бўйича), м2;
g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;
Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги
сувнинг метр ҳисобидаги босими;
t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини
ҳисобга олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт.
ФК 985-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу
жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Лекин
суд
мажлисида
даъвогар
вакили
тақдим
этган
маълумотномадан кўринишича, судга даъво тақдим этилгандан сўнг
жавобгар ундан талаб этилган 8 842 40,40 сўмни даъвогарга тўлиқ тўлаб
берган, шунга кўра даъвонинг асосий қарз ундириш талаби рад этилади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан тўлов
мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг
7.7-бандига асосан 4 421 170,20 сўм пеня ундиришни сўраган.
Маълумки, ФКнинг 260-моддаси талабига кўра, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади ва у билан фақат
ҳақиқий талаб таъминланади.
ФКнинг
261-моддасига
кўра
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганда тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойканинг шакли пеня деб
юритилади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Даъво талабининг 6 574 640 сўмлик қисми сувдан фойдаланиш
қоидалари бузилганлиги учун келиб чиққан бўлиб, ушбу талабнинг
предмети қайта ҳисоб-китоб натижасида сарфланган сув миқдори ҳақини
ундириш ҳисобланади.
Шунга кўра ва Қоидаларда бундай жавобгарлик назарда
тутилмаганлиги сабабли суд даъвонинг 3 287 531,4 сўм пеня ундириш
талабини асоссиз қўйилган ҳисоблайди ва шу боис пенянинг шу
миқдордаги талабини рад этишни лозим топади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаган тақдирда таъминотчи кечиктирилган
тўловнинг ҳар бир куни учун 0,4 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаши, аммо
унинг умумий қиймати асосий тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим,
худди шундай чеклов “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида ҳам белгиланган.
Шунда даъвогар шартнома бўйича юзага келган 2 267 367,6 сўм
ундириш талабининг 50 фоизи, яъни 1 133 683,8 сўм пеня ундиришни
талаб қилишга ҳақли бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома
мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина
қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун
ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа,
у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Жавобгар томонидан пеня ундириш талабининг 1 133 683,8 сўмлик
қисми тўғри ҳисобланган, буни инкор этиб бўлмайди. Бироқ ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Мажбуриятларнинг бажарилиш даражаси, кечикиб бўлса-да, тўлов
амалга оширилганлиги, шуниндек сўралган пеня миқдорининг
мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб,
суд талаб қилинган пеня миқдорини 300 000 сўмга камайтиришни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг талаблари
у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини
кўзлаб
тақдим
этилган
даъво
талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган, шу асосларга кўра
суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“................................” хусусий корхонаси ҳисобидан “................................” МЧЖ
фойдасига 300 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“................................” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
227 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“................................”
МЧЖ
ҳисобидан
республика
бюджетига
103 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
................................