Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9495 Дата решения 08.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "Teks art" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1181911 Claim ID 3726927 PDF Hash 2e1e6b60d3330e41... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 45-моддаси онун 45 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини эса ИПК 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения 10 161 символов
4-1101-2301/9495-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 8 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ЙЙЙнинг қарздор "ККК" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили ИИИ (2023 йил 7 ноябрдаги 25-17792сонли ишончнома билан) иштирокида, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгузар МФЙ, Н.Хожибоев кўчаси, 16-уйда, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЙЙЙ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасановични тайинлашни сўради ва бу ҳақида илтимоснома тақдим этди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этиш мақсадида суднинг ажрими қарздор давлат рўйхатидан ўтган манзил бўйича юборилган, аммо у манзилида фаолият юритмаслиги боис эгасига етказилмаган, қарздор давлат рўйхатидан ўтган Чиғатой-Оқтепа ҚФЙ, А.Яссавий кўчаси, 1-уй манзил бўйича мавжуд эмаслиги тўғрисида маҳалла раиси ва аризачи вакили Х.Адхамов иштирокида тузилган далолатнома ҳам иш ҳужжатларида мавжуд. Аммо қарздор электрон почта манзили орқали хабардор этилган. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари 2017 йил 21 декабрда 560151-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, жамият таъсисчиси ҳамда раҳбари Кадиров Гафур Эргашевич ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўзгариш ҚФЙ, Наврўз кўчаси, рақамсиз уй кўрсатилган. Аризачи томонидан ўрганилганда, 2023 йил 20 октябрь ҳолатига қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 67 508 375,61 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган дастур маълумотларига кўра қарздорнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 32 254 289,78 сўмни ташкил қилади. Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими давлат ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2021 йил 26 октябрдаги қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган. Шунингдек, Солиқ кўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган. Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Суд аризачи вакилининг судга тақдим этган илтимосномасини қаноатлантириб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасановични тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни лозим топди. 4 Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд “ККК” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “ККК” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси Санжаров Улуғбек Хасановичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “ККК” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 8 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ЙЙЙ фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья С.Солиев