← Назад
Решение #478890 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 731 символов
4-1805-2302/2895-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 2 ноябрь
судья
ёрдамчиси
А.Убайдуллаевнинг
котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар "****" фермер хўжалигидан 12 537 193 сўм асосий қарз, 6.268.596
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Д.Эшонқулов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туман
солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) даъвогар “****”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар "****" фермер хўжалиги (бундан
кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 537 193 сўм асосий қарз,
6.268.596 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
08.09.2022 йилда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартномаси тузилган (бундан
кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра,
жавобгар “Хўжалик” 2023 йил ҳосилидан 30 гектар ер майдонидан давлат
стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган
маҳсулотни топшириш мажбуриятини, даъвогар-“Тайёрловчи”, жавобгар “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон
уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш
ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўра, жавобгар - “Хўжалик”
даъвогар-“Тайёрловчи”га 81 тонна ғалла маҳсулоти топшириш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан ушбу шартномага асосан 81 тонна 236 874 400
сўмлик ғалла маҳсулоти етказиб берилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, шунингдек электрон
тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан жавобгар-“Хўжалик” томонидан
даъвогар-“Тайёрловчи”га топширган маҳсулоти учун, даъвогарнинг сарфхаражатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган уруғлик маҳсулоти,
ёқилғи, минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурслар) чегирилганда,
жавобгарнинг даъвогар олдида 12 537 193 сўм қопланмаган асосий
қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш бўйича
юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган ва
қарздорлик бартараф этилмаган.
Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон
ҳисоб-фактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотларда ўз аксини
топган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
– қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олиши белгиланган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 32моддасига кўра, жавобгар ҳисобидан 6.268.596 сўм пеня ундириб беришни
сўраган.
Қонуннинг 24-моддасида агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини
бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг
25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача
тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4 бўлимида
агар тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда уларга нисбатан
қўлланиладиган жавобгарлик асослари келишилган.
ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг
хоҳиши билан белгиланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда даъвонинг 6.268.596 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 12 537 193 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 33 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 250 743,86
сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад
этишни, даъвогардан республика бюджетига 125 371,92 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топди.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига
асосланиб, суд-,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 537
193 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 250 743,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 125 371,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Х.Ч.Абраев