← Назад
Решение #476894 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| онун | 25 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 601 символов
4-1101-2302/9531-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Йййнинг жавобгар Ккк ҳисобидан 91 397 962 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили иии (раҳбар), ммм вакили ффф (2023 йил 8 ноябрдаги 01-20-25927-06-35/335-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ййй (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) ва Ккк (кейинги
ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида 2023 йил 12 апрелда 53сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига кўра буюртмачи (мазкур ҳолда
жавобгар) ижрочи (мазкур ҳолда даъвогар)га 2020 йил ярми, 2021 йил
ҳамда 2022 йил давомида тўпланган шахсий таркиб ҳужжатларини сақлаш
шарти билан топширади, ижрочи эса ушбу ҳужжатларни топшириш-қабул
қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олиб, уларни намунавий
тарзда 75 йил муддат давомида сақланишини таъминлайди.
Шартноманинг 2.1-бандида буюртмачи ижрочининг ҳисоб рақамига
мазкур шартнома Молия вазирлиги ғазначилиги ёки унинг ҳудудий туман
(шаҳар) бўлинмаларидан қонуний тартибда рўйхатдан ўтган бўлиб,
шартнома умумий суммасининг олдиндан 30 фоиз миқдорини 10 кун
мобайнида ўтказиб бериши, қолган 70 фоиз тўлов ҳисобварақ-фактурага
асосан 10 банк иш куни ичида ўтказиб берилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил
28 апрелдаги 149-сонли буйруғининг 1-иловаси билан давлат архивлари
томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномаси
тасдиқланган. Ушбу нархноманинг 1.36-бандида шахсий таркиб бўйича
ҳужжатларини вақтинча ёки муддатидан олдин давлат архивлари
сақловига қабул қилиш 1 йил учун БҲМнинг 0,03 бараварида белгиланган.
Шартноманинг 6-бандига кўра шартноманинг умумий қиймати
91 397 962,20 сўмни ташкил этган. Бунда кўрсатилган хизматларга
2020 йил учун 15 275 812,20 сўм, 2021 йил учун 36 213 450 сўм, 2022 йил
учун 39 908 700 сўм, жами 91 397 962,20 сўм нарх белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, жавобгарга
ҳужжатларни сақлаш бўйича хизматларни белгиланган тартибда
кўрсатган. Бироқ жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ
тўлаш мажбурияти ўз вақтида бажарилмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 91 397 962 сўмлик қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан қаздорликни бартараф этиш учун жавобгарга
2023 йил 6 сентябрда 01-21/63-сонли мавжуд қарздорликни бартараф
этиш тўғрисида талабнома юборилган, бироқ ушбу талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар
шартномавий
мажбуриятларини
ўз
вақтида
бажармаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб,
даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 91 397 962 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 30 октябрдаги ажрими би билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслр сифатида Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Янгийўл тумани иқтисодиёт ва молия бўлими жалб қилинган.
Суд мажлисида иширок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар кўпдан бери кўрсатилган хизмат учун тўловларни
амалга оширмаётганлиги боис қарздорликни суд тартибида ундиришга
тўғри келаётганлиги, Тошкент вилоятида бундай идоралар кўпчиликни
ташкил этаётганлиги, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
натижасида даъвогар молиявий қийин ҳолатга тушиб қолганлиги,
жавобгар турли сабабларга кўра шартномани имзолашдан бош
тортганлиги, бироқ 2023 йил 15 июнь ҳолатига тузилган солиштирма
далолатномада жавобгар кўрсатилган хизматларни ҳамда ўзининг мавжуд
қарзини тан олганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Янгийўл тумани
иқтисодиёт ва молия бўлими даъво талабини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва бошқа учинчи шахс суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб номланади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги 2010 йил
15 июндаги Қонунининг 3-моддасида берилган тушунтиришга кўра
шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар - ходимнинг иш берувчи билан меҳнатга
оид муносабатларини акс эттирувчи архив ҳужжатлари ҳисобланади. Ушбу
Қонун 25-моддасининг биринчи қисмида архивлар ва идоравий
архивларда архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш архивлар
ҳамда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига
юклатилиши, тўртинчи қисмида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар
шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши
шарт эканлиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
(кейинги ўринларда Қонун деб номланади) 7-моддасига мувофиқ,
тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига
олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари
шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг
705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 8-бандининг иккинчи
хатбошисида нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши
шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган
пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши
зарур бўлганда эса - шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан
шартнома тузилган ҳисобланиши,
еттинчи хатбошисида агар
тарафларнинг шартномавий - ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма
ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни
рад этиш учун асос бўла олмаслиги, агар қонунда ёки тарафларнинг
келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг
ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу
қоида қўлланилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда шартнома 2.1-бандга мувофиқ қонуний тартибда
рўйхатдан ўтказилмаган, жавобгар томонидан имзоланмаган, муҳр
қўйилмаган бўлсада, бажарилган ишлар жавобгар томонидан солиштирма
далолатнома асосида тан олинган. Бундан ташқари жавобгар томонидан
2020 йил ҳужжатлари учун тўлов қисман амалга оширилган. Демак,
тарафлар шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришган ҳисобланадилар.
Қайд этилганларни ҳамда даъвогарнинг судгача
йўллаган
талабномаларга, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар
берилган ажримга нисбатан ўз муносабатини билдирмаганлиги
ҳолатларини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 91 397 962 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни, барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66-, 72-, 118-, 128-, 170-, 176-180-, 186-, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
5
Ккк ҳисобидан Ййй ҳисобига 91 397 962 сўм асосий қарз, 1 827 959,24
сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
П.Закирова