← Назад
Решение #478918 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 89 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 606 символов
4-1101-2302/9486-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 2 ноябрь
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 216 000 сўм
асосий қарз, 1 108 000 сўм пеня, жами 3 324 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, жавобгар вакили
Б.Х.Ирматов (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“МММ” масъулияти чекланган жамияти (ҳуқуқий вориси “ЙЙЙ”
масъулияти чекланган жамияти) (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 28 октябрда 12/333сонли ижарага бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида ижарага берувчи (даъвогар) ижарага
олувчи (жавобгар)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарори “Қишлоқ хўжалигида бозор
механизмларини кенг жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарор
ижросини таъминлаш мақсадида ўз балансида бўлган ва Янгийўл
туманида жойлашган тўлиқ фойдаланиши учун 17-сонли ФЁТШ
“М.Улуғбек” номли ёқилғи тарқатиш шахобчасини ижарага олувчига
ижарага фойдаланишга бериши ҳамда ижарага олувчи фойдаланган
асосий воситалар (бино-иншоот, сиғимлар, ўлчов асбоблари) учун ижара
ҳақини мазкур шартномада белгиланган тартибда ижарага берувчига
тўлаб бериши белгиланган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра шартноманинг амал қилиш муддати
2019 йил 31 декабргача белгиланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 30 мартдаги 17-сонли бошқарув қарори
ҳамда 2021 йил 7 июлдаги 05/2021/09-сонли қарорларига мувофиқ “Paxta
neft bazasi” масъулияти чекланган жамияти тугатилиб, “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамиятига қўшилиб, “Paxta neft bazasi” масъулияти чекланган
жамияти ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси эканлиги
белгиланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2019 йил 31 декабрдаги
П1УС-0000128-сонли бир томонлама ҳисобварақ-фактурада жавобгарда
қўшимча қиймат солиғи билан биргаликда 2 216 000 сўм қарздорлик
юзага келгани кўрсатилган.
Даъвогар 2021 йил 22 декабрь ва 2022 йил 17 ноябрда мавжуд
қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 216 000 сўм асосий қарз, 1 108 000 сўм пеня,
жами 3 324 000 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 октябрдаги
ажрими билан иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўришдан
даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга
ўтказилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан
олиб, жавобгар ҳақиқатдан ҳам ижара объектидан фойдаланганлиги,
эътиборсизлиги туфайли қарздорлик тўланмай қолиб кетгани,
2 216 000 сўм қарздорликни тез орада тўлаб юборишини, ҳисобланган
пеняни тан олмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраб,
суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш
вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими даъвогарга электрон почта
орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг биринчи қисмида
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Жавобгар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 535-моддасига мувофиқ, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
ФК 573-моддасининг биринчи қисмига асосан, бино ёки иншоотни
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига
бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
ФК 544-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига кўра, ижарага
олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши
шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари
ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни
ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва
муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1-бандида ижарага олувчи
ижара пулини ижарага берувчига 1-иловада тасдиқланган калъкуляция
асосида, 4.2-банди биринчи хатбошисида ижарага олувчи барча
тўловларни ижарага берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисоб-фактура
асосида белгиланган тартибда кейинги ойнинг бешинчи санасигача
тўлаши белгиланган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 89-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар тўғрисидаги
тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бирга
баҳоланиши лозим. Ишда иштирок этувчи шахс суднинг таклифига кўра ўз
тушунтиришларини ёзма шаклда баён қилиши мумкин. Бошқа шахс ўз
талабларини ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг ишда иштирок
этувчи шахс томонидан тан олиниши суд учун мажбурий эмас. Агар
фактни тан олиш ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш,
зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш
мақсадида қилинмаганлигига судда шубҳа туғилмаса, у тан олинган
фактни аниқланган деб ҳисоблаши мумкин
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар қарздорлик мавжудлиги тан
олганлигини, даъвогарга тегишли объектдан жавобгар ижара
шартномасига асосан фойдаланганлиги тақдим этилган ҳисобварақфактура билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар шартлашилган
муддатларда ижара ҳақини тўламаганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 216 000 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
Даъвода 1 108 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар
ўртасидаги
шартноманинг
4.2-банди
иккинчи
хатбошисида тўлов муддати ўтиб кетган тақдирда ҳар бир кечиктирилган
кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманеинг 0,5% миқдорида
жарима (пеня) ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлигини, бироқ жавобгарнинг мулкий аҳволини
инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 970 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 89, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 2 216 000 сўм асосий қарз, 970 000 сўм
пеня, 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 3 549 000
сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов