← Назад
Решение #479201 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 685 символов
4-1101-2302/9412-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (олдинги “YYY”
масъулияти чекланган жамияти)нинг жавобгар “ҚҚҚ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 110 477 995 сўм асосий қарз, 14 914 529 сўм
пеня, жами 125 392 524 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ААА (2023 йил 16
октябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (олдинги “YYY” масъулияти
чекланган жамияти) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2023 йил 9 январда 23/05-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) прайс листга
асосан товар етказиб бериш, сотиб олувчига (жавобгар) маҳсулотларни
қабул қилиш ва шартномада келишилган муддат ва шартларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 11 январда 23/05-сонли
маҳсулот етказиб бериш шартномасига 1-сонли кечиктириш тўғрисидаги
келишув тузилиб, етказиб берувчи маҳсулотни аванс тўловисиз 60 кун
кечиктириб тўлаш шарти билан етказиб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги 2023 йил 12 сентябрдаги ўзаро солиштирма
далолатномада жавобгар 156 862 765 сўм тўлов амалга ошириб,
қўшимча қиймат солиғи билан 266 340 760 сўм миқдоридаги маҳсулотлар
олганлиги учун даъвогар олдида 110 477 995 сўм қарздорлиги
мавжудлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан олинган маҳсулот ҳақи шартномада
белгиланган муддатда даъвогарга тўланмаган.
Даъвогар 2023 йил 15 майда жавобгарга юзага келган қарздорликни
тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 110 477 995 сўм асосий қарз,
14 914 529 сўм пеня, жами 125 392 524 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ўзига олинган мажбуриятларни
бажарилмаганлиги, юборилган талабномага жавоб берилмаганлиги
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1-бандида сотиб олувчи
шартнома тузилганидан сўнг маҳсулотнинг 100 фоизи миқдорида
олдиндан тўлов амалга оширилиши, қўшимча келишувнинг 1-бандида
маҳсулот етказиб берувчи товарларни тўловни 60 календарь кунига
кечиктириш шарти билан, олдиндан тўловни амалга оширилмаган
тақдирда ҳам етказиб бериши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд тарафлар томонидан тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз исботини
топганлиги, жавобгар даъво талабларига эътироз билдирмаганлиги
инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 110 477 995 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
Даъвода 14 914 529 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.4-банди ва қўшимча
келишувнинг 6-бандида сотиб олувчи томонидан етказиб берилган
товарлар ҳақини тўлаш мажбурияти бузилган тақдирда, етказиб берувчи
сотиб олувчидан муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида неустойка талаб қилиши
мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлигини, бироқ жавобгарнинг мулкий аҳволини
инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 10 000 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 507 850,48 сўм давлат божи, 33 000 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ҚҚҚ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти (олдинги “YYY” масъулияти чекланган жамияти)
фойдасига 110 477 995 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 2 507 850,48
сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 123 018 845,48 сўм
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов