← Назад
Решение #479637 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| июлда даъвогар томонидан МЖтК | 1763 | — | law | |
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| аракатларида МЖтК | 2412 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 89 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
34 681 символов
4-1101-2302/9250-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 1 ноябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 17 мартда тузилган
20/1/1/1/1/1/1-сонли оммавий оферта шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили ИИИ (2023 йил 18 октябрдаги 2663-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакиллари ЯЯЯ (раҳбар), ЧЧЧ (2023 йил 30 октябрдаги 02-сонли
ишончномага асосан), учинчи шахс вакили ССС (2023 йил 11 мартдаги И01-36-40-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 2021 йил 11 январда йўловчиларни шаҳар,
шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш фаолият
йўналиши бўйича чекланмаган муддатга АТ №2006540-сонли лицензия
олган.
ЙЙЙ
(бундан
буён
матнда
даъвогар
деб
юритилади)
ва жавобгар ўртасида 2023 йил 7 мартда электрон тарзда ташкил этилган
йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича очиқ тендерлар
натижаларига асосан, 2023 йил 17 мартда йўловчи ташиш йўналишларида
хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи 20/1/1/1/1/1/1-сонли оммавий
оферта шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида буюртмачи (даъвогар) 2023 йил
17 мартдан 2027 йил 17 мартгача бўлган муддатда ташувчи (жавобгар)га
ушбу шартноманинг иловасида белгиланган шартларда, “505”-сонли
“Чирчиқ АШБ-Хўжақўрғон МФЙ” йўналиши (бундан буён матнда
505-сонли йўналиш деб юритилади)да йўловчиларни мунтазам ташишни
амалга ошириш ҳуқуқини бериш кўрсатилган.
“Xolis niyat avto servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан
даъвогарга жавобгар томонидан лицензия, шартнома талаб ва шартлари
бажарилмаётганлиги ҳолатлари бўйича бир неча марта мурожаатлар
юборилган.
Даъвогар 2023 йил 3 майда жавобгар фойдаланувидаги 505-сонли
йўналиши даъвогар ходимлари томонидан 2023 йил 12-14 апрель, 1 май
кунлари ўрганилганлиги, тендер контрактида кўрсатилган 20 дона
“Дамас” русумли автотранспорт воситаси кўрсатилган бўлса-да, 12 донаси
ҳаракат амалга оширилаётганлиги, “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида
жавобгарда текшириш ўтказилиши, камчиликларни бартараф этиб,
амалга оширилган ишлар ҳақида 5 кун ичида ёзма маълумот тақдим этиш
ҳақида огоҳлантириш хати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакил (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) девонининг
2023 йил 15 майдаги хати, даъвогарнинг 2023 йил 18 майдаги 43-сонли
буйруғи асосида 2023 йил 22 майда жавобгар бир кунлик текширув
ўтказилиб, текширув натижаси бўйича тузилган далолатномада
жавобгарда ташиш фаолиятида камчиликлар аниқланмасдан, хулоса
қисмида тавсиялар берилган.
Даъвогар 2023 йил 13 июнда “Xolis niyatavto servis” МЧЖнинг
мурожаатларига йўллаган жавоб хатида мурожаатда кўрсатилган
масалалар бўйича текшириш ўтказишни келишиш мақсадида Вакил
девонига буюртма ва дастур киритилган бўлиб, тасдиқланган тақдирда
текшириш жараёнида бевосита қатнашиши мумкинлиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгар фаолиятида текшириш ўтказишни
келишиш тўғрисида Вакилга 2023 йил 22 июнь ва 24 июлда буюртма
берилган бўлиб, Вакил томонидан келишилмаган, яъни текшириш
ўтказишга рухсат берилмаган.
Даъвогар 2023 йил 27 июлда жавобгарга таклиф хати юбориб, “Xolis
niyat avto servis” МЧЖ мурожаатларини ўрганишда жавобгар
фойдаланувидаги 505-сонли йўналишда фаолиятни тартибга солувчи
қарорлар талаблари қўпол равишда бузиб келинаётганлиги маълум
бўлганлиги, тендер шартномасида кўрсатилган 25 дона “Дамас”
автомашиналари доимий равишда қатнамаётганлиги ҳамда аҳолининг
норозилиги сабаб бўлаётганлиги, ушбу ҳолатларни бартараф этиш
мақсадида тендер шартномасини бекор қилишни сўраган.
Жавобгар 2023 йил 1 августда даъвогарнинг 27 июлдаги таклиф
хатига жавоб сифатида 505-сонли йўналишда ўрнатилган тартибда
камида 20 дона “Дамас” автомашиналари, йўловчи оқими кўпайган
тақдирда 25 дона “Дамас” автомашиналари ишлаётганлиги кўрсатилган.
Даъвогар ходимлари А.Ғафуров ва О.Ражабов томонидан 2023 йил
31 июлда 505-сонли йўналишда “Дамас” автоуловларида кузатув
мониторинг ишлари олиб борилганлиги, натижада ушбу йўналишда
14 дона “Дамас” ҳаракати кузатилиб, 5 000 сўм йўл ҳақи эвазига хизмат
кўрсатаётганлиги, давлат рақами 10 Р 026 СВ ва 10 А704 ХА бўлган
автотранспорт воситалари оферта шартномасида кўрсатилмаган бўлса-да,
“505” сонли трафарет қўйиб йўналишда юрганлиги, 10 А704 ХА бўлган
“Дамас” автоулови лицензия амал қилиш муддати тугаганлиги, ушбу
автоуловга нисбатан 2023 йил 26 июлда даъвогар томонидан МЖтКнинг
1763-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги
тўғрисида далолатнома тузилган.
Даъвогар 2023 йил 1 августда жавобгарга таклиф хати юбориб,
Тошкент вилоятидаги йўловчи ташиш йўналишларида мониторинг
ўрганиш ишлари олиб борилганлиги, 505-сонли йўналишда оферта
шартномасида кўрсатилган 25 дона “Дамас” ўрнига 14 донаси
ҳаракатланаётганлиги, тариф бўйича 265 сўм этиб белгиланган бўлса-да,
ҳайдовчилар 5 000 сўмдан қатнаётганлиги, оферта шартномасида
кўрсатилмаган 10 Р 026 СВ ва 10 А704 ХА давлат рақамли “Дамас”
автомашиналар ҳаракатланаётганлиги, 5 кундан кечиктирмасдан
даъвогарга маълумотнома тақдим этиш, ушбу ҳолатларни бартараф этиш
мақсадида тендер шартномасини бекор қилишни сўраган.
Жавобгар 2023 йил 7 августда даъвогарнинг 1 августдаги таклиф
хатига жавоб сифатида 505-сонли йўналишда ўрнатилган тартибда
кунлик
режа
асосида
20
дона
“Дамас”
автомашиналари
ҳаракатланаётганлиги, 10 Р 026 СВ транспорт воситаси билан ижара
шартномаси ва лицензия варақаси бекор қилинганлиги, ушбу транспорт
воситаси жавобгарга алоқаси йўқлиги, 10 А704 ХА транспорт воситаси
“Xolis niyat avto servis” МЧЖга тегишли транспорт воситаси эканлиги,
йўналишдаги фаолиятга қасддан ҳалақит бераётганлиги, унга нисбатан
чора кўришни сўраганликлари, йўналиш узунлиги 19,2 км.ни ташкил
этиши, тариф бўйича йўналишда 5 000 сўмдан йўловчи ташилиши
кўрсатилганлиги қайд этилган.
Даъвогар ходими А.Бахриддинов ва “Xolis niyat avto servis” МЧЖ
раҳбари И.Шарафутдинов томонидан 2023 йил 29 августда тузилган
далолатномада жавобгар тегишли 505-сонли йўналишда соат 06:00 дан
08:07 гача кузатув мониторинг ўтказилганлиги, бугунги кунда 25 дона
“Дамас” тендер шартномасида кўрсатилган бўлса-да 11 донаси
ҳаракатланаётганлиги, ҳаракат интервали 5 дақиқадан белгиланганлиги,
ҳозирги кунда ушбу тартибда ҳакатланмаётганлиги кўрсатилган.
Даъвогар 2023 йил 8 сентябрда жавобгарга таклиф хати юбориб,
фуқаро Ш.Турабоеванинг мурожаатига асосан Тошкент вилоятидаги
йўловчи ташиш йўналишларида мониторинг ўрганиш ишлари олиб
борилганлиги, 2023 йил 29 августда ўтказилган мониторинг натижасида
505-сонли йўналишда оферта шартномасида кўрсатилган “кип” билан
биргаликда 25 дона “Дамас” ўрнига 11 донаси ҳаракатланаётганлиги,
5 кундан кечиктирмасдан даъвогарга маълумотнома тақдим этиш, ушбу
ҳолатларни бартараф этиш мақсадида тендер шартномасини бекор
қилишни сўраган.
