← Назад
Решение #479724 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 452 символов
4-1805-2301/2744-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 01 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар *****нинг,
жавобгар
"*****"
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
7 157 259 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар
кенгаши вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида) (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар ***** (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар " ***** " фермер хўжалиги
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан ҳисобидан 7 157 259
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисига жавобгар вакили иштирок этмади бироқ
телефонограмма орқали боғланганда эътирози юқлигини баён этиб, даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, кенгаш ва жавобгар ўртасида 2018
йил 10 январда “Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгашига аъзолик” шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Кенгаш” аъзо бўлган ва аъзолик
бадали тўловини амалга оширган “Фермер” ни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг асосий ташкилий шакли
сифатида унинг ролини ошириш, иқтисодий мустақиллигини ва молиявий
барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, жавобгар эса шартноманинг 2.2-бандига асосан пахта хом ашёси ва
доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида аъзолик бадали тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома талаблари бўйича аъзолик мажбурий
ҳисобланиб, аъзолик бадаллари тўлаш мажбурияти олинган бўлишига
қарамасдан шартноманинг 2.2-бандига кўра аъзолик тўловлари амалга
оширилмаган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига асосан
пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархининг 0,8 фоизи миқдорида
аъзолик бадали маблағлари фермер хўжалигининг махсус ҳисоб варағига
кирим қилиниши ва аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой
туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов
талабномалари асосида “кенгаш”нинг махсус ҳисоб рақамига тўлаб
берилиши келишилган.
Даъвогар томонидан тузилган маълумотномага асосан жавобгар
2018-2022 йиллар давлат эҳтиёжи учун пахта ва ғалла етказиб бериш
шартномалари бўйича қолдиқ аъзолик бадали қарздорлик 7 157 259 сўмни
ташкил этган.
Шартномавий мажбурият бўйича мажбуриятларни лозим даражада
бажариш ҳақида талабнома билан мурожаат қилган бўлишига қарамасдан,
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар шартномавий мажбурият бўйича ҳосил бўлган
қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сонли қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори билан тасдиқланган
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
ўтказиб бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандида пахта хом ашёси
ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари
пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида
кенгашга аъзолик бадалини тўлаб бериши белгиланган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 7 157 259 сўм қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар кенгаш вакилининг
судда берган кўрсатмалари ва ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини
топади.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 157 259 сўм қарздорликни
ундиришни ишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
7 157 259 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 330 000 сўм давлат
божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар " ***** " фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар *****
фойдасига 7 157 259 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 330 000 сўм
давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ғ.Р.Игамов