← Назад
Решение #479294 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
7 601 символов
4-1101-2301/8304 – сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 ноябрь
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ҳамда А.Ариповдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Номозовнинг котиблигида, даъвогар
вакили 12 (ишончномага асосан) иштирокида мазкур иқтисодий иш
бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
23 августдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “1” 2 томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида Тошкент вилоят суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатлари ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорида баён этилганларга кўра, 4 “3” (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ҳамда “1” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 12 июлда тузилган 116-сонли кредит
шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга қишлоқ хўжалиги
техникалари ва агротехник ускуналар сотиб олиш учун 60 ой муддатга,
12
ой
имтиёзли
давр
билан,
йиллик
14 фоиз устама тўлаш шарти асосида 1 450 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг
4.2-бандида
жавобгарнинг
бир
қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, 4.2.1-кичик бандида кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз
вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ва тўланишини таъминлаш, 4.2.2-кичик
бандида эса кредитдан фақат шартномада кўрсатилган мақсадларда
фойдаланиш каби мажбуриятларни зиммасига олган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши,
яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида
2023 йил 2 февраль ҳолатига жами кредит қарзи 1 590 702 053 сўм
(шундан муддати келмаган асосий қарз 610 060 985 сўм, муддати ўтган
кредит асосий қарзи 550 914 938 сўм, фоиз қарзи 429 726 130 сўм)ни
ташкил қилган.
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни
талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда
ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза
киритилиши
тўғрисида
огоҳлантирган.
Жавобгар
томонидан
талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур
низо юзага келган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ҳисобидан 610 060 985 сўм
муддати келмаган асосий қарз, 550 914 938 сўм муддати ўтган асосий
қарз ва 429 726 130 сўм кредит қарздорлигига ҳисобланган фоиз, жами
1 590 702 053 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 27 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган ҳамда жавобгар
ҳисобидан 4 “3”нинг фойдасига 1 590 702 053 сўм (шундан 1 160 975 923
сўм кредит асосий қарзи, 429 726 130 сўм фоиз қарзи) ундирилиши
белгиланган ва ундирув жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратилган.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
31 814 041,06 сўм давлат божи, 4 “3”нинг фойдасига эса 33 000 сўм почта
харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, унда Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори ИПК талабларига
мувофиқ эмаслигини билдириб, шикоят мазмунида жавобгардан
ундирилиши кўрсатилган давлат божи нотўғри ҳисобланганлигини
кўрсатиб
ҳал
қилув
қарорининг
ушбу
қисмини
қонунга
мувофиқлаштиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар
томонидан кредит қарздорликлар ҳудди шу тарзда тўланмай
келинаётганлигини, бугунги кунда кредит қарздорлиги бўйича
ҳисобланган фоизлар кўпайганлигини билдириб биринчи инстанция
суди томонидан тўғри ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини маълум
қилиб, апелляция шикоятини рад этишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
2
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни
ўрганиб,
қўйидаги
асосларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-683-сон Қонунининг иловаси “Давлат божи
ставкаларининг миқдорлари” 2-банди изоҳида кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида
судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик
бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлашлиги белгиланган. Бундан кўринадики, кичик
тадбиркорлик субъекти томонидан иқтисодий судга тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилганда тўланиши керак
бўлган ставканинг 50 фоизи миқлорида давлат божини тўлаш учун
имтиёз берилган. Мазкур ишда жавобгар кичик тадбиркорлик субъекти
бўлса-да, аммо ишда жавобгар сифатида иштирок этган ва жамиятдан
амалдаги қонунчилик талаби асосида биринчи инстанция суди давлат
божини тўғри ҳисоблаб ҳамда ундирилишинини белгилаб, тўғри
хулосага келган.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган,
иш
учун
аҳамиятли
бўлган
ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини
ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша
олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал
қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118 – моддаси
талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини МЧЖ зиммасига юклашни ҳамда
апелляция шикояти суд харажатларига нисбатан берилганлигини
инобатга олиб апелляция инстанцияси учун давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПК 118, 274, 278-279-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
3
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
23 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “1” 2нинг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А.Арипов
4