Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/2867 Дата решения 02.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KASBI DON-AGRO-KLASTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Ҳайитов Жасурбек Эргаш ўғли" фермер хўжалиги
Source ID 1188596 Claim ID 3717997 PDF Hash 39ae2096d96d7c63... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
Ушбу кодекснинг 261-моддаси Ушбу кодекс 261 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 437 символов
4-1805-2302/2867-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 2 ноябрь судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар "*****" фермер хўжалигидан 28298210 сўм асосий қарз, 3948000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Эшонқулов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туман солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар "*****" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 28298210 сўм асосий қарз, 3948000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтиодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 08.09.2022 йилда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар “Хўжалик” 2023 йил ҳосилидан 10 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, даъвогар-“Тайёрловчи”, жавобгар “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўра, жавобгар - “Хўжалик” даъвогар-“Тайёрловчи”га 32 тонна ғалла маҳсулоти топшириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу шартномага асосан 18,8 тонна ғалла маҳсулоти етказиб берилиб, 13,2 тонна 39480000 сўмлик ғалла маҳсулоти топширилмасдан қолган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, шунингдек электрон тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан жавобгар-“Хўжалик” томонидан даъвогар-“Тайёрловчи”га топширган маҳсулоти учун, даъвогарнинг сарфхаражатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган уруғлик маҳсулоти, ёқилғи, минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурслар) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 28298210 сўм қопланмаган асосий қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган ва қарздорлик бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотларда ўз аксини топган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши белгиланган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида шартноманинг 4бўлим 4.1-бандига кўра, жавобгар ҳисобидан 3948000 сўм жарима ундириб беришни сўраган. Шартноманинг 4.1 бандига асосан жавобгар - “Хўжалик” маҳсулотни контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда даъвогар- “Тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган. ФКнинг 466-моддаси, биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Ушбу кодекснинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Даъвогар томонидан шартноманинг 4.1-бандига асосан топширилмаган маҳсулот қийматининг яъни 39480000 сўм * 10 % = 3948000 сўм жарима ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 1200000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 28298210 сўм асосий қарз, 1200000 сўм жарима, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 644924,2 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд-, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобидан: Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 28298210 сўм асосий қарз, 1200000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 644924,2 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев