← Назад
Решение #478323 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онун | 51 | — | law |
Текст решения
13 380 символов
4-1101-2302/9131-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор
AAAнинг қарздор SSSни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига биноан
қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кредитор
вакиллари Х.Исаев, С.Мирбабаев (2023 йил 9 январдаги 02-06/165-сонли
ишончномага асосан), муваққат бошқарувчи FFFлар иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
AAA (кейинги ўринларда кредитор деб юритилади) ариза билан
судга мурожаат қилиб, SSS (кейинги ўринларда
қарздор деб
юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 20 сентябрдаги ажрими билан ариза иш
юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий
этилган. Қарздорга муваққат бошқарувчи этиб биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган FFF номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида кредитор вакиллари қарздорнинг кредит
шартномалари бўйича қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгарга
нисбатан 32 690 211 411,31 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд
қарорлари ижро этилиб, гаров мулки аукционга чиқарилганлиги, гаров
мулки сотилмаганлиги сабабли МИБ томонидан 10 фоиз
арзонлаштирилган
нархда
21 600 000 000 сўмга
аризачига
топширилганлиги, жавобгарнинг аризачи олдидаги мавжуд қарзи
қисман қопланиб, 2023 йил 4 сентябрь ҳолатига 10 177 680 000 сўм
асосий қарз, 4 698 219 217,15 сўм муддати ўтган фоиз қарзи юзага
келганлиги, қарздорлик ҳозирги кунга келиб ўсиб бораётганлигини
таъкидлаб, ариза талабини қувватлаб, қарздорни банкрот деб топишни
ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўрадилар.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган
вазифаларни бажарганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил
қилганлиги, AAAдан иборат қарздорнинг кредиторлари талаблари
реестри тузилганлиги, қарздорнинг жами қарзи 14 875 899 217,15 сўмни
ташкил қилиши, Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг маълумотига
кўра қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармаларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги, ҳозирги пайтда
қарздорнинг тўловга қобилияти йўқлигини таъкидлаб, уни банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, бироқ иш хажми
кўплиги туфайли тугатиш ишларини якунлай олмаслиги, суддан тугатиш
бошқарувчиси номзодлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасидан номзод сўраш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб суд низони жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, кредитор вакиллари, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат
бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган кузатув даврида
тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза
талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаётганда
қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари
2019 йил 11 октябрда 769887-сонли тартиб рақами билан Тошкент
вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари марказида давлат
рўйхатидан ўтказилган бўлиб, корхона раҳбари ва ягона таъсисчиси
Абдиқодиров Самад Исломович ҳисобланади, қарздорнинг юридик
манзили Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўзгариш ҚФЙ, наврўз
кўчаси кўрсатилган. Асосий фаолият тури паррандачилик бўлган.
Қарздорнинг 2023 йил 4 сентябрь ҳолатига аризачи AAAнинг
олдида 696-сонли кредит шартномаси бўйича 10 177 680 000 сўм асосий
қарз, 4 698 219 217,15 сўм муддати ўтган фоиз қарзи бўйича қарздорлиги
юзага келган. Қарздор томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлиги
боис аризачи AAA судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб
топишни сўраган.
Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни лозим
даражада бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг
молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда 2023 йил 1 ноябрдаги
кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим
қилган.
Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги ҳисоботига ҳамда
қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотига кўра қарздор
кредиторларининг талаблар реестри шакллантирилган бўлиб, 2023 йил
4 сентябрь ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги
14 875 899 217,15 сўмни ташкил қилган. Аризачи ягона кредитор
ҳисобланади. Шундай экан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган
тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд
ҳисобланади.
Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини
таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун
етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш
мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу
жумладан
қарздорнинг
мол-мулки
бўлса,
шу
мол-мулкни
инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат
рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш
асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки
мумкин
эмаслиги
тўғрисидаги
таклифларни,
тўловга
қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш
мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
аниқланмаганлиги
тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса,
тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий
этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги
тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни
бажариб, амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг
молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг
биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган.
Қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши 2023 йил 1 ноябрда
ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида илтимоснома билан Зангиота туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилиш, шунингдек суддан муваққат бошқарувчи FFF
кузатув даврида олиб борган ишлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорида иш ҳақи белгилашни
тасдиқлаб бериш, тугатиш бошқарувчиси номзодлигига Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасидан номзод сўраш тўғрисида масалалар
бўйича қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд
санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар
кредиторларнинг
биринчи
йиғилишида
тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор
қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу
Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган
бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда,
агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир
иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган
пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот
деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб
топишни ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни
банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш
бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган
тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг
улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат
органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг
111-моддасига
асосан
ташқи
бошқарув
тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан
мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг
йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.
Суд, қайд этилганларни ҳамда қарздорнинг кредитори томонидан
номзод таклиф этилганлигини инобатга олиб, биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган И.Исмаиловни тугатиш
бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топди.
Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу
Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 170-, 176–179- ҳамда186-моддаларига асосланиб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
SSS банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
SSSда тугатишга доир иш юритиш муддати 2024 йил 6 ноябрга
қадар этиб белгилансин.
SSSнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, биринчи тоифали суд
бошқарувчиси ZZZнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига:
- SSS банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш
юритиш
бошланганлиги
тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни
расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга
тақдим қилиб бориш, 2024 йил 6 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
SSS бошқарув органининг зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа
қимматликларини
тугатиш
бошқарувчисига
топширилишини
таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
SSS ҳисобидан AAA фойдасига 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин ҳамда бу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
П.Закирова