← Назад
Решение #476905 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 666 символов
4-1101-2302/9530-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д,Каримовнинг котиблигида, ___________________ даъвогар
___________________ манфаатида жавобгар ___________________ ҳисобидан жами
33 723,5 евро миқдорида фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили
___________________ (2023 йил 28 июлдаги 03-33-5/21-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
___________________ ___________________(бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ___________________ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 33 723,5 евро фоиз
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, кредит
қарзини ундириш ҳамда удирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида
суднинг ҳал қилув қарори мавжуд бўлсада, ҳозирги кунга қадар кредит
фоизлари ҳисоблаб борилаётганлигини, амалда кредит қарзи
қопланмаганлигини
таъкидлаб,
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз
кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
“registr.stat.uz” сайтидан рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар
маълумоти асосида шакллантирилган юридик шахс тўғрисида
маълумотда қайд этилган электрон почта манзили орқали хабардор
этилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг
2-хатбошиси талабига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ___________________ Зангиота филиали
ва жавобгар ўртасида 2020 йил 1 январда 1-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 350 000 (уч юз эллик
минг) евро миқдорида 36 (ўттиз олти) ой муддатга, йиллик 10 (ўн) фоиз
устама ҳақ эвазига, 3 ой имтиёзли давр билан шартномада кўрсатилган
шартларда ва муддатларда кредит ажратган.
Даъвогар шартнома шартларини тўлиқ бажарган ва жавобгарга
350 000 евро миқдорида кредит маблағи ажратган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.1-бандига
асосан, қарз олувчи хорижий валютадаги кредит ҳисобидан сотиб олган
ускуналарни ўз вақтида ўрнатиш ва ишга тушириш, ускуналарнинг
ишлаб чиқариш қувватларини ва бошқа кўрсаткичларини лойиҳадаги
даражага олиб чиқиш, кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 4.2.23-бандида қарз олувчи 90 кундан
ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўламаганда
банк қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни
ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шу жумладан
ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ асосий қарзни қайтариш
муддати кечиктирилганда, яъни асосий кредит бўйича муддати ўтган
қарздорлик юзага келган кундан бошлаб, қарз олувчи банкка бутун
кечиктирилган давр учун шартноманинг 2.4-бандида белгиланган фоиз
ставкасининг 1,6 баравар оширилган миқдорида юқори фоиз тўлаши
назарда тутилган.
Шартноманинг 2.4-бандида кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик
10 фоиз миқдоридаги фоиз ставка асосида устама ҳақ тўлаш шарти
билан ҳар куни йиллик базавий давр 360 кундан келиб чиққан ҳолда
ҳисоблаб ёзилиши белгиланган.
Жавобгар мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган
тўлов жадвалига асосан кредит олингандан сўнг ойма-ой асосий қарз ва
унга ҳисобланган фоиз тўловларни тўлаб бориш мажбуриятини
олганлигига қарамай, кредит қарздорлигига йўл қўйган. Шундан сўнг
кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш, ундирувни
гаров мулкларига қаратиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг ҳал қилув қарорлари қабул қилинган. Бироқ
жавобгар суд қарорини ҳам ижро этмаган. Кредит шартномаси амалда
бўлганлиги боис жавобгарнинг даъвогар олдида фоиз қарздорлиги
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмида кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шартлиги, 736-моддасининг учинчи қисмида
эса агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 10-бандида ФК 736моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи
назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда
фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан
олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини
бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул
маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Гарчи кредит мажбурияти жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги учун кредит ва унга ҳисобланган фоизлар суднинг
қарори билан муддатидан илгари қайтарилиши белгиланган бўлса-да,
бироқ кредит қарзи амалда қопланмаган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг берган
тушунтиришлари билан жавобгарнинг бугунги кунда жами 376 075,5
евро кредит қарзи, суд қарорлари билан 342 352 евро кредит
қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаров мулкига қаратилганлиги
инобатга олинганда, 33 723,5 евро фоиз қарзи мавжудлиги, жавобгар
ушбу фоизни даъвогарга тўлаб бермаганлиги ўз исботини топди.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъво талаби асосли деб
топилади ва қаноатлантирилади.
Даъво асосли деб ҳисобланганлиги боис ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан низони юзага келишига сабабчи
бўлган жавобгар зиммасига юкланади.
4
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2023 йил 25 октябрдан
бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва
бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий
тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан белгилаган
курсларидан келиб чиқиб 1 евро қиймати 12975.85 сўмни ташкил этган.
Шунга кўра, 33 723,5 евро 437 591 077,47 сўмни ташкил қилса, ушбу
сумманинг 2 фоизи 8 751 821,54 сўм давлат божи суммасини ташкил
этади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 127-, 128-, 170-, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
___________________
ҳисобидан
___________________
фойдасига
33 723,5 евро миқдорида фоиз ва 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
___________________ ҳисобидан республика бюджетига 8 751 821,54 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Апелляция тартибида кўриб чиқилмаган иш кассация тартибида
кўрилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
П.Закирова