Жавобгар 2023 йил 14 сентябрда даъвогарнинг 8 сентябрдаги
таклиф хатига жавоб сифатида 505-сонли йўналишда 2023 йил 29 августда
11 дона эмас, 20 дона “Дамас” русумли транспорт воситалари
ҳаракатланганлиги маълум қилиниб, йўл варақаси, навбатчи механик
журнали нусхаси, транспорт воситалари ҳаркатланганлиги акс этган видео
тасвир илова қилиб берилган.
“Xolis niyat avto servis” МЧЖ мурожаатига асосан даъвогар ходимлари
Н.Ахмедов, О.Раджабов ва “Xolis niyat avto servis” МЧЖ раҳбари
И.Шарафутдинов томонидан 2023 йил 27 сентябрда тузилган
далолатномада ва жавобгарга тегишли 505-сонли йўналишда соат
08:00 дан 09:30 гача кузатув мониторинг ўтказилганлиги, кузатув
давомида йўналишда 14 дона автотранспорт воситаси йўналишда фаолият
юритаётганлиги аниқланганлиги кўрсатилган.
Даъвогар 2023 йил 29 сентябрда жавобгарга таклиф хати юбориб,
“Xolis niyat avto servis” МЧЖ мурожаатига асосан Тошкент вилоятидаги
йўловчи ташиш йўналишларида мониторинг ўрганиш ишлари олиб
борилганлиги, 2023 йил 29 августда ўтказилган мониторинг натижасида
505-сонли йўналишда оферта шартномасида кўрсатилган “кип” билан
биргаликда 25 дона “Дамас” ўрнига 14 донаси ҳаракатланаётганлиги,
ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида тендер шартномасини бекор
қилишни сўраган.
Жавобгар 2023 йил 5 октябрда даъвогарнинг 29 сентябрдаги таклиф
хатига жавоб сифатида 505-сонли йўналишда 2023 йил 29 августда
14 дона эмас, 20 дона “Дамас” русумли транспорт воситалари
ҳаракатланганлиги маълум қилиниб, йўл варақаси, навбатчи механик
журнали нусхаси, транспорт воситалари ҳаркатланганлиги акс этган видео
тасвир илова қилиб берилган.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг
2023 йил 10 августдаги ҳукми билан А.Шерембаев фуқаро Б.Эргашевнинг
ишончига кириб, 505-сонли йўналишга ишга олиб кириб қўйишни ваъда
қилиб, 1 500 АҚШ долларини олган пайтда ушланганлиги ҳолати бўйича
ЖК 25,168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни
содир қилганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 10 фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 ой
аҳлоқтузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жавобгар томонидан оферта шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги таклиф бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 17 мартда тузилган
20/1/1/1/1/1/1-сонли оммавий оферта шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 октябрдаги
ажрими билан Вакил ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасида оферта шартномаси тузилганлиги,
жавобгар иш фаолиятидан норози бўлган “Xolis niyat avto servis” МЧЖ
раҳбари ва бошқа фуқаролар мурожаатларига асосан жавобгар фаолияти
дастлаб Вакил билан келишилиб, 2023 йил 22 майда бир кунлик текширув
ўтказилганлиги, унда камчиликлар аниқланмаганлиги, “Xolis niyat avto
servis” МЧЖ аввал 505-сонли йўналишда фаолият кўрсатиб келганлиги,
мурожаатлари берилиши давом этганлиги сабабли, жавобгар томонидан
шартнома талаб ва шартларига риоя этилганлиги юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 60-бандида ташувчи томонидан
шартнома талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланса,
ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома
расмийлаштирилиши белгиланганлиги, ушбу ҳолат даъвогар томонидан
мониторинг, ўрганиш амалга ошириш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатиши,
ушбу ўрганиш-мониторинг текшириш ҳисобланмаслиги, бунинг учун
Вакил билан келишилиши шарт эмаслиги, мурожаатларга асосан ўрганиш
ўтказилиши, жавобгарнинг фаолияти ўрганиш давомида ходимлар
томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан оферта шартномасини бекор
қилиш юзасидан жавобгарга 4 марта таклиф хати юборилганлиги,
жавобгар таклиф хатларига уларда кўрсатилган камчиликлар мавжуд
эмаслиги ҳақида жавоб хатлари берилганлиги, ҳақиқатда даъвогар
ходимлари томонидан далолатнома кўрсатилган ҳолатларнинг айримлари
хато ва камчилик ҳисобланмаслиги, жумладан, йўналиш тарифи бўйича
5 000 сўм тўлов амалга оширилиши лозимлиги, 19,2 км. масофа учун ушбу
пул маблағларини ҳайдовчилар томонидан олиниши тўғри бўлганлиги,
тариф графиги бўйича ҳам ушбу ҳолат тўғри эканлиги, йўналишда
шартнома талаб ва шартларида белгиланган транспорт воситаларига
нисбатан кам чиққанлиги юзасидан 25 дона транспорт воситаси “кип”
бўйича йўналишда мавжуд бўлиши, доимий равишда 20 дона транспорт
ҳаракатланиши, қолган 5 донаси транспорт воситалари бузилиши, оқим
кўпайиши, транспорт воситалари сотиб юборилиши ҳамда бошқа ҳолатлар
учун сақланиши, далолатномаларда 11 ёки 14 дона транспорт воситалари
ҳаракати кузатилганлиги ҳолати юзасидан жавобгар йўллаган жавоб
хатларида амалда 20 дона транспорт воситаси ҳаракатланганлиги
кўрсатилган бўлиб, фотосуратлар, йўл варақа (путевой лист)лар тақдим
этилганлиги, йўналишда ҳаракатланиш жадвалига риоя этилмаганлиги
ҳолати юзасидан ўрганиш-мониторинг амалга оширган ходимлар ушбу
ҳолатдан хабардорлиги, инспекция ходимлари бевосита Транспорт
вазирлиги таркибига қўшилганлиги, эрталабки тирбандликлар туфайли
транспорт воситалари ҳаракатланишида кечикиш бўлган бўлиши
мумкинлиги, ҳар ойда Тошкент виялоти Транспорт бошқармаси
бошлиғининг қўшма рейд тадбирлари ўтказиш тўғрисида буйруқлари
тасдиқланиши, ушбу буйруқда кўрсатилган ходимлар томонидан ички
ишлар ходимлари билан биргаликда рейд ўтказиш ваколати
берилганлиги, муқаддам фуқаро Шерембаев Анвар томонидан фуқаро
Б.Эргашевни 505-сонли йўналишга “Дамас” автомашинасини бошқаришга
ҳайдовчи сифатида бириктириб қўйиш тўғрисида фирибгарлик йўли
билан ваъда бериб, 1 500 АҚШ доллари олаётганда ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланиб,
А.Шерембаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми
чиққанлиги, 2023 йил 31 октябрда “Xolis niyat avto servis” МЧЖ раҳбари
томонидан даъвогарга ариза билан мурожаат қилиниб, 9 дона транспорт
воситаси лицензия варақаси амал қилиш муддатлари тугаган бўлса-да,
ҳаракатланаётганлиги, 10Z 094 BB давлат белгиси бўлган транспорт
воситаси лицензия варақаси бўлмаса-да ҳаракатланаётганлиги тўғрисида
мурожаат қилиб, фото ва видео тасвирларини илова қилиб берганлиги,
тақдим этилган тасмалардан 2023 йил 31 октябрда 14 дона транспорт
воситаси ҳаракатланганлиги, улардан 10 донасида лицензия шартномаси
асосида, қолган 4 донаси 505-сонли йўналиш трафаретини қўйиб олиб
ҳаракат қилаётганлиги аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар юзасидан судга
илтимоснома тақдим этишини, оферта шартномасида шартномани бир
томонлама бекор қилиш ваколати берилган бўлса-да, ушбу ҳолатларга
қонуний баҳо бериш мақсадида судга даъво аризаси тақдим этилганлиги
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан,
асоссиз даъво тақдим этилганлиги, “Xolis niyat avto servis” МЧЖ олдин
505-сонли йўналишда фаолият юритганлиги, тендер савдоларида
жавобгар ютиб чиққанидан сўнг фаолиятларини бошлашга тўсқинлик
қилиб келганлиги, дастлаб фаолият бошланганида ҳайдовчиларга тазйиқ
ўтказганлиги, бу ҳақда даъвогар ва бошқа ташкилотларга мурожаат
қилганлиги, даъво аризасида кўрсатиб ўтган ҳолатлар асоссиз эканлиги,
даъвогар томонидан жавобгар фаолияти ноқонуний текширилганлиги,
ушбу текширишни ўрганиш-мониторинг деб атаётган бўлса-да, аризачи
“Xolis niyat avto servis” МЧЖ мурожаатига асосан даъвогарнинг айни бир
ходимлари томонидан жавобгар вакиллари жалб қилинмасдан, мурожаат
муаллифи иштирокида далолатномалар тузилганлиги, Вакил розилиги
олинмасдан ҳаракат қилганлиги, муқаддам 2023 йил май ойида
жавобгарнинг фаолияти текширилганда камчилик аниқланмаганлиги,
далолатномалар ва таклиф хатларида кўрсатилган ҳолатлар асоссиз
эканлиги, оферта шартномаси бўйича йўналишда 20 дона “Дамас”
транспорт воситаси қатновда иштирок этиши етарли эканлиги, қолган
5 дона транспорт восита захира эканлиги, далолатнома тузилган кунларда
транспорт воситалари кунига 20 дона ҳаракатланишда бўлганлиги, бу
ҳақда йўл варақалари ва фото тасвирлар мавжудлиги, даъвогар эрталаб
06:00 да олинган деб кўрсатаётган фото тасвирларга қарайдиган бўлса,
ушбу вақт кундузи тушликка яқин пайт эканлиги, транспорт воситалари
ҳаракат графигига риоя этилганлиги, тирбандлик бўлган пайтда вақт
оралиғи масофаси ўзгариб турган бўлиши мумкинлиги, йўналиш тарифи
бўйича 5 000 тўлов назарда тутилган бўлиб, юқори нарх бўйича қатнов
амалга оширилмаганлиги,, 10 Р 026 СВ транспорт воситаси билан ижара
шартномаси ва лицензия варақаси бекор қилинганлиги, ушбу транспорт
воситаси жавобгарга алоқаси йўқлиги, 10 А704 ХА транспорт воситаси
“Xolis niyat avto servis” МЧЖга тегишли транспорт воситаси эканлиги,
йўналишдаги фаолиятга қасддан ҳалақит берганлиги, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган ҳукмда кўрсатилган А.Шерембаев
жавобгарга алоқаси йўқлиги, бу ҳақда тергов органига ишламаслиги
ҳақида маълумотнома тақдим этганлиги, жиноят ишига жавобгар
вакиллари жалб қилинмаганлиги, “Xolis niyat avto servis” МЧЖнинг
2023 йил 31 октябрдаги мурожаатига асосан даъвогар томонидан
кўрсатилган ҳолатлар текширилмаган ҳолда судга тақдим этилганлиги,
ҳукм ва даъвогар илтимоснома сифатида судга тақдим этган ҳолатларни
инобатга олмасликни, Транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари даъво
ариза киритишга ваколати, ходимларнинг текшириш ўтказиш ваколати
бўлганлигини текшириш лозимлиги, даъвогар шартноманинг 5.1-бандида
кўрсатилган низоларни ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги, йўналиш
ҳудудида мавжуд бўлган 4 та маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан
даъвогар фаолиятидан қониқишаётганлиги, муқаддам тақдим этилган
маълумотномалардан сўнг вазият ўзгарганлиги тўғрисида хат
берганликлари, жавобгар фаолиятини тўғри йўлга қўйиб олганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида танаффусга қадар иштирок этган Вакил ходими
даъво талабини тан олмасдан, даъвогар томонидан 2023 йил 16 майда
жавобгар фаолиятини текшириш юзасидан буюртмаси қаноатлантирилиб,
текширув ўтказилганлиги, унда камчиликлар аниқланмаганлиги,
2023 йил 23 июнь ва 24 июлда берилган буюртманомалар бўйича
текшириш ўтказиш Вакил томонидан келишилмаганлиги, яъни рухсат
берилмаганлиги, лекин даъвогар томонидан шундан сўнг июль ойида
текширув ўтказилганлиги, даъвогар ушбу текширишни ўрганишмониторинг деб баҳо берса-да, улар томонидан мурожаат муаллифи
иштирокида
жавобгар
фаолияти
текширилиб,
далолатномалар
тузилганлигини, аслида “ҳавфни баҳолаш таҳлили”, ташувчиларга
берилган баллар юқори бўлган ҳолда Вакил розилиги олинган ҳолда
Трансопрт вазири томонидан буйруқ билан тасдиқланган Низом
талабларига мувофиқ ЙҲХБ ходимлари иштирокида рейдлар ўтказилиб,
маълумотнома тузилиши, ҳар бир бузилиш ҳолати бўйича баллар берилиб
бориши 60 баллдан юқори тўплаган ташувчилар юқори ҳавф сифатида
Вакил розилиги олинган ҳолда текширилиши лозим бўлганлиги, бундай
розилик олинмаганлиги, даъвогар ўрганиш деб номласа-да текшириш
ҳисобланиши, ушбу ҳолат юзасидан даъвогарга маъмурий жавобгарлик
чорасини қўллаш тўғрисида хусусий ажрим чиқариб беришни сўраб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 172-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан, ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар
суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар,
суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд
мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик
қилмайди.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни
Вакил вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра илтимоснома ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Жавобгар
томонидан
даъвогар
бошқарма
ўринбосари
М.Салохитдинов томонидан даъво аризасини имзолаш ваколати мавжуд
эмаслиги важи юзасидан, даъвогар бошлиғи С.С.Шоқосимов Тошкент
вилояти, Оҳангарон туман ҳокимининг 2023 йил 16 августдаги қарори
билан туман ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганлиги,
2023 йил 7 августда тасдиқланган Тошкент вилояти Транспорт
бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг лавозим йўриқномасининг
3-бобида бошқарма бошлиғи хизмат сафари ҳамда бошқа ҳолларда ишда
бўлмаган тақдирда, бошқарма бошлиғи номидан бошқармага тегишли
барча ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи, бошқарманинг 2020 йил 18 июнда
тасдиқланган Низомнинг 18-бандида бошлиқ бўлмаган тақдирда унинг
ваколатлари бошлиқнинг ўринбосари томонидан амалга оширилиши
белгиланганлиги сабабли, суд даъво аризасига имзо қўйиш ваколати
бўлган деб ҳисоблайди.
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгунига қадар
4 марта шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф хатини жавобгарга
юборилганлиги сабабли, суд жавобгарнинг низони судгача ҳал қилиш
тартибига риоя этилмаганлиги тўғрисидаги важини асоссиз деб топади.
Суд мажлисида Вакил ишонч билдирган ходими томонидан
даъвогарнинг жавобгар фаолияти ноқонуний текширилганлиги юзасидан
хусусий ажрим чиқариш тўғрисида оғзаки илтимоснома киритди.
ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш
муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари
суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари
бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг
аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки
қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш
натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
ИПК 200-моддасининг биринчиқ қисмига асосан, ишни кўриш
вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик
ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда
иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Юқоридагиларга кўра, Вакил томонидан даъвогар мансабдор
шахслари ҳаракатларида МЖтКнинг 2412-моддасида назарда тутилган
ҳуқуқбузарлик аломатлари мавждулиги таъкидланган бўлиб, Вакил
томонидан даъвогар ноқонуний текшириш ўтказилганлиги бевосита
ҳамда жавобгар мурожаатига асосан аниқлаганлиги, бундай ҳолатда
Вакилга маълум бўлган ҳолат юзасидан алоҳида хусусий ажрим
чиқарилиб, қайтадан хабардор қилиниши талаб этилмаслиги, Вакил
томонидан қонуний ваколатлари доирасида даъвогар мансабдор
шахсларига нисбатан чора кўриш масаласи муҳокама қилиниши
лозимлиги, шу билан бирга, жавобгар ушбу масалада Вакилга мурожаат
қилиши
мумкинлигини
инобатга
олиб,
илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда
ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса
— ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин. Худди шунга ўхшаш тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик судининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги
203-сонли қарори 18-бандининг олтинчи хатбошисида ҳам белгиланган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар
етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги
ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар
томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар
ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 8-бандида назорат қилувчи органлар (даъвогар) қуйидаги
асослардан бири мавжуд бўлганда ваколатли органга текширув
ўтказишни ташаббус қилишга ҳақли:
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан
мурожаатлари, аноним мурожаатлар бундан мустасно;
“хавфни таҳлил этиш” тизимининг натижалари;
бошқа давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши
тўғрисида тақдим этилган маълумотлар;
оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан, шу
жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан қонунчилик бузилиши
тўғрисида олинган маълумотлар.
Ушбу банддаги асослар бўйича тадбиркорлик фаолиятида текширув
ўтказишни ташаббус қилишда, дастлаб назорат қилувчи орган томонидан
текширув ўтказилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъектининг
амалда фаолият кўрсатаётганлиги ўрганиб чиқилиши лозим.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказиш
ташаббуси, улар томонидан қонунбузилишларга йўл қўйилишининг
олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда
ўтказилгандан сўнг амалга оширилади, солиқ текширувлари, давлат ёнғин
назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар, жиноят
ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасида, шунингдек, қонунчилик
ҳужжатлари бузилиши юзасидан мурожаатлар ва маълумотлар асосида
ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно.
Даъвогар томонидан 2022 июнь ва июль ойларида жавобгар
фаолиятини текшириш юзасидан буюртманома берган бўлиб, Вакил
томонидан текшириш ўтказишга розилик берилмаган бўлса-да, 2023 йил
июль ойи сўнггида (судга ўрганиш билдиргиси тақдим этилмади) ўрганиш
ўтказилиб, жавобгарга 27 июлда шартномани бекор қилиш тўғрисида
таклиф хати киритилган.
Ваҳоланки, даъвогар “Xolis niyat avto servis” МЧЖга берилган жавоб
хатида Вакилга текшириш ўтказишга розилик олиш учун ҳужжатлар
юборганлиги, розилик олингач текшириш ўтказилиши кўрсатилган бўлсада, Вакилнинг текшириш ўтказишга розилик берилмаса-да, айнан шу давр
оралиғида ўрганиш ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар
атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида
ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро)
ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни
электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг
60-бандида
ташувчи
томонидан
шартнома
талаб
ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланса, ваколатли органнинг
масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил
10 февралдаги 29-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари
томонидан тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказиш
борасидаги фаолиятига “хавфни таҳлил этиш” тизимини жорий этиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида вазирлик ва унинг ҳудудий
бошқармалари томонидан ваколатли орган билан келишиш тартибида
ўтказиладиган текширишлар фақатгина тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида “хавфни таҳлил этиш” натижалари асосида амалга
оширилиши, 3-бандида текширув вазирлик ва унинг ҳудудий
бошқармаларининг
текширувни
ўтказиш
тўғрисидаги
буйруғи,
шунингдек ишончли маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки
лицензиатлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги
устидан тадбиркорлик фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш
бўйича ваколатли орган билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу Низомнинг 6-бандида “хавфни таҳлил этиш” тизимидаги
таҳлиллар тадбиркорлик субъектларининг одатий фаолиятига бевосита
ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат бошқармалари ва бошқа
ташкилотларидан олиниши мумкин бўлган статистика ёки Вазирликнинг
ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳудудий
бошқармалари
билан
ҳамкорликда
ўтказиладиган
қўшма-рейд
тадбирлари давомида тадбиркорлик субъектларини (лицензиатни)
лицензия талаб ва шартларини бажармаслик ҳолатлари юзасидан
тўпланган маълумотлар таҳлили натижалари асосида ўтказиши шартлиги,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари билан
ҳамкорликда ўтказиладиган қўшма-рейд тадбирлари юзасидан йиллик
қўшма тадбирлар режаси тасдиқланиши, ушбу қўшма тадбирлар режасини
ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар
ойда бошқарманинг буйруғи тасдиқланиши ва ушбу буйруққа мувофиқ
бошқарма инспекторлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларда рейд тадбирлари
ўткаизиши кўрсатилган.
Низомда тадбиркорлик субъектлари йўл қўйилган камчиликлар
асосида тўплаган баллардан келиб чиққан ҳолда хавф даражаси юқори,
ўрта ва паст бўлган субъектларга ажратилиши, юқори ва ўрта бўлган
субъектлар фаолиятини текшириш Вакил билан келишилган ҳолда қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан вазирлик буйруғи ижроси юзасидан 2023 йил
июль, август ва сентябрь ойларида (даъвогар судга тақдим этганлари)
Тошкент вилояти ҳудудида қўшма рейд тадбирлари ўтказиш тўғрисида
буйруқлар чиқариб, бошқарманинг бириктирилган ходимларига ЙҲХБ
нозирлари билан биргаликда қўшма рейд тадбирлари ўтказилиши
юклатилган.
Бироқ, даъвогар томонидан вазирлик томонидан тасдиқланган
Низом талабларига риоя этмаган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг
738-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 60-бандида ташувчи
томонидан шартнома талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати
аниқланса, ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан
далолатнома
расмийлаштирилиши
кўрсатилганлиги,
даъвогарга
мурожаатларга асосан ўрганиш-мониторинг ўтказиш ҳуқуқини бериши
ҳақида тўхтамга келиб, жавобгар фаолияти 505-сонли йўналиш бўйича
шартнома
бекор
қилинишидан
манфаатдор
бўлган
корхона
мурожаатларига асосан қайта-қайта ўрганишлар ўтказган.
Ваҳоланки, “хавфни таҳли этиш” талабларига кўра, бундай ҳолатда
ЙҲХБ нозирлари билан биргаликда рейд тадбирлари ўтказилиши лозим
бўлса-да, даъвогар ходимлари томонидан мурожаат муаллифи билан
биргаликда жавобгар фаолиятида шартнома талаб ва шартларига риоя
этилиши бир неча марта ўрганилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогар томонидан ўрганиш ўтказиш
тартибига даъвогар риоя этмаган деб ҳисоблайди.
Қолаверса, даъвогар 2023 йил 1 ноябрда судга илтимоснома тақдим
этиб, 31 октярдаги “Xolis niyat avto servis” МЧЖ мурожаатида 10 дона
транспорт воситаси лицензия варақасисиз ҳаракатланаётганлиги
тўғрисидаги ўрганиш-мониторинг тадбири давомида текширилмаган
ҳолда тақдим этилган фото ва видеоларга асосланган ҳолда даъво
аризасида кўрсатилмаган шартномани бекор қилишга янги асос тақдим
этилган бўлиб, даъвогар томонидан ушбу ҳолат фақатгина мурожаат
муаллифи тақдим этган маълумотларга асосланганлиги, тегишли
тартибда ўрганиш-мониторинг давомида текширилмаганлигини инобатга
олиб, суд ушбу маълумотларни мақбул далил сифатида қабул қилмайди.
Шу билан бирга, даъвогар томонидан фуқаро А.Шерембаев даъвогар
фойдаланувидаги 505-сонли йўналишга ишга олиб кириб қўйиш билан
ишонтириб, фирибгарлик жиноятини содир этганлиги шартномани бекор
қилиш асоси сифатида тақдим этган бўлса-да, тақдим этилган ҳукмда
А.Шерембаева жавобгарга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, ЧирчиқТошкент, Тошкент-Чирчиқ автомобиль йўналиши бўйича жавобгар
томонидан назорати олиб борилаётган “Чирчиқ АвтошоҳбекатиХўжақўрғон” ҚФЙ жамоат транспортининг 505-сонли йўналишига ишга
олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, мазкур хизмати эвазига 1 500 АҚШ
долларини ҳолати юзасидан айбли деб топилганлиги, жавобгар мансабдор
шахслари ушбу жиноятга алоқаси қайд этилмаганлиги, улар ишга жалб
қилинмаганлиги, фирибгарлик билан жиноий жавобгарликка тортиш учун
айнан жавобгарга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги асос бўлганлигини
инобатга олиб, суд ушбу ҳолатни шартномани бекор қилиш асоси эмас деб
ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 89-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар тўғрисидаги
тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бирга
баҳоланиши лозим. Ишда иштирок этувчи шахс суднинг таклифига кўра ўз
тушунтиришларини ёзма шаклда баён қилиши мумкин. Бошқа шахс ўз
талабларини ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг ишда иштирок
этувчи шахс томонидан тан олиниши суд учун мажбурий эмас. Агар
фактни тан олиш ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш,
зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш
мақсадида қилинмаганлигига судда шубҳа туғилмаса, у тан олинган
фактни аниқланган деб ҳисоблаши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасида шартномани бекор
қилишга асос сифатида кўрсатилаётган талаблар белгиланган тартибда
тасдиқланмаганлиги, жавобгар томонидан ушбу ҳолатларга доимий
равишда раддия бериб борилганлиги, даъвогар ўрганиш-мониторинг
тадбирларини қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда
олиб борганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 738-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 60-бандида кўрсатилган қоида ҳар қандай
вазиятда даъвогарга ўрганиш-мониторинг олиб бориш ҳуқуқини
бермаслиги, балки қонуний асосларда аниқланган камчиликлар юзасидан
далолатнома тузиб қайд этиш ваколатини бериши, ушбу ҳолатда даъвогар
Вакилдан белгиланган тартибда текшириш ўтказишга розилик
ололмаганидан сўнг, жавобгар фаолиятида ўрганиш-мониторинг
ўтказаётганлигини
асос
қилиб,
амалда
жавобгар
фаолияти
текширилганлиги, уларни доимий равишда манфаатдор бўлган корхона
мурожаатларига асосан, унинг иштирокида ўтказганлиги, судга мурожаат
муаллифининг текширилмаган маълумотларини шартномани бекор
қилишнинг янги асоси сифатида тақдим этганлиги, кўрсатилган ҳолатлар
шартномани бекор қилишга асос бўладиган жиддий бузилишлар
ҳисобланмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан тўланган 3 300 000 сўм
давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
ЙЙЙ
томонидан
тўланган
3 300 000
сўм
давлат
божи
ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов