← Назад
Решение #477282 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| ариши ва у ИПК | 108 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 098 символов
4-1101-2301/9416-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 8 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Кадастр
агентлиги
........................нинг
жавобгар
“........................” МЧЖ (СТИР 302 299 339)га нисбатан Тошкент вилояти,
Тошкент тумани, ........................ МФЙ, ........................ жойлашган, “........................”
масъулияти чекланган жамиятига туташ бўлган 0,0042 гектар ер
майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, тегишли ташкилотлардан
рухсатнома олмасдан, 42,0 кв.метр ер майдонига ноқонуний қурилган
савдо дўконини ўзининг ҳисобидан бузиш, ер майдонини бўшатиш ҳамда
ер майдонини давлат захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар вакилларининг
иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида
тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли
ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги
981-сонли ҳамда 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорларининг ижроси
юзасидан Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Тошкент тумани
бўлими томонидан 2022 йил 29 сентябрда Тошкент тумани, ........................
МФЙ, ........................ мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш
жараёнида “........................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўзига туташ бўлган 0,0042 гектар ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома
олмасдан, 42,0 кв.метр ер майдонига ноқонуний савдо дўкони қурганлиги
ҳолати аниқланган ва ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг
ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар
бериш ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда
бартараф
этиш
(бузиб
ташлаш)
тўғрисида
далолатнома
расмийлаштирилган.
Даъвогар далолатнома орқали жавобгар огоҳлантирилган бўлишига
қарамасдан, қурилган бино-иншоотни ихтиёрий равишда бузиб
ташламагани важи билан судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
ноқонуний қурган бино-иншоотларни ўзининг ҳисобидан буздириш, ер
майдонини бўшатиш ҳамда ер майдонини давлат захирасига қайтаришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 23 октябрдаги ажрими билан Тошкент туман
ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади, иш ҳужжатларида уни ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи далиллар
мавжуд.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал
ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл
қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ
бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор
этилган даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис даъво
кўрмасдан қолдирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 141-бандига кўра давлат органлари
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги
даъволар юзасидан, 22-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги
органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ
даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, даъво аризаси бўйича давлат божи ундирмасликни,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси талабидан келиб чиқиб, даъво тақдим этишда тўланган
3
почта харажатини уни тўлаган шахс зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-, 108-, 118-, 170-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати Кадастр
агентлиги ........................нинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
С.Солиев