← Назад
Решение #479494 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
13 378 символов
4-1101-2301/8864 – сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 ноябрь
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ҳамда А.Ариповдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Номозовнинг котиблигида, аризачи
вакили 12 (2023 йил 20 сентябрдаги 12-сонли ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари 12 ҳамда вакил 12 (2023 йил 13 октябрдаги ордер
ҳамда ишончнома асосида) иштирокида, мазкур иқтисодий иш бўйича
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 октябрдаги ҳал
қилув қарори устидан жавобгар “1” 2 томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида
Тошкент вилоят суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“1” 2 (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари
ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 22
апрелда берилган №423-сонли лицензия асосида Тошкент вилояти,
Тошкент тумани, Келес шаҳарчаси, Келес йўли кўчаси, 1/5-уйда фаолият
юритиб келган.
Фуқаро 12 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади)га шикоят билан мурожаат
қилиб, жавобгар дори воситаларини сотиш фаолияти билан ноқонуний
равишда шуғулланиб келаётганлиги, хусусан у яроқлилик муддати
ўтган ҳамда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган дори
воситаларини сотиб келаётганлигини маълум қилиб, ўзи харид қилган
дори воситаларининг сифатини текшириб беришни сўраган.
Шунга кўра, аризачининг 2023 йил 7 августдаги 15-сонли буйруғи
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакилнинг 2023 йил 4 августдаги (текшириш коди 216-169-820)
келишуви асосида 2023 йил 7 август куни муассасанинг Фармацевтика
фаолиятини
лицензиялаш
бошқармаси
бошлиғи
ўринбосари
У.Жуманиёзов, бош мутахассислар С.Омилов ва Д.Мансурбековлар
томонидан текшириш ўтказилган.
далолатнома расмийлаштирилган. Текширишда дорихона савдо залидан
52 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган жами
52 турдаги дори воситалари жавобгар жамиятнинг раҳбари
Б.Захидовнинг иштирокида сифат назорати учун намуна тариқасида
танлаб олинган.
Аризачининг 2023 йил 10 августдаги 04/1426-сонли ҳамда
17 августдаги 1533-сонли хатларида танлаб олинган дори
воситаларидан 28 турдагисига мувофиқлик сертификати мавжуд
эмаслиги, 31 турдаги дори воситалари эса тиббиёт амалиётида
қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва
тиббий техника Давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинган.
Шунга кўра, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун
берилган лицензияни бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан ариза талаби қаноатлантирилган ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари
ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил
22 апрелда жавобгарга берилган №423-сонли лицензия бекор қилинган
ҳамда жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат
муассасасининг фойдасига 33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига эса ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм
харажат ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар Тошкент
вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб ва биринчи
инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги,
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси нотўғри талқин
қилинганлиги, лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари
мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба)
ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб
келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат
суд
томонидан
бекор
қилиниши
мумкинлигига
эътибор
бермаганлигини, жавобгар бир неча йиллардан буён тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиб келишини, айрим маҳсулот етказиб
берувчиларнинг айби билан ушбу ҳолат вужудга келганлигини, аммо
оқибат юз бермаганлигига суд томонидан эътибор қаратмаганлигини
билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда аризасини рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
2
тўлиқ қўллаб қувватлаган ҳолда биринчи инстанция суди томонидан иш
ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
33-моддаси нотўғри талқин қилинганлиги, лицензия ёки рухсат бериш
талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва
ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда,
агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён,
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжат суд томонидан бекор қилиниши мумкинлигига эътибор
бермаганлигини, жавобгар бир неча йиллардан буён фаолият юритиб
келганлигини, лекин айрим маҳсулот етказиб берувчиларнинг айби
билан ушбу ҳолат вужудга келганлигини, аммо оқибат юз
бермаганлигига суд эътибор қаратмаганлигини билдириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ҳамда аризасини рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Аризачи
вакили
апелляция
шикоятига
нисбатан
ўз
эътирозларини билдириб биринчи инстанция судида барча ҳолатлар
тўлиқ ўрганилганлигини ҳамда инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳоллатда
оқибат вужудга келиши шарт эмаслигини билдириб, биринчи
инстанция судининг суд ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни
ўрганиб,
қўйидаги
асосларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг
қонунга
хилоф
қарорлари,
ҳаракатлари
ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
14-моддасида лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органларнинг бир
қатор ваколатлари белгиланган бўлиб, уларга лицензияларни бекор
қилиш ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва
тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга
мурожаат қилиш ваколати ҳам берилган.
3
хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тартиби белгиланган бўлиб,
унга кўра, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда
биринчи қисмининг еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган
ҳолларда суд томонидан бекор қилиниши, шу жумладан лицензиат ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия
ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил
давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол
равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атрофмуҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжат суд томонидан бекор қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида
ягона Низом” 29-иловасининг 9-бандида лицензия талаблари ва
шартлари белгиланган бўлиб, ушбу банднинг “б”-кичик бандида дори
воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз
сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида
рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори
воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон
Республикасида
рўйхатдан
ўтказилган
дори
воситаларининг
ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга
бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни
лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга
назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан
кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини
тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПКнинг 68-моддаси иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён
матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар
кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос
4
зиммасига юклатилади.
Иш ҳужжатларига илова қилинган жамият раҳбарининг
тушунтириш
хатида
дори
воситаларининг
мувофиқлик
сертификатларини имкон қадар топиб келиши мумкин эканлигини баён
қилиб ҳақиқатда бугунги кунда мавжуд эмаслигини тан олган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар ўзига
тегишли дорихонада мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган,
шунингдек тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори
воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат рўйхатидан
ўтмаган дори воситаларини реализация қилиб, лицензия талаблари ва
шартларини қўпол равишда бузган деб баҳолаган ҳолда ариза талабини
тўлиқ қаноатлантириб тўғри хулосага келган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган биринчи
инстанция суди томонидан Қонунининг 33-моддаси нотўғри талқин
қилинганлик яъни лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари
мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба)
ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб
келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат суд
томонидан бекор қилиниши мумкинлиги бироқ, бугунги кунда оқибат
келиб чиқмаганлик ҳолати билан судлов хайъати келишмайди ҳамда
ушбу ҳолатда оқибат келиб чиқиши шарт эмас деб баҳолайди.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган,
иш
учун
аҳамиятли
бўлган
ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини
ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша
олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал
қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан
келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни ҳамда “Давлат
божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
5
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
кодекси
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
3 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “1” 2нинг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ж.Суяров
А.Арипов
6