Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9411 Дата решения 02.11.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Бухоронефтбазаси" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Олмазор тажриба механика таъмирлаш ёрдамчи корхонаси унитар корхонаси
Source ID 1189151 Claim ID 3721591 PDF Hash c71f5320583fdace... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунинг 25-моддаси онунинг 25 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 997 символов
4-1101-2302/9411-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 ноябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ККК” унитар корхонаси ҳисобидан 38 229 593 сўм асосий қарз, 19 114 796 сўм пеня, жами 57 344 389 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 2 мартдаги 01/135-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Когон туманлараро иқтисодий суди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 22 сентябрда 568-сонли нефт маҳсулотлари сотиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида ижрочи (даъвогар) товар номи Дизел ёқилғиси Эко н/м сотиб олиш, товарлар ягона электрон катологи бўйича идентикация коди ва номи 02710003001000000-Дизел ёқилғиси, ўлчов бирлиги тоннада, миқдори 2,37, нархи 14 241 739,14 сўм, етказиб бериш баҳоси 33 752 921,76 сўм, ҚҚС ставкаси 15, суммаси 5 062 938,26 сўм, етказиш баҳоси ҚҚС билан 38 815 860,02 сўмлик товарларни етказиб бериш, мижоз (жавобгар) эса тўлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 июлда 38 229 593,99 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида БН00-000470-сонли ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2023 йил 11 июлдаги 3198-сонли бир томонлама ҳисоб-китоб далолатномасида даъвогар томонидан 2022 йил 1 январдан 2023 йил 11 июлга қадар 209 825 636,02 сўм миқдоридаги маҳсулотлар етказилиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 37 565 376,92 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан олинган маҳсулот ҳақи шартномада белгиланган муддатда даъвогарга тўланмаган. Даъвогар 2023 йил 12 майда жавобгарга юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 38 229 593 сўм асосий қарз, 19 114 796 сўм пеня, жами 57 344 389 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ўзига олинган мажбуриятларни бажарилмаганлиги, юборилган талабномага жавоб берилмаганлиги, аслида 37 565 377 сўм қарздорлик мавжудлиги, адашилиб охирги етказиб берилган маҳсулот суммасига даъво ариза киритилганлиги, олдинги етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ўзаро-ҳисоб китоб бўйича қарздорлик аслида камлигини билдириб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 3 маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандида “истеъмолчи” (жавобгар) олаётган нефт маҳсулоотлари партияси учун ҳақини олдиндан камида 5 кун олдин 100% миқдорида “маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар)нинг ҳисобрақамига ҳақ тўлаши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома билан ўз исботини топганлиги, жавобгар даъво талабларига эътироз билдирмаганлиги, даъвогар 38 229 593 сўм асосий қарз ундиришни талаб қилганлиги, амалда жавобгарнинг 37 565 377 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги ва бу даъвогарнинг тушунтиришида ҳам ўз тасдиғини топганлигини, 664 216 сўм асосий қарз ундириш талаби асоссиз эканлиги, даъво талаби қисман асосли эканлиги инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 565 377 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 19 114 796 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида 37 565 377 сўм қарздорлиги мавжудлиги, амалдаги қонунчилик бўйича жавобгарлик мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланганлиги, даъвогар 19 114 796 сўм пеня ундиришни талаб қилганлиги, амалда 18 782 688,50 сўм пеня ундиришни талаб қилиши мумкин бўлганлиги, 332 107,50 сўм пеня ундириш талаби асоссиз эканлиги, пеня ундириш даъво талаби қисман асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 7 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши 5 лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд 57 344 389 сўмлик даъво талабларининг 996 323,50 сўм қисми асоссиз бўлганлиги сабабли қаноатлантириш рад этилганлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлиги, суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 126 961,31 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 19 926,47 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ККК” унитар корхонаси ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 565 377 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 44 598 377 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ККК” унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 126 961,31 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 19 926,47 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов