Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/2882 Дата решения 02.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KASBI DON-AGRO-KLASTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Эркин Ғозиев" фермер хўжалиги
Source ID 1188582 Claim ID 3717710 PDF Hash aa36a58710d51d66... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 3 976 символов
4-1805-2302/2882-сонли иқтисодий иш КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Касби тумани 2023 йил 2 ноябрь судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар *****" фермер хўжалигидан 66659362 сўм асосий қарз, 26130000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Эшонқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Муродуллаев (фермер хўжалиги раҳбари) иштирокида, Касби туман солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар *****" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 66659362 сўм асосий қарз, 26130000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тўлаб бериши ҳақида тушунтириш бериб, жарима ундириш талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Касби туманлараро иқтисодий судининг 4-1805-2301/1942-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 07 августдаги ҳал қилув қарори билан *****" фермер хўжалигига нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён этилганларга кўра суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 855 787,24 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 855 787,24 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим қонуний кучга киргач суд харажати қисмига ижро варақаси берилсин. Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев