← Назад
Решение #478906 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 645 символов
4-1101-2302/9487-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар
“ФФФ”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
100 000 017,30 сўм асосий қарз, 45 500 007,90 сўм пеня, жами
145 500 025,20 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили МММ (2023 йил
1 июндаги ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 16
мартда 16-сонли механизмларга хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида қўшимча қиймат солиғи билан биргаликда
2023 йил 31 мартда 27-сонли 111 200 115,60 сўм, 28 апрелда 39-сонли
100 000 628 сўм, 29 апрелда 40-сонли 143 360 000 сўм, 30 апрелда 41-сонли
40 768 000 сўм, 5 июнда 47-сонли 203 600 001,85, 19 июнда 48-сонли
150 450 001,34 сўм, 27 июнда 52-сонли 262 750 001,83 сўм, 21 июлда 53сонли 142 300 000,66 сўм ва 15 декабрда 50-сонли 4 819 707,50 сўм, жами
1 154 428 766,30 сўмлик машина ва механизмларга хизматлар
кўрсатилганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2023 йил 20 октябрдаги
2-сонли бир томонлама ҳисоб-китоб далолатномасида даъвогар
томонидан 2023 йил 16 мартдан 2023 йил 21 июлга қадар 1 154 428 766,30
сўм миқдоридаги хизматлар кўрсатилиб, жавобгар томонидан
1 054 428 749 сўм тўлов амалга оширилиб, 100 000 017,30 сўм қарздорлик
юзага келгани кўрсатилган.
Даъвогар 2023 йил 1 август, 7 август ва 3 октябрда мавжуд
қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 100 000 017,30 сўм асосий қарз,
45 500 007,90 сўм пеня, жами 145 500 025,20 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
жавобгарга
мелиорация
техникаларига
сервис
хизматлари
кўрсатилганлиги, жавобгар 1 054 428 749 сўм амалга ошириб,
100 000 017,30
сўм
қарздорлик
қолганлигини,
унга
пеня
ҳисобланганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 711-моддасининг биринчи қисмига асосан, юк ташиш
шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб
топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга
ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни
ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон
Респбуликаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2.7-бандида бажарилган
ишлар бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан
бошлаб, буюртмачи ижрочига шартнома суммасининг қолган қисмини ўн
беш банк иш куни мобайнида тўлаб бериши белгиланган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан хизматлар
кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топганлиги,
жавобгар бажарилган ишлар юзасидан тўловларни тўлиқ тўлаганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
100 000 017,30 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 45 500 007,90 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2.3-бандида буюртмачи
хизматлар ҳақини шартнома бандларида кўрсатилган миқдор
ва муддатларда тўламаганда, кечиктирилиб юборилган ҳар бир кун
кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи, аммо шартнома суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлигини, бироқ жавобгарнинг мулкий аҳволини
инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 10 000 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1 455 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ФФФ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 100 000 017,30 сўм асосий қарз, 10 000 000
сўм пеня, 1 455 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
111 488 017,3 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов