Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2311/61132 Дата решения 02.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EASY TREND" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SINCH QURILISH TREST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1189149 Claim ID 3726277 PDF Hash 848fc66ba035f8ce... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 115-моддаси ИПК 115 law
Текст решения 10 062 символов
4-1001-2311/61132-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 273 000 000 сўм асосий қарз, 2 730 000 сўм пеня, 13 200 000 сўм зарар, жами 288 930 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 17 сентябрдаги 7-сонли ордер ва 2023 йил 9 сентябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (даъвогар вакили ўзига тегишли шахсий компьютер орқали масофадан иштирок этди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 16 майда 89-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) шартномага асосан товар етказиб бериш, сотиб олувчига (жавобгар) маҳсулотларни қабул қилиш ва шартномада келишилган шартларда тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 5 июлда 89-сонли қўшимча қиймат солиғи билан биргаликда 540 103 200 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Даъвогар томонидан 540 103 200 сўм миқдоридаги маҳсулотлар етказилиб, жавобгар эса қисман 267 103 200 сўм олдиндан тўловни амалга ошириш билан кифояланиб, 273 000 000 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар ва “Cool lawyer” адвокатлик бюроси ўртасида 2023 йил 8 сентябрда ЮР-2023/9-сонли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилиб, адвокатли хизмати ҳақи 13 000 000 сўм деб белгиланган. Даъвогар томонидан 2023 йил 11 сентябрда “Cool lawyer” адвокатлик бюросига электрон тўлов топшириқномаси асосида 13 000 000 сўм адвокатлик хизматлари учун тўланган. Жавобгар томонидан олинган маҳсулот ҳақи шартномада белгиланган муддатда даъвогарга тўланмаган. Даъвогар жавобгарга юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 273 000 000 сўм асосий қарз, 2 730 000 сўм пеня, 13 200 000 сўм зарар, жами 288 930 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ўзига олинган мажбуриятларни бажарилмаганлиги, юборилган талабномага жавоб берилмаганлиги билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандида товарлар учун ҳисоб-китоблар ушбу шартнома тузилганидан кейин 5 банк иш куни ичида 100% миқдорида олдиндан тўлов шаклида амалга оширилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз исботини топганлиги, жавобгар даъво талабларига эътироз билдирмаганлиги инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 273 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 2 730 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.2-бандида етказиб берилган маҳсулот ҳақи учун тўлов қилмаслик (қисман тўлов қилиш) ёки тўловни кечиктириш , товар ёки хизматларни танламаслик ёҳуд асоссиз равишда қабул қилишни рад этиш учун сотиб олувчи етказиб берувчига тўловни кечиктирганлик ёки товар танланмаган ҳар бир кун учун 0,1% миқдорида, лекин тўлов суммасининг ёки қабул қилмаган товарлар қийматининг 10% дан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлигини, жавобгар қазрдорликни узоқ муддат давомида тўламасдан келганлигини инобатга олган ҳолда, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 730 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Даъвода 13 200 000 сўм зарар ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 985-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд зарар ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлиги, жавобгар томонидан ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, судда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини адвокат ёллаган ҳолда ҳимоя қилишга тўғри келганлиги, адвокатлик бюросига тўлов амалга оширганлиги шартнома ва тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 13 200 000 сўм зарар ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган давлат божи тўлашлиги белгиланган. ИПК 115-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли эканлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, даъво талаби миқдори бўйича 2 889 300 сўм давлат божи тўлаши лозим бўлса-да, 2 900 000 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 889 300 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 10 700 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 273 000 000 сўм асосий қарз, 2 730 000 сўм пеня, 13 200 000 сўм вакил харажатлари, 2 889 300 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 288 963 000 сўм ундирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 10 700 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. 5 Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов