Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9308 Дата решения 09.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый FARXOD VA GULSIN 1971-1975 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1191480 Claim ID 3715053 PDF Hash 186a8a4fefd2388d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
онун 45-моддаси онун 45 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 623 символов
4-1101-2303/9308-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ___________________ манфаатида ___________________нинг ___________________ ҳисобидан 11 000 000 сўм асосий фарз қолдиғи, 20 017 497 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 7 821 334 сўм муддати ўтган фоиз, жами 38 838 831 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни ___________________га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ___________________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ___________________ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ___________________(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 10 майда 287-сонли кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисоб рақами бўйича тузиладиган кредит шартномаси тузилган. Даъвогар шартноманинг 1-бандига кўра жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти ва олти ой имтиёзли давр асосида, 2024 йил майга қадар жами 33 000 000 сўм кредит маблағларини ажратган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра даъвогар кредитнинг ҳисобкитобини олиб бориш учун қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш мажбуриятини олган бўлса, шартноманинг 5.1-бандига кўра жавобгар банк томонидан берилган кредитларни шартномада белгиланган мақсадларда ишлатиш ва тўлиқ қайтариш (тўлов топшириқномаси орқали тўлаб бориш) мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб кредит маблағларини жавобгарга ажратган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга бир неча марта талабномалар юборилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар манфаатида ___________________ Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2023 йил 7 июль ҳолатига 11 000 000 сўм асосий фарз қолдиғи, 20 017 497 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 7 821 334 сўм муддати ўтган фоиз, жами 38 838 831 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни ___________________га қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво важларини такрорлаб, жавобгарга қарздорликни қоплаш ҳақида бир неча марта талабномалар юборилганлигига қарамасдан қарздорликни қисман бўлсада қопламаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, даъвогар даъво аризаси киритишда техник хатолик сабабли ундирувни “Farxod va Gulsin 1971-1975” МЧЖга қаратиш сўралганлиги, бироқ ундирувни ___________________ҳисоб-рақамига қаратиш сўралганлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс "Ishonch Sug`urta Kompaniyasi" АЖ суд муҳокамасида вакиллари иштирокини таъминламаган бўлса, ___________________ ва Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси суд муҳокамасини вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни палата, жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шартноманинг 2.3-бандида кредитни қайтариш жадвали бўйича тўлов муддати келганда, мижознинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганда ва келиб тушган ҳолатда кредитнинг асосий суммасини қайтариш мақсадида мижознинг розилигисиз муддатли мажбуриятномага асосан унинг ҳисоб рақамидан чегириб олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шартноманинг 2.4-бандида кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб кредит қарздорликни ундириш чоралари кўриш ҳуқуқига эга. Шартноманинг 5.1-бандига кўра қарз олувчи банк томонидан берилган кредитни шартномада белгилнган мақсадларга ишлати ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жами 38 838 831 сўм қарзни, шундан 11 000 000 сўм асосий фарз қолдиғи, 20 017 497 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 7 821 334 сўм муддати ўтган фоиз ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, даъво аризасида даъвогар ундирувни ___________________га қаратишни ҳам сўраган. Даъвогар суд мажлисида судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризасига аниқлик киритиб, ундирув жавобгарнинг ___________________ҳисоб рақамига қаратиш сўралганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 4-моддасига мувофиқ, агар ундирувчи банкда ёки бошқа кредит ташкилотида қарздорнинг ҳисобварақлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлса, пул маблағларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларининг ва бошқа органлар ҳужжатларининг талаблари баён этилган ижро ҳужжатини ундирувчи бевосита ана шу банкка ёки бошқа кредит ташкилотига юбориши мумкин. Қарздорнинг ҳисобварақлари бўйича хизмат кўрсатувчи банк ёки бошқа кредит ташкилоти ижро ҳужжати олинган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай ижро ҳужжатида баён этилган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабларни ижро этади ёхуд қарздорнинг ҳисобварақларида ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағи йўқлиги сабабли кўрсатилган талаблар тўла ёки қисман ижро этилмаганлигини қайд этиб қўяди. Мажбурий ижро этиш чоралари тўғри расмийлаштирилган ижро ҳужжати қонунда белгиланган тартибда топширилганда ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинганда қўлланилади, бундан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳоллари мустасно. Ушбу Қонун 45-моддасининг биринчи қисмида ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатнинг ўтганлиги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлиши, 46-модданинг 1-бандига мувофиқ, ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чоралари ҳисобланиши кўрсатилган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг кредит қарздорлиги ундирувини жавобгарнинг ҳисоб рақамига қаратиш тўғрисидаги талаби билан ундирувни жавобгарнинг пул маблағларига қаратишни назарда тутган деб топиб, ушбу талаб мажбурий ундирув чораси эканлиги, суд ҳужжати мажбурий тартибда ижро этилишидан аввал бевосита жавобгарнинг банкига юбориши мумкинлиги, ижро ҳужжати мазкур татибда ижро этилмагандан сўнг мажбурий ижро чоралари қўлланилишини тушунтирилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво талаблари асосли киритилганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджети фойдасига 776 776,62 сўм давлат божи, 5 даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. ___________________ҳисобидан ___________________ фойдасига 38 838 831 сўм қарз, шундан 11 000 000 сўм асосий фарз қолдиғи, 20 017 497 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 7 821 334 сўм муддати ўтган фоиз ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ___________________ҳисобидан республика бюджети фойдасига 776 776,62 сўм давлат бож ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова