← Назад
Решение #476907 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
10 839 символов
4-1101-2302/9510-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Холмаматовнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи СССнинг қарздор "ААА” хусусий корхонасини
тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили ЕЕЕ иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ССС (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) ариза билан
судга мурожаат қилиб, “ААА” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда
қарздор
деб
юритилади)ни
тўловга
қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
(гибрид почта орқали) хабардор қилинган қарздор суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги
ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздор қарздорлиги тўланмасдан
келинаётганлиги, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни
ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси
томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан
ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари
ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни
банкрот деб топишни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу
моддада
назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2017 йил 1 мартда 19867-сонли тартиб рақами билан Янгийўл тумани
давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган
бўлиб, корхона таъсисчиси ва раҳбари ННН ҳисобланади, қарздорнинг
юридик манзили: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Хонқўрғон ҚФЙ,
Қоратепа маҳалласи, Тошкент кўчаси, 3-уй кўрсатилган. Қарздорнинг
асосий фаолият тури спиртсиз ичимликлар ва пивонинг чакана савдоси
бўлган.
Аризачи томонидан қарздорнинг қарздорлиги ўрганилганда,
2023 йил 21 октябрь ҳолатига тақдим этилган солиштирма
далолатномасига кўра, бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли
жамғармалари олдидаги солиқ қарзи 252 667 215,67 сўмни ташкил
қилиши аниқланган.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ
хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари
илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг молмулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган
қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл
тумани бўлимига юборилган.
Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл тумани бўлими томонидан
“Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги 2021 йил 29 декабрь, 31 август, 19 июль,
30 сентябрь, 12, 26 октябрь, 2022 йил 27 октябрь ва 2023 йил
4 снтябрдаги қарорлари билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг
ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли
ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Аризачи томонидан қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш
мақсадида давлат органларига сўровномалар юборилган. Мазкур
сўровномаларга жавобан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент
вилояти ИИБ ЙХХБ ТРИБ томонидан, Қимматли қоғозлар депозитарийси
Давлат корхонасидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги
таъминланиши устидан назорат қилиш бош инспекцияси томонидан
қарздор жамиятнинг балансида мол-мулки, қимматли қоғозлари,
автотранспорт ва бошқа техника воситалари мавжуд эмаслиги маълум
қилинган.
Қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг
раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг
йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд
эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги
давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот
деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
аризачининг
қарздорни
соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши
бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат
органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат
этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи
бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка
номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан
ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин.
Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу
Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ
кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга
таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг
йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли
давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи
бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиси лавозимига Ўзбекистон
Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган тугатиш
бошқарувчиликка тавсия қилинган номзод биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ОООни тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинлашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу
Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127-, 118-, 128-, 170-, 176–, 179- ҳамда 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
“ААА” хусусий корхонаси соддалаштирилган таомил асосида
банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
“ААА” хусусий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб
биринчи тоифали суд бошқарувчиси ОООнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- “ААА” хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя
қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
23
ва
144-моддаларида
белгиланган
барча
мажбуриятларини тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга
тақдим қилиб бориш, 2024 йил 11 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
“ААА” хусусий корхонаси бошқарув органи зиммасига уч иш куни
ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва
штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
“ААА” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
990 000 сўм давлат божи, ССС фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин. Бу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл тумани бўлими ва
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
активларини
бошқариш
агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
П.Закирова