← Назад
Решение #479252 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 752 символов
4-1101-2302/9459-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 894 730,44 сўм асосий қарз, 447 365,22 сўм пеня, жами
1 342 095,66 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий
ишни,
даъвогар
вакили
МММ
(2023
йил
7 январдаги 09-08/23-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 14
февралда 17267-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 мартда далолатнома тузилиб, абонент
сувдан фойдаланаётганлиги ҳисоблагич ишлаши, тамғаси жойида
эканлиги кўрсатилиб, жавобгарга 5 кун ичида фойдаланилган ичимлик
суви ҳақида ҳисобот тақдим этиш таклиф этилган.
Жавобгар томонидан фойдаланилган ичимлик суви ҳақида ҳисобот
тақдим этилмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан ўртача фойдаланиш
миқдори инобатга олиниб, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига 894 730,44 сўм
қарздорлик ҳисобланган.
Даъвогар 2022 йил 12 майда жавобгарга мавжуд қарздорликни
тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 894 730,44 сўм асосий
қарз, 447 365,22 сўм пеня, жами 1 342 095,66 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 октябрдаги
ажрими билан иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўришдан
даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга
ўтказилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, жавобгар фойдаланилган ичимлик суви бўйича ҳисоботларни
тақдим этмаганлиги сабабли, ўртача фойдаланиш миқдори бўйича
қарздорлик ҳисобланганлиги, жавобгар талабнома бўйича қарздорликни
тўламаганлиги, асосий қарз суммасига пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали
газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)
нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари
ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш
приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича
ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол
нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз
олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандида истеъмолчи ҳар
ойнинг 23-25 саналарида сув ҳисоблагичи кўрсаткичларини олиб, мазкур
ойнинг
охирги
кунидан
кечиктирмасдан
етказиб
берувчига
кўрсаткичларни тақдим этиши лозимлиги белгиланган.
Қоидаларнинг 100-бандига мувофиқ, ҳисоб-китоб даврида сувни
ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим
этилмаган ҳолатларда ИСКХ ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисобкитобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик
нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи
томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ
ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари
назорат учун олиниб, қайд қилингунгача) амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилган ёки ИСКХ
ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари
назорат учун олиниб, қайд қилинган тақдирда ИСКХ ташкилоти
ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сув ҳажмини ўртача
суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш асбобининг аввалги қайд
қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим.
Бунда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинаётган ойдаги тарифлар асосида
ҳисоблаб чиқилади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар фойдаланилган ичимлик суви
миқдори ҳақида даъвогарга маълумотлар тақдим этмаганлиги, даъвогар
ҳисоб-китобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик
нормаси асосида амалга оширганлиги, жавобгар даъво талабини инкор
қилувчи маълумотларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий
қарз ундириш даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 894 730,44 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 447 365,22 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Қоидалар
108-бандининг
учинчи
хатбошисида
тўловнинг
шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик
шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо
бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътироб қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
асосли киритилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 260 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик
бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлигини
инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
5
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
894 730,44 сўм асосий қарз, 260 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати,
жами 1 187 730,44 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов