Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9529 Дата решения 09.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZAMAN BUILDING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NURMUXAMMAD BUILDING SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1220926 Claim ID 3729816 PDF Hash cc748dc3d122fae4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 243 символов
4-1101-2302/9529-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “.................................” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “.................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 126 712 831 сўм асосий қарз, 63 356 416 сўм пеня, жами 190 069 247 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ......................... (2023 йил 27 февралдаги 1-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (мобил қурилма орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “.................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 126 712 831 сўм асосий қарз билан бирга 63 356 416 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими гибрид почта орқали ҳамда қўшимча равишда жавобгарнинг “dilmurod@mail.ru” электрон почта манзилига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиши мумкин. ИПКнинг 128-моддасига мувофиқ агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 30 майда бетон маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида 10-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ “ишлаб чиқарувчи” (даъвогар) миқдори 1000 м3 бўлган “Бетон м350” маркали, баҳоси қўшимча қиймат солиғи ва етказиб бериш баҳоси билан бирга 432 470 000 сўм бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, ўз навбатида “харидор” шартноманинг 6.3-бандида белгиланган тартибда ва муддатда товар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида “харидор” маҳсулот учун “ишлаб чиқарувчи” ҳисоб рақамига олдиндан 50 фоиз пул ўтказиши шартлиги, маҳсулот тўлов амалга оширилганидан сўнг 10 кун муддат ичида берилиши белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил 6 июндаги 24-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2023 йил май ва июнь ойларидаги юк хатларига асосан умумий қиймати 126 712 831 сўмлик товарларни етказиб берган, жавобгар эса товар учун тўловни амалга оширмасдан, 126 712 831 сўм қарздорликка йўл қўйган ҳамда бу борада даъвогарнинг юборган талабномасини ижросиз қолдирган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган. Жавобгар шартноманинг 6.3-банди талабларини бузиб, 126 712 831 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, юк хатлари, бир томонлама солиштирма далолатнома ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар шартномада тўловни кечиктирганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги боис “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий-ҳуқуқий базаси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига биноан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиздан, яъни 63 356 416 сўм пеня ундириш талабини ҳам қўйган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов 132 кунгача бўлган муддатга кечиктирилганлиги учун суд даъвонинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган. Суд, юқоридагиларни ва талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги, жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов 132 кунгача бўлган муддатга кечиктирилганлиги, булардан ташқари даъвогар ҳам шартнома шартларига зид равишда олдиндан ҳақи тўланмаган товарни бериб юборганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини 11 000 000 сўмга камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти сифатида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида, яъни 1 900 692,47 сўм давлат божи тўлаши лозим бўлган. Бироқ, даъвогар томонидан 1 900 692,47 сўм давлат божи ортиқча тўланган, демак даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис суд харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади, ортиқча тўланган пул эса маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “.................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “.................................” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 126 712 831 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня, 1 900 692,47 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати, жами 139 646 523,47 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “.................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 1 900 692,53 сўм давлат божи “.................................” масъулияти чекланган жамиятига маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев